Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджет муносабатлари
Якуний молиявий назорат амалга оширилган молиявий операцияларнинг тўғрилиги,
қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини текшириш ва тафтиш қилиш шаклида ташкил қилинади. Унинг асосий вазифаси моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишдаги камчиликлар ва хатоликларни аниқлаш, етказилган зарарни қоплаш, айбдор шахсларни маъмурий ва моддий жавобгарликка тортиш, келгусида молиявий интизомни бузиш хлларини олдини олиш бўйича чора – тадбирлар қабул қилишдан иборат. Молиявий назорат механизми такомиллашиб ва ривожланиб бормоқда. Уларнинг олдига иқтисодиётни молиявий соғломлаштириш ва мамлакатдаги ўзаро молиявий алоқаларни такомиллаштиришга йўналтирилган янги вазифалар қўйилмоқда. 3. Молия муносабатларининг таркиби, шакиллари ва уларни бошқариш хусусиятлари. Молиявий муносабатларнинг мухим таркибий қисми бюджет муносабатлари ҳисобланади. Бюджет муносабатлари деб республика, регионал, ва махаллий давлат органларининг хўжалик субъектлари, шунингдек ахолии билан марказлашган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғрисида ” ги қонун лойихасида (Август, 1999 йил) давлат бюджетига шундай таъриф берилади: Давлат бюджети -даромад манбалари ва улардан тушадиган тушумларни кўзда тутадиган, шунингдек харажат ҳажми ва йўналиши қайси мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи давлатнинг марказлашган (Олий Мажлис томонидан шакилланиш ва ишлатиш режаси тасдиқланадиган) пул фондларидир. Молиявий ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини муваффаққиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган пул ресурсларини тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган мақсадларга харажатлар амалга ошиилади. Бу бюджет орқали миллий даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни билдиради. Шунинг билан молия тизимининг тақсимлаш функцияси амалга оширилади. 7 Республика ва маҳаллий давлат органлари бюджет муносабатлари орқали тақсимланган миллий даромадни ўз ихтиёрига олади ва аниқ белгиланган мақсадларга йўналтиради. Бюджет молия ресурсларини керакли соҳа ва йўналишларда жамлаб давлатни иқтисодиётни бошқариш ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга имконият беради. Бунда давлат ресурсларини даромад қисми бўйича шакилланиши, ундан самарали фойдаланиш назорат қилинади (молия тизимининг назорат функцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари орқали бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги мохияти юзага чиқади.Шу йўл билан бюджет давлат даромадлари ва харажатларини режалаштирувчи молиявий муносабатларни билдиради. Бюджет ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи қудратли иқтисодий дастак сифатида юзага чиқади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling