Муаммоли маруза матни молия фанидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/154
Sana19.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1601135
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   154
Bog'liq
Moliyа

Ижтимоий сиёсат, уни амалга ошириш механизмлари одамларнинг 
мехнатдаги фаоллигини ва тадбиркорлигини ўстириш учун шарт-шароитлар 
яратишга қаратилиши даркор. 
Учинчидан. Бу - одамлариииг куч ва қобилиятлари тўла-тўкис 
фаоллашувини таъминлашга қодир бўлган кучли механизмни вужудга 
келтириш. Бу механизмни биринчи навбатда, ҳар бир кишининг иқтисодий 
эркинлиги, унинг ўзи ва оиласининг бахт-саодати учун иқтисодий 
жавогарлиги билан уйғунлашадигаи шарт-шароптларни яратиш ҳисобига 
шаклантириш лозим. Ўз қобилият ва мехнатига таяниб иш тутиш 
фаровоиликнинг бирдан-бир ва энг барқарор манбаи бўлиб қоладиган 
муносабатни вужудга келтириш. Бунинг учун хусусий мулк институтининг 
ривожланишини тезлаштириш жуда муҳим. 
Бозор шароитларига мослашиши ҳозирги куннинг ўзидаёқ ҳоли жами 
даромадининг анча қисми тадбиркорлик фаолияти ҳамда мулкдан келган 
даромад ҳисобига вужудга келишини таъминламокда. 
Тўртинчидан. Бу - аҳолининг даромадларида ва турмуш даражасида 
асоссиз катта фарқларга йўл қўймаслик. Жамиятда ижтимоий барқарорликни 
таъминлайдиган қатламларни шакллантириш. 
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида кўрилган чора-тадбирлар 
аҳолининг 
даромадлар 
даражаси 
бўйича 
кескин 
табақаланиши 
мумкинлигининг олдини олди. Бугунги кунда аҳолининг энг яхши таъминланган 
гурухи билан энг кам таъминланган қисми олаётган даромадлар ўртасидаги фарқ 
юқори ҳисобланувчи 8 баробардан 7,5 баробарга тушди. Бу фарқнинг 8 баробардан 
юқори бўлиши жамият ижтимоий жиҳатдан кескин табақаланганлигидан дарак 
беради. 
Бешинчидан. Бу-қашшоқликка қарши кураш. Аҳоли энг мухтож 
қатламининг давлат томонидаи қўллаб-қувватланишини кучайтириш. 
Ҳозирги жамиятиинг асосий иллатларидан бири қашшоқликдир. 
Жаҳондаги бирорта ҳам мамлакат, хатто энг бой мамлакат ҳам хозирча ундан 
қочиб қутула олмагаи. БМТ Бош Ассамблеяси 1996 йилни қашшоқликни тугатиш 
Ҳалқаро йили деб эълон қилганлиги бежиз эмас. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қашшоқлик муаммоси янада чуқур 
хис этилади. Бу хол, энг аввало, камбағаллар тоифасига ижтимоий ночор 
гурухларидан ташқари, аҳолининг илгари улар жумласига кирмаган гурухлари, 
шу жумладан даромадлари ўртача ёки ўртадаи юкори даражада бўлганлар 
гурухга мансуб кўплаб кишилар ҳам кириб қолиши билан боғлиқдир. 


234 
Қашшокликни тугатиш муаммоларини ҳал этишда аҳолининг вужудга 
келган ва вазиятлар туфайлл камбағаллик даражасига тушиб қолиши мумкин 
бўлган «ночор гурухлар»и: ногиронлар, ёлғиз оналар, етим болалар, кексаларга 
алохида эьтибор бериш талаб қилинади. Бирок бунда кўрсатилаётган 
ижтимоий ёрдамнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги якқол кўрилиб туриши 
лозим. 
Юқоридаги 
фикрларни 
умумлаштирган 
холда, зиммага 
олган 
вазифаларни амалга оширишда аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини 
кучайтириш жуда мухим аҳамият касб этаётгаллигиии алоҳида таъкидлашни 
истар эдик. 
Республикада хозирги ижтимолй ахволни ана шу нуктаи назардан бахолаб 
дадил айтишимиз мумкинки, ҳалқимиз чекига тушган ва ўтиш даврида муқаррар 
бўлган энг қийин синовлар ортда қолди. Тор фикр юртиш, мафкуравий 
махдудлик билан боғлиқ бўлган ҳамма ҳолатлар ўтмишга айланмоқда. 
Мамлакат ичидагина эмас, балки унинг ташқарисида ҳам юз бераётган барча 
ҳодисаларга дахлдорлик хисси кучайиб бормоқда. Мустақиллик йилларида 
нафақат ўзимизнинг, балки бошқа мамлакатлар мисолида тўпланган оз, аммо 
аччиқ тажриба кўп масалаларда одамларнинг кўзини очди, уларни янада 
донороқ ва сабр-токатлироқ қилиб қўйди. 
Инсон маънавиятининг, юксак ахлок ва маданиятининг, гўзал миллий 
анъаналари қайта тиклашнинг муаззам қатламлари очилди. 
Бугунги кунда аҳолининг моддий фаровонлигига салбий таъсир кўрсата 
оладиган омиллар деярли йўқ. Аксинча, барқарорлаштирувчи, аҳолининг 
турмуш даражаси ўсиши учун шарт-шароит ва ишончли кафолатлар яратиб 
берувчи омиллар тобора ортиб бормоқда. 
Энг муҳими эса инсон ва фуқаронинг фикрлаши ва дунёқараши ўзгармоқда, 
сиёсий ва ижтимоий онги, унинг умумий савияси тухтовсиз ўсиб бормоқда. 
Бугун биз бундан саккиз йил олдинги хол билан солиштирадиган бўлсак 
ўзгариш ижобий тарафга кўпаймоқда. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling