Муаммоли маъруза структураси


Download 169 Kb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi169 Kb.
#1543211
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Bronhial astma

1-савол. БА – нима?
БА - нафас йўлларининг сурункали яллиғланишидир. Мойиллик бўлганда бу яллиғланиш натижасида хуружли йуталиш такрорланиб туради, хириллашлар пайдо булади, кўкракда сиқилиш ва нафаснинг қийинлашиши тарзида булади. Яллиғланиш натижасида респиратор трактнинг аллергенлар, кимёвий таъсиротлар, тамаки тутуни, coвyқ xaвora ёки жисмоний зўриқишларга таъсирчанлиги кескин ошади. Улар таъсир қилганда нафас йўллари шишиб, спазм юзага келади, кўп миқдорда шиллиқ ишлаб чиқилиб, нафас йўлларининг ташқи таъсирларга гиперреактивлиги ортади. Натижада юзага келадиган бронхиал обструкция спонтан ҳолда ёки дорилар ёрдамида ўтиши мумкин. Афсуски баъзи ҳолларда тўлик кетмаслиги ҳам мумкин.
БАга асосан нафас йўлларидаги яллиғланиш деб янгича ёндошиш атопик БАнинг моҳиятини очиб бера олмайди. Tyғмa вета-рецепторларининг функционал етишмаслиги амада вета-стимуляторлярининг ҳар доим ҳам ижобий самара бермаслиги билан, ҳамда вета-рецепторларининг туғма нуқсонлилигини исботлай олинмагани сабабли ҳам атопик БАнинг устивор сабаби деб тан олинишига тўсқинлик қилади.
Муаммонинг иккинчи тарафи эса, БА касаллиги билан сурункали бронхитнинг бир хасталикнинг 2 турдаги клиник куринишидек манзарани ёки тасаввурни юзага келтиради.
Шундай килиб, БАнинг янгича ифодаланиши прогрессив бўлибгина қолмай, мунозарали ҳамдир.


2-савол. БА соғлиқни сақлашдаги жидлий муаммоми?
Ҳа, бу дунё бўйича тан олинмокда. Чунки, дунё аҳолисининг 100 миллиондан зиёдроги БА хасталигига мубтало бўлган ва бунинг натижасида даволашга сарфланадиган маблағлар, шуниндек меҳнатга лаёқатлигини йўқотиш ва оилавий муаммолар кескин ортиб бормоқда. БА болалар орасида кўпайиб кетмокда, айниқса урбанизация юқори бўлган худудларда. Бу эса яшаш жойининг яхши вентиляция қилинмаслиги, турар жойдаги аллергенлар (юмшок жиҳозлар — гилам, мебель, ўрин-кўрпада бўладиган уй канаси, уй ҳайвонлари, айниқса мушук жуни), тамаки тутуни, вируслар, аэрополлютантлар ва кимёвий таъсиротлар, дорилар ва озиқ-овқатларнинг аллергенлик хусусиятига боғлиқдир. Ирсий факторнинг роли тўғрисидаги муаммо эса ҳанузгача аниқ ўз ечимига эга бўлмай қолмоқда.


3-савол. БА муаммосини ечилишга ёндошишларда ўзгаришлар борми?
Ҳозирги кунда касалликнинг келиб чиқиши сабаблари тўғрисидаги тушунчалар, шунингдек нафас қисиши хуружуни олдини олиш борасида ишлаб чиқилган услублар ва узоқ муддатга мўлжалланган даволаш дастурининг тузилиши касалликка қарши курашишга янгича ёндошишини шакллантиради.


4-савол. БА билан оғриган беморларда нималар кузатилади?
Бундай беморларда нафас йулларида сурункали яллиғланиш йўталиш, хириллаш хуружларига сабаб бўлиб, кўкракда қисилиш ҳисси пайдо бўлади ва нафас олиш, ва айниқса, нафас чиқариш қийинлашади. Касаллик симптомлари бир неча дақиқадан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Нафас сиқилиши хуружлари енгил, оғир, баъзида эса фатал бўлиши мумкин. Оғир хуружларда тиббий ёрдамнинг тўғри ва барвақт кўрсатилиши муҳимдир.


5-салол. Киммлар БА билан касалланади?
БА аксарият ҳолда оилавий характерга эга. У ҳар қандай ёшда кузатилиши мумкин. У юқмайди. БА — тиббиёт муаммоси, бемор ўз касаллигидан уялмаслиги лозим. Кўп олимпиада чемпионлари, давлат арбоблари ва машҳур сиймоларда БА хасталиги борлиги сир эмас. БА билан хасталанган бемор тўлақонли, махсулдор ҳаёт кечириши мумкин.


6-савол. Нималар астмани келтириб чиқаради?
Ҳозирга қадар бунга аниқ жавоб йўқ. Маълумки, кишилар, ва айниқса болалар аллергик анамнезида мойиллик бўлса ва улар тамаки тутуни ва турмушдаги аллергенлар (уй канаси, мушук жуни ва ҳ.к.) таъсирига юқори берилувчан бўлади ва уларда БА юзага келиши хавфи бўлади. Баъзиларда иш жойларидаги кимёвий таъсирлар БАга сабаб бўлади. Шунингдек, экологик муҳит салбий таъсирини БАни келтириб чиқарувчи омиллардан бири эканлиги назарда тутилади.
БАни ривожланишига оли6 келувчи сабабларга тез-тез ЎРВИ, бронхит, кўк йўтал натижасида бронхлар шиллиқ қавати киприкли эпителийсининг жароҳатланиши натижасида шиллиқ қаватининг аллерген ва токсик моддаларга нисбатан ўтказувчанлиги ортиши олиб келиши мумкин.



Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling