Муҳаммаджон обидов журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил


Журналист суриштируви қандай ўтказилади?


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/45
Sana28.12.2022
Hajmi1.59 Mb.
#1021836
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
jurnalistik-surishtiruv

Журналист суриштируви қандай ўтказилади? 
Журналист суриштируви ўтказиш бошқа жанрлардан тубдан 
фарқ қилади. Суриштирув олиб бориш учун зарур маълумот ва 


94
ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ: тажриба ва таҳлил
фактларни йиғиш, ахборот манбалари билан ишлаш, тўпланган 
маълумотларни таҳлил қилиш каби босқичларни ўташда бир қатор 
усуллардан фойдаланилади. Суд репортёрлари Гильдияси аъзоси 
Юлия Шум ушбу усуллардан энг асосийларини журналистлар 
қўллаши учун таклиф этади:
Дастлабки суриштирув. Кўпроқ қизиқарли китоб, газета 
ва журналларни ўқиш, ҳужжатли фильмларни томоша қилиш. 
Библиография, бошқа кутубхона манбалари, маҳаллий, халқаро 
компьютер манбаларидан фойдаланиш. 
Кузатув. Танлаб олинган объектнинг хизмат жойи, хизматдан 
ташқари фаолиятини қисқа ва узоқ муддат, бевосита ёки билвосита 
кузатиш мумкин. Бунинг натижасида олинган маълумотлар ҳам 
суриштирув учун қўшимча манба бўлиши мумкин.
Интервью. Айрим суриштирувлар ҳужжатларни ўрганишдан 
воқеага дахлдор одамларни жалб қилиш билан давом этса, баъзан 
бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Нима бўлишидан қатъи назар, 
интервью тўғри режалаштирилиши лозим. Журналист қандай 
саволлар бериши, қандай психологик усулдан фойдаланиши 
кераклигини билиши керак. Иложи борича интервьюер билан 
учрашиш лозим, чунки телефон орқали суҳбатлашганда, жавоб 
берувчининг юзи, имо-ишораларини кўриб бўлмайди. 
Бугунги кунга келиб, жаҳон журналистикасида суриш-
тирувнинг ўзига хос ривожланиш тенденциялари ҳам шаклланди. 
Охирги йиллар журналистиканинг илғор жанрига айланган 
тарихий сирлар мавзусидаги журналист суриштируви жанрида 
хорижий матбуотда жуда салмоқи материаллар эълон қилиняпти. 
Суриштирув олиб бораётган журналист ўз хавфсизлиги 
ҳақида ҳам қайғуриши, бунда уни таҳририяти ёки кўрсатув 
муҳарририяти ҳам қўллаб-қувватлаши зарур. Чунки ҳар қандай 
қонун бузилишининг орқасида қонунбузарлар туради, улар 
қилмишлари фош бўлганда эса жазо муқаррарлигини яхши 
билишади. 
Етакчи журналистлар тамал тоши қўйган суриштирув жанри 
анъаналари, замонавий журналист суриштируви тамойиллари 
ва услубларини ёш журналист авлод томонидан ўрганиш 
ва ўзлаштириш жамият учун муҳим, айни пайтда мураккаб 
ҳисобланган суриштирув жанрининг ривожига туртки берувчи 
асосий омиллардандир.


МУНДАРИЖА
Журналист суриштирувининг меъёрий 
чегаралари қаерда? ...........................................................................3
Бой буванинг ҳотамтойлиги кимнинг ҳисобидан? .......................8
Муаммонинг илдизи қаерда? ........................................................15
Лўли аравасидан чиққан можаро ..................................................29
Импорт қилинган сариёғ кимга керак эди? ................................51
Бефарқлик ........................................................................................62
Журналист суриштирувининг шаклланиши ва 
замонавий тенденциялари .............................................................88



Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling