Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   154
Bog'liq
Moliyа

 
Молия- кредит муносабатлари пул маблағлари билан боғлиқ муносабатлардир.
Молия категория сифатида халқ хўжалигида ресурсларни хосил этиш, уларни тақсимлаш 
ва ишлатиш борасидаги иқтисодий муносабатларни билдиради. 
Махсулот ишлатиш учун тақсимланганда пул шаклидаги молиявий фондлар хосил бўлади, 
улар табиатдан молиявий ресурс хисобланади. Молия муносабатларининг объекти пул 
ресурслари хисобланади, лекин улар албатта молиявий махсулотнинг маълум қисмини ўзида 
ифода этади.давлат молияни яратувчи эмас, балки унинг иштирокчисидир. 
Ижтимоий махсулотни қийматини тақсимлашида молия билан бир қаторда иш хаққи ҳам 
иштирок этади. Бу тақсимланиш усулига, конкрет ишчиларни даромадларини ташкил этиш 
зарурлигини сабаб бўлиб, келиб чиқади. 
Шундай қилиб, молиянинг асосий белгилари қуйидагилар белгиланади: 
1. Пул муаммолари, яъни пул молияни мавжуд бўлиши ва амал қилиниши моддий асоси 
хисобланади. (пул йўқ жойда молия ҳам бўлмайди).
2. Иккита субъектларнинг мавжудлиги, улардан бири алохида ваколатларга эга. Бундай 
субъект давлат хисобланади. 
3. Пул муносабатлари жараёнида умумдавлат пул фондларни шакилланиш жараёни амалга 
оширилади. Айтиш мумкинки, молиянинг алохида белгиси унинг фондли характеридир. 
4. Бюджетга маблағларнинг доимий тушиши солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларга 
давлатнинг мажбурий таъзиқий хусусиятини ўз-ўзидан бермайди ва бу холат давлатнинг ҳуқуқий 
–меёрий асосларини яратишга қаратилган ижодий фаолияти воситасида хамда бунга мос фискал 
аппаратининг яратилиши билан таъминланади. 
Мазкур белгилар бўйича молиянинг барча пул муносабатлари йиғиндисидан хатосиз 
ажратиб олиши мумкин. Мисол учун фуқоралар ўртасида, фуқоролар ва чакана савдо ўртасидаги 
(хаттоки, чакана бахоларни давлат томонидан тартибга солиш шароитида) ҳам юзага келадиган 
пул муносабатларини фуқоролик-ҳуқуқий усул билан тартибга солади. 
Пул муносабатларининг бошқа гуруҳи-бу жисмоний шахслар томонидан даромад 
солиғини тўлаш. Бу ерда молиянинг барча белгилари аниқ иштирок этади: солиқни тўланиши пул 
шаклида амалга оширилади; иккита тенг хуқуқли бўлмаган субъектлар иштирок этади (жисмоний 
шахс ва давлат) давлат мазкур муносабатларнинг барча элементларини аниқлаб беради, уларни 
қонун кўринишида расмийлаштиради, назоратни амалга оширади, қонунбузарлик учун жазолар 
белгилайди. Мазкур тўловлар натижаси умумдавлат пул фонди-давлат бюджетининг даромадлар 
қисми шакилланади. 
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, молияга биринчи таърифни қуйидагича бериш 
мумкин: 
Молия –бу давлат томонидан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий масалаларни бажариш учун 
мўлжалланган умумдавлат пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш жараёнида юзага 
келадиган пул муносабатлари йиғиндисидир. 


25 
Молия вужудга келишининг бирламчи асослари қандай? Ахир бунгача анча олдин 
инсоният пулга, товар-пул муносабатларига давлат тузилмасига эга эдику. Нима учун фақатгина 
ўрта асрларга келиб мазкур ҳолат ва уни акс эттирувчи ибора юзага келди? 
1. Айнан Марказий Европада биринчи буржуа инқилоблари натижасида умумдавлат пул 
маблағлари фонди-бюджет юзага келди, хеч қайси давлат хукмдори унга ёлғиз ўзи хўжайинлик 
қила олмайди.
2. Бюджетни шакиллантириш ва ишлатиш тизими характер касб эта бошлади, яъни давлат 
даромадлари ва харажатлари тизими таркибий ва қонуний бирикмалари билан юзага келди. Шуни 
алохида такидлаш керакким бюджетнинг харажатлар қисмий асоссий гурухлар бир неча юз 
йилликлар деярли ўзгармай келди. Ўша даврдаёқ харажатларни тўртта йўналиши белгиланган 
эди: харбий мақсадларга, бошқарувга, иқтисодиётга, ижтимоий заруратларга. Давлат харажатлари 
структурасидаги ўзгаришлар XX асрнинг иккинчи ярмида юз берди. Улар баъзи ғарбий Европа 
мамлакатларининг харбий харажатларнинг сезиларли қисқартириб, ижтимоий мақсадларга, 
иқтисодиётга харажатлар қилишга кўпроқ этибор берганликларида намоён бўлди.
3. Пул шаклидаги солиқлар афзал характер касб этдилар. Аввалги давлат даромадлари 
асосан натураси тўлов ва иномлар хисобига шакилланган. 
Шундай йўсинда, давлатчилик ва пул муносабатларининг фақат мазкур босқичида 
яратилган махсулотни қиймат кўринишида тақсимлаш имкони туғилди.
Тақсимлаш 
жараёнлари-жамиятдаги 
иқтисодий 
муносабатларнинг 
бир 
қисми 
хисобланади. Молия ҳам иқтисодий категория хисобланади. У қиймат харакатининг мухим 
шакиллари ёрдамида давлат пул фондларини шакиллантириш ва ишлатишда намоён бўлади. 
Хар қандай давлатнинг пул даромадлари ва фондларининг асосий моддий манбаи ялпи 
ички махсулот ва унинг асосий қисми- миллий даромад хисобланади. Молия ёрдамида унинг 
тақсимланиши ва қайта тақсимланиши амалга оширилади, шу билан ишлаб чиқариш, тақсимлаш 
ва истемолга тўғридан-тўғри таъсир ўтказилади. 
Молия шу билан бирга тарихий категория хам хисобланади. У ўзининг пайдо бўлиш, 
ривожланиш босқичларига эга, яъни вақт давомида ўзгариб боради. Молиянинг ривожланишини 
иккита асосий босқичга бўлиш мумкин: 
Биринчи босқич-молиянинг ривожланмаган шакли. У биринчидан молиянинг ноишлаб 
чиқариш характери билан характерланади, яъни пул маблағларининг асосий қисми (2-3 қисм 
бюджет ) харбий мақсадларга сарфланган ва деярли молия иқтисодиётга хеч қандай таъсир
ўтказмаган. Иккинчидан, бир бўғиндан ташкил топган-бюджет ва молиявий муносабатларини 
чегаралаш миқдоридан, яъни молия тизими қисқалиги ва кенг қолувчи эмаслигидан. Уларнинг 
барчаси бюджетни шакиллантириш ва ишлатиш Билан боғлиқ бўлган. 
Тавар – пул муносабатларининг, давлатсиликнинг ривожланиши билан умумдавлат пул 
фондларига ва мос равишда, уларни шакиллантириш ва ишлатиш бўйича янги гурух пул 
муносабатларига зарурат пайдо бўлади. 
Хозирги пайтда аста-секин молия сиёсий тизм ва иқтисодий тузумнинг даражасидан қатий 
назар ўзини ривожланиши иккинчи босқичга ўтди. Бу молия тизимининг кўп бўғимлилиги, уни 
иқтисодиётга таъсир даражасининг юқорилиги ва молиявий муносабатларни турли-туманлиги 
билан асосланади. 
Одатий давла молияси билан бир қаторда махаллий молиялар, бюджетдан ташқари 
фондлар, давлат корхоналари молияси ривожтопди. Давлатлар аро хамжамиятлар молияси каби 
янги молиявий муносабатлар сохаси пайдо бўлди. Мисол учун Европа хамжамияти мамлакатлари 
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш, мазкур давлатларнинг алохида режаларида интеграцион 
жараёнларнинг салъбий оқибатларини бартараф қилишга ишлатиладиган давлатлар аро пул 
фондларини ташкил қилдилар. МДҲ давлатлари ҳам шундай фондларни ташкил этиш йўлида 
турибдилар. Молия муносабатларининг янги сохаларидан бири хусусий трансмиллий 
корпорациялар молиясидир. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling