Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Шундай қилиб, молиявий назорат - давлат томонидан ташкил этилган, 
назорат қилши вазифалари юклатилган давлат ёки мустакил жамоат органлари 
томонидан ҳукумат, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг 
самарадорлигини аниқлашга қаратилган назорат 
тизимидир. Давлат 
бюджетини шакллантириш ва сарфлашдаги резервларни, молиявий ва моддий 
ресурсларни бошқаришнинг барча даражаларида операцияларнинг мацсадга 
мувофиқлиги ва самарадорлигиини, цонунийлик принципларидан четга очиш ва 
уларни бузшиларни аниқлаш назорат тизими вазифасига киради. Назорат 
мақсади - тузатиш чораларини кўриш, айбдорларни жавобгарликка тортиш ва 
бузиш-ларнинг олдини олишдан иборат. 
Молвявий назоратнинг таркибий қисмларини Ф.С.Массариган аниқлашга 
интилиб, у «назоратнинг уч тури: молия-хўжалик назорати, молия-бюджет 
назорати ва кредит-банк назорати мавжуд» деб ҳисоблайди. Муаллиф фикрича, 
назорат субъектлари шундай тузилишнинг мезонлари сифатида майдонга чикади. 
Чунончи, молия-хўжалик назорати асосан корхоналар ва уларнинг бирлашмалари, 
молия-бюджет назорати - Молия вазирлиги тизимининг органлари, кредит-банк 
назорати - банк тизими органлари томонидан амалга оширилади. 
Бундай таснифлашга қарши Э.А Вознесенский қўйидаги далилни илгари 
сурди: молия-бюджет наэорати деб ном олган назорат молия-хўжалик назоратини 
ҳам, кредит-банк назоратини ҳам ўз ичига олади. 
И.А.Белобжецкий молия назоратининг амал қилишига қўйидагича таъриф 
берди: «Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ва ноишлаб чиқариш соҳасининг хўжалик 
жараёнлари ва пул муомалалари мажмуи молия назоратининг қўлланиш объекти 
ҳисобланади. Шунинг учун анъанавий «молия назорати» атамаси ўрнига илмий 
истеъмолга молия-хўжалик на-зорати тушунчасини дадилроқ киритиш мақсадга 
мувофиқ». 
С.О.Шохин билан Л.И.Воронина бозор иқтисодиёти мамлакатларида қабул 
қилингани каби, молия назоратини икки турга - бюджет-молия назорати ва 
аудитга бўлинишини тамомила тўғри дсб ҳисоблайдилар; 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling