Суғуртанинг туркумланиши натижасида бугинлар хосил бўлади. Барча
бугинлар шундай жойлашганки, хар-бир навбатдаги бугин аввалгисининг
таркибий қисми ҳисобланади. Юқори бугин сифатида- соха, урта бугин-
тармоқ, куйи бугин-суғурта турлари ҳисобланади. Туркумланишнинг барча
бугинлари суғуртани амалга ошириш шақилларини камраб олади, яъни
мажбурий ва ихтиёрий.
2. Суғурта соҳалари, тармоқлари, турлари.
Суғуртани соҳаларига бўлиш асосида уларнинг объектлари бўйича
фаркланиш ётади. Бу омилга моил равишда барча суғурта муносабатлари
йигиндисини туртта сохага бўлиш мумкин.
1. Мулкий суғурта.
2. Фукоролар хаёт даражаси суғуртаси.
3. Жавобгарлик суғуртаси.
4. Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртаси.
Мулкий суғуртада объект бўлиб моддий қийматликлар ҳисобланади;
фукоролар хаёт даражаси суғуртасида-уларнинг хаёти, соглиги, мехнатга
лаёкати; жавобгарлик суғуртасида объект бўлиб суғурталанувчиларнинг
турли жавобгарликлари, маъсулиятлари, мажбуриятлари ҳисобланади;
тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртасида эса, объект вазифасини
тадбиркорлик ишлари бўйича турли таваккалчиликлар бажаради.
Бирок, суғуртани юқорида санаб утилган соҳаларга бўлиниши
корхоналар, ташкилотлар ва фукороларнинг суғуртани амалга ошириш
имкониятларини берувчи аниқ суғурта манфаатларини очиб бера олмайди. Бу
манфаатларини аниқлаштириш мақсадида суғурта соҳаларини суғурта
тармоқлари ва турларига бўлиш зарур.
Мулкий суғурта мулксилик шакли ва суғурталанувчилар тоифаларидан
келиб чикиб, бир-нечта тармоқларга бўлинади: давлат корхоналари мулки
186
Do'stlaringiz bilan baham: |