Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланувчилар (инвесторлар)
Жамғарувчилар – бу ўзида пул маблағларини тўплаган ва ўз
жамғармаларини турли молия кредит институтлари (пенсия фонди, суғурта ташкилотлари, банклар) орқали инветициялашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслардир. Фойдаланувчилар (инвесторлар) – жалб қилинган пул маблағларини бирор фаолиятга (ишлаб чиқаришини кенгайтириш, давлат ҳаражатларини қоплаш) сафарбар қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ёки давлат ҳокимияти органлари. Молиявий бозор самарали амал қилиш учун мамлакатда қуйидагилар мавжуд бўлиши ва шаклланган бўлиши лозим. 1. Реал мустақилликка эга бўлган мулкдорларнинг мавжуд бўлиши. Ҳақиқий мустақилликка эга бўлган мулкдорларгина молиявий бозорда фаолият қилиб, молиявий ресурсларга талабни ташкил қиладилар ва уларни турли ҳаражатларга самарали инвестициялашни таъминлайдилар. 2. Молиявий бозорнинг самарали амал қилиш учун мамлакатда тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиши лозим. Ўзбекистонда «Қимматли қоғозлар тўғрисида»ги қонун 1993 йил сентябрда қабул қилиниб 1994 йил январ ойидан кучга кирди. 1994 йил 8 июнда (№285) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Тошкент» Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. 37 Молиявий бозор товар ва хизматлар бозори, ишчи кучи бозори, капитал бозори кабиларни ривожлантиришга хизмат қилади. Молиявий бозорда муомила қимматли қоғозлар орқали амалга ошади. Қимматли қоғозлар – бу қоғоз эгасининг мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатдир. Қимматли қоғозлар қонунда кўзда тутилган мажбурий реквизитларни ўзида акс эттириши лозим. - номинал баҳоси; - бозорда айланиш муддати; - қоплаш усули ва ҳ.к. Қимматли қоғозлар турлари кўп. Уларнинг кўп тарқалганлари қуйидагилар: 1. Облигация 2. Акция 3. Хазина мажбуриятлари 4. Векселлар 5. Жамғарма сертификатлари Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling