Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
Очиқ инвестиция фонди акцияларишшг доимий эмиссияларини бажаради,
бунииг учун учун бошқарувчи органнинг махсус рухсатномасига эга. Бундай фондларда акциядорлар сони ўзгариб туради. Шу хил фондларни ўзаро фондларни ўзаро фондлар деб ҳам юритишади. Бундай инвестиция фонднинг акциялари «сотиб олинган» ёки «қайтарилган» деб аталади, улар биржада котировкаланмайди, балки инвестиция фондининг ўзи қийматни тўлайди. Бу акциялар фондга тегишли қимматли қоғозлар мажмуасидаги улушга даъвогар ҳисобланади. Бунингмаъноси шуки, агар инвестор уз акциясини очик турдаги фондда сотишни истаса, у холда сотиш пайтидаги акциялар мажмуаси қийматидан тегишли улушни олади. Инвестиция 137 фонди акциясининг нархи ҳар куни ёки ҳар хафтада инвестиция фонди мажмуасидаги қимматли коғозларнинг бозор қийматига кўра суммага бошқа активларни кўшиб, пассивларни булардан чиқариб акцияларнянг умумий сонига бўлиш йўли билан аникланади. Очиқ инвестиция фонди ўз ахцияларини сотиб олиши учун ҳамма вақт ликвидли маблағлар захирасига эга бўлиши лозим. Худди оддий акциядорлнк жамиятлари каби инвестиция фонди акциядорлари ҳам овоз хуқуқи ва ахборот олиш хуқуқидан фойдаланади. чиқарилган барча акциялар уларнинг эгаларига тенг хуқуқлар беради. Фонднинг ҳар бир акциядори акциядорларнинг умумий йиғилишида шахсан ёки ваколат олган вақили оркали иштирок этиш ҳамда фонд низомига мувофик тарзда мухокама қилиш учун таклифлар киритиш хуқуқига эга. Фонд тугатилган такдирда кредитчи эътирозини қондиришдан қолган унинг мулки акцияларни сақлаётганлар ўртасида фонднинг устав капиталидан тегишли акциялар улушга мувофик холда тақсимланади. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда хусусий инвестиция фондлари кўпрок учрайди. Траст фондлар . Траст фондлар алохида шахслар ва ташкилотларнинг мулки ҳамда қимматли қоғозларини ишончномалар оркали бошқариш мақсадида тузила бошлади. Мулкни ишониб топширувчилариинг ўзлари молия бизнесининг нозик томонларини тушунмаганликлари сабабли траст компания билан контракт ахднома тузади, унга хаёт даврида ёки меросхурлар фойдасига ўз активларини бошқаришни топширади. Траст-компаниялар уй хужаликлари ва жамоат ташкилотларининг активларинигина эмас, хатто ўрта ва йирик корпорацияларнинг киммали коғозларини ҳам бошқаради. Одатда корпорация траст компанияларга сақлаб туриладиган фонд деб ном олган фонд ташкил этиш учун мунтазам равишда маблағ ўтказиб боради. Траст- компаниялар унинг ёрдамида корпорациялар облигацияларининг муддати тугаганидан кейин уларнинг қийматини коплайди. Траст-компаниялар хайрия ва пенсия фондларини ҳам бошқаришлари мумкин. Тупланган маблағларни траст-компаниялар одатда гаров билан қўйилган кредитлар сингари тургун киммали коғозларга сарф этади. Траст-компанияларнинг узини одатда тижорат банкларининг траст бўлинмалари бошқаради, бу эса уларга факат кредит эмас, балки инвестиция фаолияти билан ҳам шуғулланиш имконини беради. Ўз операцияларининг хусусиятига кўра траст-компаниялар бошқалардан кўра банкларга яқин туради, шунинг учун ҳам уни «ярим банк» дейишади, чунки улар худди банкларники каби, лекин бироз бошқача хусусиятли хизматлар таклиф этади. Траст-компанияларнинг барча активлари 3 гурухга бўлинади. Компания фондлари улар траст-компанияларнинг ўз акция маблағларини ҳамда тақсимланмаган фойдани камрайди. Фойда ва курсатилган хизмат учун воситачилик. тушумлари ҳамда трасг- компаниялар инвестициялардан келадиган даромад суммасидан иборат маблагдан хосил бўлади. Кафолатли фондлар булар ишончномалар асосида кабул қилинган фондлардир. Траст-компаниялар бундай фондларнинг мулкдорларшга маълум фоизлар кўринишида аниқ қайд этилган даромад олишни кафолатлайди. Кафолатли фондлар - бу деярли мутлок муддатли фондлар тузилиши конун 138 билан тартибга солиб турилади. Одатда улар биринчи гаров билан берилган инвестициялар, давлат облигациялари ва фойда кўраётган компанияларнинг қиммали қоғозларидан вужудга келади. Траст-компаниялар активларининг учинчи гурухи, мерос, агентлик ва траст-фондларда намоён бўлади. Мерос гурухи траст-бизнес ривожланишининг дастлабки босқичини ўз ичига олади. Одатда булар кўчмас мулк бўлиб, уни траст-компания мулкдорнинг меросхур манфаатлари йўлидаги васияти асосида чиқаради. Траст- компанияларнинг агентлик вазифалари қиммали қоғозларнинг якка тартибдаги мажмуасини сақлаш ёки бошқариш, компанияларнинг акциялари ва облигацияларининг утказишдан (мақсад) иборат ва хоказолар. Траст-компаниялар траст-фондларни сармоя билан тула таъмннлайди, трас фондлар эса хеч кандай чайковчилик масадиспз аник йуналишларда иш олиб боради. Бу уларнинг юксак даражадаги тургунлигини белгилайди. Траст фондларнинг аксарият қисми урта муддатли хусусият касб этгани сабабли худди шундай хусуснят траст- компанияларнинг инвестицияларига ҳам хос. Траст фондлар турар-жойларни гаровга олиб инвестициялашга ихтисослашади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling