Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Тақсимлаш функцияси билан молия бутун ижтимоий такрор ишлаб 
чиқаришни ва унинг таркибий бўлимларини уларнинг эҳтиёжларига кўра 
молиявий ресурслар ва мақсадли пул фондлари билан таъминланса, назорат 
функцияси билан жамиятда кечаётган иқтисодий жараёнларнинг кечишини 
молиявий ахборотларга таянган ҳолда акс эттиради. 
Кундалик хўжалик амалиётида молиянинг ўзи эмас, молиявий 
муносабатларнинг аниқ намоён бўлиш шакллари муҳимдир. Зеро, молия 
категорияси билан унинг намоён бўлишининг ташкилий шакллари ўртасида 
катта фарқ бор: молия – реал ишлаб чиқариш муносабатларини акс эттириб, 
доим объективдир, молиянинг ташкилий шакллари эса – субъектив бўлиб, 
инсонларнинг фаолияти билан боғлиқ. 
Хўжалик субъектлари ўзларининги онгли фаолиятлари давомида 
молиянинг ташкилий шаклларидан иқтисодиётнинг бошқаришнинг актив 
воситаси, қуроли сифатида фойдаланадилар. 
Хўжалик юритишнинг иқтисодий воситаси молия ижтимоий ишлаб 
чиқаришга миқдор ва сифат томонидан таъсир кўрсатади. 
Миқдор томонидан: молиявий ресурсларнинг ҳажми, уларни жалб 
қилиш ва тақсимлаш пропорциялари билан характерланади. Ишлаб чиқариш 
субъектлари 
ихтиёридаги 
молиявий 
ресурсларнинг 
ҳажми, уларни 
тақсимлашдаги пропорцияларни ўзгартириш билан жамият ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиш мумкин. 
Сифат томонидан ижтимоий тарқоқ ишлаб чиқаришга таъсир этишда 
молиявий ресурсларнинг ҳажми эмас, уларнинг самарадорлик даражаси 
муҳимдир. Молиявий муносабатларни шундай ташкил қилиш керакки, у 
иқтисодиётни ривожлантириш қуролига айлансин. Масалан, молиявий 
ресурсларнинг шаклланиши тартиби, пул фондларини ташкил бўлиш шартлари, 
принциплари ва методлари, улардан фойдаланиш йўналишларини ўрнатишда 
хўжалик юритишнинг барча субъектларининг манфаатларини оқилона мос 
келтириш, боғлаши лозим. Шундагина бу молиявий дастаклар иқтисодиётни 
ривожлантириш қуролига айланиши мумкин. 
Хўжалик бошқарувининг маъмурий-буйруқбозлик тизими ҳукмрон 
бўлган даврда молиянинг миқдор ва сифат жиҳатдан ижтимоий ишлаб 
чиқаришга таъсирига етарлича аҳамият берилмай келди. Корхоналарнинг яхши 
ишлаш эвазига эришган молиявий ресурслари ҳар доим ҳам ўзлари учун ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш техник ва технологик жиҳатдан қайта қуролланиш 
имконини бермасди. Молиявий ресурслар марказлашган тартибда фойдадан 
ажратмалар, мажбурий тўловлар кўринишида бюджетга ундириб олиниб, 
ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш давлат режасига кўра қайта 
тақсимланарди. Бу шароитда корхоналарнинг ишлаб чиқаришни яхшилаш, 
самарадорликни оширишга бўлган моддий манфаатдорлик сусайган эди. 
Бюджет томонидан молиялаштириш эса боқимандалик, молиявий 
ресурслардан фойдаланишда масъулиятсизлик кайфиятлари туғдирарди. Молия 
тизимининг барча звено ва соҳаларидаги ўн йилликлар давомида деярли 


32 
ўзгармай келаётган молиявий муносабатларнинг шакллари ижтимоий 
тараққиётга тўсқинлик қила бошлади. Натижада 90-йиллар бошида тубдан 
қайта ўзгаришлар жараёнлари бошланди ва ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган молиявий муносабатларнинг янги 
шаклларини ишлаб чиқариш ва жорий қилиш вазифаси кўндаланг бўлди. 
Молия иқтисодга таъсир имкониятларига эга. Чунки молия ижтимоий такрор 
ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида (ишлаб чиқариш, бошлаш, тақсимот 
ва истеъмолда) иштирок этади. 
Молиянинг ижтимоий ривожланиши жараёнларига таъсир этишнинг 3 
йўналишни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
- кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжларини молиявий 
таъминлаш; 
- иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни молиявий тартибга солиш; 
- молиявий рағбатлантириш. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling