Муаммоларсиз ҳаёт БЎлмайди(МИ?) Мухлиса Акмал қизи


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/25
Sana14.08.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1667071
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
Muxlisa Akmal qizi. Muammolarsiz hayot bo\'lmaydimi

1-қоида. Муаммонинг моҳиятини, яъни гап асли нима-
далигини аниқ-тиниқ билиб олиш лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


70
2-қоида. Ҳамма муаммони бирданига, бир бутун қилиб 
эмас, бўлак-бўлак қилиб ҳал этиш керак.
3-қоида. Режа асосида ҳаракат қилиш зарур.
4-қоида. Қўрқмаслик шарт. Баъзилар муаммо борлиги-
ни ўйлашдан ҳам қўрқади.
5-қоида. Бошқаларнинг тажрибаларидан ўрганиш ке-
рак. Сиз муаммога дуч келган биринчи одам эмассиз.
6-қоида. Ёрдам сўрашдан уялмаслик керак.
7-қоида. Совуққонлик ва хотиржамликни сақлаш лозим.
8-қоида. Муаммони катталаштирмаслик, яъни унга янги 
муаммолар қўшмаслик керак.
9-қоида. Ҳаракатни, ишни бошлаш зарур.
10-қоида. Ўз қобилиятингизга, бор кучингизга ишони-
шингиз даркор!
Муаммони ҳал этиш кўрилаётган ҳодисани тушунти-
радиган тахминий фикрларни илгари суришдан иборат 
бўлади.
Муаммоли ҳолат – кенг тушунча. Муаммоли ҳолатда 
муаммога йўлиққан одам фаол фикрлайди, ўзида мавжуд 
билим, тажрибани мустақил ишлатади, ечимга мустақил 
етиб келади. Ана шунда у муаммони тўғри англаган, тушун-
ган саналади. Муаммоларнинг биридан иккинчисига ўтиш 
асосий муаммони тушунишни таъминлайди. Гарчанд муам-
модан муаммога ўтиш кўп вақтни талаб қилса-да, ҳаёт йў-
лида нуқсонлар бир қадар камаяди.
Муаммони оқилона ечишга ёндашув, биринчи навбатда
инсонда фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва ривож-
лантиришга йўналтиради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


71
Ҳаёти давомида инсон хоҳлайдими, йўқми, турли хил 
масалаларни ечишига тўғри келади. Шуни унутмаслик ке-
рак, бир муаммони ечишни ўргандингизми, демак, сизда 
муаммоларни ҳал қилиш кўникмаси мавжуд. Унутманг! 
Муаммолар сиздан кучли эмас.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling