Муаммоли маруза матни молия фанидан


Мулкий ва шахсий суғурта фондлари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   154
Bog'liq
Moliyа

 
Мулкий ва шахсий суғурта фондлари бахтсиз ходисалар ва табиий офатлар натижасида 
кўрилиши мумкин бўлган зарарларнинг қопланишини таъминлайди, шунингдек уларнинг олдини 
олишга кўмаклашади.
 
Фонд бозори молия кредит тизими бўғинларида мухим ўрин эгаллайди. Фонд бозорини 
мустақил тарзда алохида қисмларга бўлиш мумкин, чунки фонд бозори махсус молиявий активлар-
қимматли қоғозлар савдоси натижасида юзага келадиган молиявий муносабатларнинг мухим 
кўринишидан иборат. 
Фонд бозорининг вазифаси тармоқларга юқори даражада даромадли капитал оқиб кириши 
жараёнини таъминлаш хисобланади. Фонд бозори хам кредит бўғини каби вақтинча бўш пул 
маблағларини жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишга хизмат қилади. 
 
Хўжалик юритувчи субъектлар молияси мамлакат ягона молия тизимининг асоси 
хисобланади. У ижтимоий-махсулот ва илмий даромадни яратиш ва тақсимлаш жараёнига хизмат 
кўрсатади хамда марказлашган пул фондларни шакиллантиришни бош омили хисобланади. 
Корхоналар молиясининг холатига марказлашган пул фондларининг молиявий ресурслар билан 
таъминланганлиги бевосита таъсир кўрсатади. Бунда шуни алохсда такидлаш лозимки, корхоналар 
молиясидан махсулот ишаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида фаол фойдаланиш бу жараёнда 
бюджет, банк кредити хамда суғуртанинг иштирокини рад этмайди. 
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик-оператив ва молиявий мустақиллик асосида 
корхоналар ўз фаолиятларини албатта фойда олиш мақсадида тижорат асосида амалга оширадила. 
Улар мустақил равишда махсулот реализацияси тушумини тақсимлайдилар, ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий мақсадлардаги фондларни шакиллантирадилар ва сарфлайдилар, кредит ресурслари ва 
фонд бозори ресурсларидан фойдаланиб махсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур 
маблағларни топадилар. Тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши корхоналар мустақиллигининг 
кенгайишини, арзимас давла аралашувини бартараф қилишнинг ва шу билан бирга ишнинг хақиқий 
натижаси учун жавобгарлик хиссининг оширилишини таъминлайди.


15 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling