181
4.
Суғурта маъсулияти ҳажмини кенгайтириб бориш. Бу принцинга
асосан суғурталовчилар ўзларининг маъсулият
чегараларини кенгайтириб
боришлари ло-зим.(Масалан, ҳаётни суғуртаси бўйича қўшимча кўнгалсиз
ходисалардан суғур-талаш, турли сабаблар натижасида ҳаёт
даражасининг
пасайиши суғуртаси ва б).
5.
Суғурта
операцияларини
ўзини-ўзи
қоплаш
ва
рентабеллигини таъминлаш. Мазкур молиявий принциплар тўлалигича олинган
суғурта бадаллари ҳисобидан суғурта тўловларини ва бошқа ҳаражатларни амалга
оширадиган суғурталовчиларга тегишли. Мазкур принципдан келиб чиқиб, суғурта
таърифлари шундай кўрилиши
керак-ки, олинган бадаллар суғурталовчининг
харажатларини (зарарни қоплаш, солиқлар, ходимларга ҳақ тўлаш ва б.)
қоплабгина қолмасдан, балки даромад(фойда)нинг харажатлардан ортиқ
бўлишини ҳам таъминлаши лозим. Бу эса суғурталовчииинг
кейинги
фаолиятинй кенгайтириш ва ривожлантириш имконини беради.
Ўзбекистонда - суғурта қонунчилигига мувофиқ суғуртанинг
мажбурий
шакли бўйича таърифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгнланади, иҳтиёрий
суғурта бўйича эса суғурта ташкилотларининг ўзлари белгилайдилар. Бироқ,
суғурта таърифларининг белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Давлат суғурта
назорати томонидан назорат қилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: