Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   154
Bog'liq
Moliyа

2.3аёмлар классификацияси
Давлат кредитининг асосий шакллари қуйидагилар:
1.Давлат заёмлари.
2.Омонат кассадаги жамғармалар.
3.Эмиссион ва бошқа банкларнинг ссуда ва аванслари.
Бу шакллар ичида энг асосийси- давлат заёмларидир.Улар давлат 
кредитининг 80 фоизини ташкил этади.
Давлат заёмлари бу давлат билан жисмоний ва юридик шахс ўртасидаги 
кредит муносабатларини бўлиб, бунда давлат улардан устама фоиз билан қайтариб 
бериш шарти билая маълум даврга қарз оладн. Давлат зса олинган қарз эвазига 
облнгация берадв. Облигация-давлатнинг қарздорлик мажбурияти бўлиб, унинг 
эгасига маълум муддатдан сўнг ўз пулини устама фоизи билан қайтариб олиш 
хуқуқини беради. Облигация-сузи "мажбурият" маъносини беради, облигация 
ўзи давлатнинг қимматли қоғозидир. 
Давлат заёмлари облигацияси сохта капитал формаларини бир туридир, 
чунки ишлаб чиқаришга хеч қандай алокаси йўқ, қиймати йўқ, лекин ўз эгасига 
даромад келтиради.Шунинг учун сохтанинг сохтасидир. 
Давлат томонидан олинган қарзлар аллақачон бирон мақсадга сарф 
этилган, облигация эса узоқ вақт муомалада юради ва эгасига даромад 
келтиради.Ривожланган мамлакатларда облигациянинг турлари кўпдир. Масалан, 
АҚШ-200 ҳил; Англияда-50 ҳил; Италияда-40 ҳилдан ортиқдир. 
Ривожланган давлат ҳаражтларини коплашга фақатгина давлат заёмларидан 
фойдаланиб колмасдан, балки вақтинча бўш ёттан аҳолининг омонат 
кассадаги жамғармасидан ҳам фойдаланади. Капитализм мамлакатларида 
аҳолининг жамғармаси мажбурий ҳарактерга эгадир. 
Давлат омонат кассалари орқали аҳоли жамғармасини ўз қўлида тўплайди. 
Мехнаткаш аҳолининг кенг табакаси жамғармалар орқали ривожланган давлат 
ихтиёридадир. Шунинг учун К.Маркс капитализм шароитндагн омонат 
кассаларни аҳолини уч ёклама эксплуатация қилувчи олтин занжир деб 
бахолаган. Бу шундай занжирки, аҳоли қанчалик уринмасин, барибир бу 
занжирни ўзиб чика олмайди, уч ёқлама эксплуатация қилишга махкум этилган. 
Давлат заёмлари таркатиш жойларига караб ички ва ташки заёмларга 
бўлинади: 


150 
а) 
ички-заёмлар 
миллий 
валюта 
мамлакат 
ичкарисида 
таркатилади; 
б) ташки заёмлар-чет эл пул бозорида мамлакат валютасида ёки 
чет эл валютада чиқарилган заёмлардир. 
Ривожланган мамлакатларда ички заёмлар биринчи уринда туради. 
Масалан, Японияда- 96 фоиз; Италияда- 90%; Францияда- 96%; Англияда- 
97%; АқШда ички заёмлар асосийдир. Лекин баъзи молиявий қийинчаликлар 
туфайли давлат бошқа давлатлардан катта суммада қарз олишга мажбур этади. 
Ривожланган мамлакатларда заёмлар марказий хукумут ҳамда махаллий 
хукумат орқали чиқарилади. Марказий хукумат томонидан чиқариладиган 
заёмлар конун чиқарувчи органлар томонидан чегаралади. Баъзида 
ривожланган мамлакатларда маблағларда бўлган талаб кучийиши натажасида 
махаллий хукумат ҳамда баъзи ташкилот орқали ҳам заёмлар чиқариладиган. Бу 
заёмлар қонун чиқарувчи органлар томонидан назорат килинмайди. 
2.Келтирадиган даромадларига кўра заёмлар фоизи ва лотереялрга бўлинади. 
а) Фоизли заёмларда, заём эгалари облигацияда кўрсатилган фоиз 
ставкасида ҳар йили тенг даромад оладилар. 
б) Лотереяни заём эгалари заёмнинг умумий суммасини ютуқ чиккандан 
кейин олади. Бу ерда заёмнинг ўз баҳоси ва ютуғи бирга тўланади. Кўп ҳарижий 
мамлакатларда фоизли заёмлар асосий уриндадир. Бу эса давлатга ҳам кулай, 
чунки қарз билан аста- секин хисоблашнинг имкониятини беради. 
3. Муамолада юриш муддатига кўра заёмлар қуйидагиларга бўлинади: 
а) 
жорий заёмлар - бир неча хафта, йил ,3 йилгача; 
б) 
киска, муддатли заёмлар - 1 йил, 2 йил, 3 йилгача; 
в) 
ўрта муддатли заёмлар -3 йилги, 5, 10 йилгача; 
г) 
узоқ муддатли займлар- 10 йил ва юқори. 
Хозирги даврда узоқ муддатли, яъни муддатсиз заёмларга талаб кам, 
шунинг учун баъзи мамлакатларда кам чикариляпти. 
Хозирги замон капитализмнинг сиёсий ва молиявий .барқарорлиги сабаъли 
бу заёмлар ичида киска муддатли заёмлар миқдорини кўпайишига имкон 
яратиляпти. 
Ривожланган мамлакатларда пул муомаласида қимматли коғозларнинг 
турли хиллари мавжуд. 
1.хазина вексели - бюджет касса тақчиллигини коплаш мақсадида 91 кунга 
чиқарилади; 
2.хазнна ноталари - 1,5 баъзи мамлакатларда 3 йилгача чиқарилади. 
4.Заёмлар таркатилишига караб ихтиёрий ва мажбурий бўладилар: 
а)кўп мамлакатларда заёмлар ихтиёрий бўлади, улар сотиб олинишига 
мажбур этилса, уларга бўлган ишонч йуколади; 
б)баъзан уруш йилларида маблагта бўлган талаб органлиги учун заёмлар 
мажбуран сотилиши мумкин. 
5.Заёмлар облигацияли ва облигациясиз чиқарилади: 
а)мамлакатлар ичкарисида ссуда капитал бозорида заёмлар облигация 
орқали муомалада юради
б)давлатлароро кредит муносабатларида заёмлар облигациясиз чиқарилади. 


151 
Облигациялар уч турга бўлинади: 
1.бозор қимматли коғозлари- бемалол сотилиши ва сотиб олинади. 
2.бозорга алоқасиз қимматли коғозлар- сотилмайди ва сотиб олинмайди. 
3. урушдан кейинги йилларда суғурта, пенсия ташкилотлари учун махсус 
заёмлари чиқарилади. Улар 1 гача муддатли эдилар. 
Заёмлар ўз турларига караб ҳар йул билан тарқатилади. 
Ички заёмлар давлатнинг банкири хисобланган марказий эмиссион банклар 
орқали таркатилган. Марказий банк ўз навбатида облигацияни коммерция банки
суғурта компаниялари, омонат кассалар орқали тарқатилади. 
Ташки заёмлар - мамлакатлар ўртасида тузилган шартномалар асосида 
облигацияли ёки облигациясиз тарқатилади.
Заём тарқатишнинг йуллари ривожланган мамлакатлар тарихида қуйидагича 
бўлган: 
1.Хусусий ривожланган корхоналар ёрдамида;
2.Банк бирлашмалари орқали;
3.Ёзилиш (обуна) йули билан;
4.Эмиссион банк орқали. 
Юқорида санаб угилган йуллар ичида охирги иккитаси ривож топди. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling