Муаммоларсиз ҳаёт БЎлмайди(МИ?) Мухлиса Акмал қизи
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Muxlisa Akmal qizi. Muammolarsiz hayot bo\'lmaydimi
Ибратли воқеа.
Ўқитувчи талабаларига бир стакандан қаҳва берди. Зум ўтмай улардан қаҳвани шоколадга алмаштириш сўралди. Тўқсон фоиз талаба қаҳвани олиб қолишни афзал билди. Бошқа талабалар эса биттадан шоколад олишди. Уларга шоколадларини қаҳвага алмаштиришни таклиф қилишди. www.ziyouz.com kutubxonasi 78 Энди тўқсон фоиз талаба ўзида шоколадни қолдиришни афзал билди. Профессионаллар тилида бу «қарор фалажлиги» деб ата- лади ва баъзида ҳеч қандай қарор қабул қилмасликни афзал кўришимизни англатади. Асосийси, ҳамма нарса олдинги- дек қолса бас. Иш аллақачон ҳузур бахш этмай қўйган, уй- дагилар билан муносабатларимиз чигал, хуллас, ҳаммаси зерикарли ва расво. Аммо шунчаки ўрганиб қолганимиз туфайли уларнинг ўз ҳолича қолишини истайверамиз. «Шунчаки қайноқ, хушбўй қаҳвани бермайман. Шунча- ки қанчадан буён уйқу ва ҳаёт қувончидан маҳрум қилаёт- ган ишдан бўшамайман. Гарчи эҳтирос олови аллақачон сўниб бўлган бўлса ҳам, шунчаки муносабатларимни яхши- лаш устида ишламайман». Англанган қарор танловни амалга оширишдан олдин ва- зиятни тўғри тушунганингиз, барча керакли ахборотга эга эканлигингиз ва оқибатларига жавоб беришга тайёрлигин- гизга ишончингиз комиллигидир. Сиз онгли равишда қа- рор қабул қилдингиз. Англанмаган қарор шошма-шошарлик билан танланган ёки сизни мажбурлашлари оқибатида амалга оширилган танловдир. Қилаётган ишингизни англаб етинг. Ўтиринг, узоқ ва қисқа муддатли истиқболларингизни, мазкур ишга тегиш- ли бўлган (яъни қандай, нима учун буни қиляпсиз, қандай натижалар бўлади, бундан нима олишни истайсиз) ҳамма- ҳамма нарсани хотиржам тасаввур қилинг. Бу фикрларни тартибга солади. Соғлом фикрлаш ўзин- гизга виждонан саволлар беришдир. Биз нарсалар моҳия- www.ziyouz.com kutubxonasi 79 тини бир марта ва узил-кесил белгилаб олишга ҳаракат қилсак, қаттиқ янглишамиз. Ҳамма нарсани маълум доира ичига киритишга ҳаракат қилиш керак эмас. Идеал иш, идеал дўстлар, идеал муносабатлар бўлмайди. Ўзингиз эга бўлган нарсадан шодлана билиш – буюк маҳо- рат. Кўпинча муваффақиятларимиз ва мағлубиятларимиз кетма-кетлигида қандайдир қонуниятларни топишга ҳара- кат қиламиз. Аслида эса бир неча бор такрорланган вазият- лар ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Ҳар бир ҳодисага алоҳида воқеа сифатида ёндашинг. Ўз олдига мақсад қўйган ҳар қандай одам унга эришишга ҳа- ракат қилади. Аммо бунинг учун катта ҳажмдаги ахборот- ни ўрганишга тўғри келади. Билим яхши, аммо меъёрни билиш керак. Кўплаб одамлар гарчи тўпланган билимлари ўз мақсадларига етиш учун етарлича бўлса ҳам, доим ни- манидир ўрганишади. Ўқишни амалиёт билан бирга олиб бориш ҳам мумкин. Шу сабабли фақат билим олиш билан ўралашиб қолманг. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling