Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   154
Bog'liq
Moliyа

 
Бюджет муносабатлари деб республика, регионал ва махаллий давлат органларининг 
ҳўжалик субъектлари, шунингдек ахолии билан марказлашган пул фондларини шакиллантириш ва 
ишлатиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади. 
Ўзбекистон Республикаси “бюджет тизими тшғрисида” ги қонун лойихасида (август 1999 
йил.) давлат бюджетига шундай таъриф берилади: 
 
Давлат бюджети – даромад манбалари ва улардан тушадиган тушумларни кўзда тутадиган, 
шунингдек харажат хажми ва йўналиши қайси мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи 
давлатнинг марказлашган (Олий Мажлис томонидан шакилланиш ва ишлатиш режаси 
тасдиқланадиган) пул фондларидир. 
Молиявий ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини 
муваффаққиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган пул ресурсларини 
тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган мақсадларга харажатлар амалга оширилади. 
Бу бюджет орқали миллий даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни 
билдиради. Шунинг билан молия тизининг ақсимлаш функцияси амалга оширилади.
Республика ва махаллий давлат органлари бюджет муносабатлари орқали тақсимланган 
миллий даромадни ўз ихтиёрига олади ва аниқ белгиланган мақсадларга йўналтиради. 
Бюджет молия ресурсларини керакли соха ва йўналишларда жамлаб давлатнинг 
иқтисодиётини бошқариш ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга имконият беради. Бунда бюджет 
ресурларининг даромад қисми бўйича шакилланиши, ундан самарали фойдаланиш назорат 
қилинади(молия тизимининг назорат фукцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари орқали 
бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги мохияти юзага чиқади. Шу йўл билан бюджет давлат 
даромадлари ва харажатларини режалаштирувчи молиявий муносабатларни билдиради. Бюджет 
ижтимоий –иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи қудратли иқтисодий дастак сифатида юзага 
чиқади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling