Муаммоли маъруза структураси


Download 169 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi169 Kb.
#1543211
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Bronhial astma


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ



Б Р О Н Х И А Л А С Т М А


ДАВОЛАШ ФАКУЛТЕТИ IV КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН МУАММОЛИ МАЪРУЗА


ТОШКЕНТ – 2008
МУАММОЛИ МАЪРУЗА СТРУКТУРАСИ
Муаммони баён этиш
I. Босқич. Кириш
Мавзунинг, вазифаларини (режани) эълон килиш
Адабиётлар
Аввалги билимларни актуаллаштириш
Ахборотли ва муаммоли саволлар

II. Босқич. Муаммони баён этиш


Узаро зид фактларни эълон қиилиш
Муаммоли ахволни яратиш
Ўқув муаммосини шакллантириш
Фактлар билан мустаҳкамлаш
Ҳал этиш йулларини излаш
Далилларни аргументация қилиш
Хусусий хулосалар
Амалиёт билан боғлиқликни кўрсатиш

Ш. Босқич. Хотима


Асосий хулосани шакллантириш
Мустақил ишлаш учун муаммоли топшириқ
Саволларга жавоб бериш
МУАММОНИ БАЁН ЭТИШ
I. КИРИШ
Бронхиал астма (БА) хасталиги сўнгги йиллар мобайнида дунёда энг кенг тарқалган хасталиклардан бири бўлиб, у жидкий ижтимоий, иқтисодий ва тиббий муаммога айланиб бормоқда. Умумжахон соғликни сақлаш ташкилоти (BO3) маълумотларига асосан, қисқа давр ичида БАнинг катта ёшдаги кишилар ўртасида 5% гача бориб етиши, келгусида бу касалликнинг янада кўпайишидан далолат бермоқда. Бунинг устига атроф муҳитнинг ифлосланиб бориши, унда айниқса учиб юрувчи саноат чиқиндилари — поллютантларнинг кўпайиши, аллергенларнинг ортиши, атмосфера қобиғида азон кемтигининг ҳосил бўлиши ва инсоният генофонининг ёмонлашуви БАнинг янада кенгроқ тарқалишига ўз таъсирини ўтказмай қўймайди.
Бизнинг регионимизда хам аллергик хасталикларнинг, жумладан БАнинг сунгги 5 йил мобайнида 0,7% дан 17,5% гача (Назаров А.А.) купайиши кузатилди, бу эса БАнинг деярли 20 маротаба ошганлигидан двлолат беради. Шунингдек БА қатор мамлакатлар, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Янги Зенландия, Австралияда хам купайганлиги кайд этилган.
Аслини олганда, БА билан хасталаниш ва ўлим кўрсаткичлари турли мамлакатларда турлича бўлиб, улар тўғрисида эса аниқ маълумотлар кам бўлса ҳамки, касаллик ва ўлим кўрсаткичлари бу жойларда ҳам юқори эканлиги шубҳа туғдирмайди. Шуниси ажабланарли, ҳам ачинарлики, тиббиёт соҳасидаги ютуқлар самарасига қарамай БАнинг ортиб бориши дунё мутахасислари учун глобал-улкан муаммолигича қолмокда.
Қайд этилган муаммолар ва рақамлар тагида инсон ҳаёти сифатининг касалланиш туфайли кескин ёмонлашуви ва шу боис жамият ҳаётида тўлақонли иштирокининг бузилиши, ва ниҳоят, энг даҳшатлиси, бевақт ўлим ётади. Шунингдек БА туфайли гўдак ва ёш болаларнинг ҳаётдан кўз юмиши ҳолларининг ҳам кўпайиб бориши дунё олимларини баҳамжиҳат курашиши, янги стратегия йўлларини ишлаб чиқиши, янги дори-дармонларни кашф этиши ва қўллаши лозимлигини кўрсатаяпти. Шу асосда БА бўйича халқаро лойиҳа груҳи ташкил этилиб (1998 й. АКШда), унда турли мамлакат олимлари фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Шуларнинг самараси улароқ, БА хасталиги тўғрисида билимларимиз доираси ва имкониятларимиз кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда БА хасталиги нозология сифатида қуйидагича таърифланади: яъни БА - бу бронхларнинг аллергик персистенциялановчи яллиғланиши ва гиперреактивлиги асосида юзага келувчи касаллик бўлиб, у бронхлар обструкцияланувига олиб келувчи бронхоконстрикция, шиллиқнинг гиперсекрецияси, бронхлар девори шишиши натижасида юзага келади ва хуруж шаклида кузатиладиган нафас фаолиятининг огирлашуви ёки нафас қисиши билан характерланади. Ушбу таърифнинг эътиборга молик тарафи илгариги таърифлардан фарқли ўларок, БАни «сурункали персистирланувчи аллергик яллиғланиш ва гиперреактивлик ҳолати» деб қаралиши бўлиб, бу эса патогенетик терапиянинг йуналишини аниқлаб беради.
Аввалги адабиётлар бўйича одатий бўлиб қолган БА таърифи қуйидагича эди: БА — мустақил нозологик касаллик бўлиб, у сурункали рецидивланувчи кечиши ва асосий ва доимий патогенетик механизмида бронхларнинг специфик иммунологик ва носпецифик (иммунологик бўлмаган) механизмлар таъсирида ўзгарган реактивлиги бўлиб, унинг асосий (доимий) клиник белгиси бўлиб бронхлар спазми, шиллиқ гиперсекрецияси, дискриния ва бронхлар шиллиқ қавати шишиши натижасида нафас қисилиши ёки астматик статус кузатилишидир. Кўриниб турганидек, сунгги таърифда БАга персиетирланувчи аллергик яллиғланиш ва гиперреактивлик ҳолати деб, яллиғланиш механизмини конкретлаштириб берилиши, ўзгарган реактивлик деган ибора ўрнига конкрет — гиперреактивлик, ва айниқса, буни персиетирланувчи яллиғланиш эканлигини қайд этилиши прогрессив йўналишидир.
Мазкур маъруза мавзуси БА касаллиги ва уни ташхислаш, даволаш ва олдини олишдаги ютуқ ва муаммоларга бағишланади. Мавзуни ёритиш ва ўзлаштиришни қуйидаги вазифаларни амалга ошириш орқали эришиш кўзда тутилади:
1. БАнинг этиологияси ва патогенезига замонавий ёндошиш.
2. БА классификациясини таҳлил қилиш.
3. БА клиникаси ва диагностик мезонларини ўрганиш.
4. БА дифференциал диагностикаси билан танишиш.
5. БАни даволаш ва реабилитация қилишнинг асосий принципларини ўзлаштириш.
6. БА профилактикаси, меҳнатга лаёқатлигини аниқлаш йўлларини ўрганиш.

Мавзуни ёритишда асос қилиб олинган адабиётлар:


1. Руководство по пульмонологии. 2 томли, 1.В. Путов ва Г.Б. Федосеев таҳрири остида, М., «Медицина», 1995й.


2. Лечение и профилактика бронхиальной астмы. Практическое руководство для организаторов здравоохранения и медицинских работников. По материалам совместного доклада Национального института сердце, лечение, крови и BO3. 1996г.
3. Бронхиальная астма. Методические рекомендации. А.М. Убайдуллаев, М.А. Яковлева, Г.Х. Шарафутдинова. Т., 1997.
4. Национальная программа «Лечение и профилактика бронхиальной астмы у детей и взрослых». Ташкент, 1998г.
5. Распространенность и особенности клиники хронических неспецифических заболеваний легких в хлопкосеющих регионах Узбекистана// Проблемы туберкулеза. — 1991. - #2. - с.23-25.
6. Внутренние болезни. В.И. Маколкин, С.И. Овчаренко. Руководство к практическим занятиям. М., Медицина, 1995, 448с.
Аввалги билимларни актуаллаштириш

БА моҳиятини ҳар тарафлама тушуна олиш учун аввалги курсларда ўзлаштирилган билимларга асосланиш зарур, чунки бу БАда содир бўладиган мураккаб жараёнларни идрок этишимизга ёрдам беради. Жумладан, анатомия ва гистология фанларидан бизга маълумки, бронхлар ўнг ва чап ўпкага кириб борар экан, қайта-қайта йирик, ўрта, майда бронхлар, бронхиолалар, улар эса ўз навбатида терминал, респиратор, альвеоляр бронхиолаларга бўлиниб, «ҳаёт дарахти — arbor vitae» деб юритилади; бу эса БА хасталиги диффуз, тарқоқ бўлишининг асосидир; бронхлар деворида мускуллар бор. Бронхлар шиллиқ қавати кўп қаторли, киприкли, қадаҳсимон ҳужайралар, эпителий билан қоплангандир, шиллиқ чиқарувчи безлар ҳам шу ерда жойлашгандир, мускуллар иннервацияснинг бузилиши бронхоспазм ҳолатига олиб келса, киприкли эпителий фаолиятининг бузилиши — дискринияга, шиллиқ безлари фаолияти бузилиши эса — гиперсекреция ҳолатига сабаб бўлади.


Бронхлар тонусини асосан парасимпатик холинэргик иннервация таъминлаши физиологиядан маълум. N.Vagysнинг преганглионар толалари аввалламбор йирик ва ўрта ҳаво йўлларини, посганглионар толалари эса бронхларнинг силлиқ мускулларини ва шиллик қавати ости безларини иннервация қилади. Нерв охирларида ацетилхолиннинг ажралиши мушаклар қискариши ва шиллиқнинг кўплаб ишлаб чиқилишига олиб келади. Тунда парасимпатик нерв системаси фаолияти устун туради. Унинг партнёри ҳисобланган симпатик нерв системаси фаолияти эса кундузи устун туради. Маълумки, бронхлар силлиқ мускулларининг тонуси унинг мембранасидаги турли рецепторларнинг таъсирланиши натижасида бошқарилади, уларнинг асосийлари 5 турли: а) альфа-адренергик, б) бета-адренергик, в) холинэргик, г) гистаминэргик, д) триптаминэргик рецепторлардир. Альфа-рецепторлар таъсирланганда бронхоконстрикция — сиқилиш юзага келса, бета-рецепторлар қўзғалиши — бронходилятацияга сабаб бўлади.
Шундай қилиб, аввалги фундаментал билимларнинг бронхиал астма мавзусини нозология сифатида ўрганилишида аҳамияти каттадир.
Мавзуни ўрганиш йуналтириш берилувчи, ахборотли ва муаммоли саволларни мунозара шаклида ёритиш ёрдамида амалга оширилади.

Ахборотли ва муаммоли саволлар:


1. Бронхлар астмаси нима?


2. БА соғлиқни сақдашдаги жиддий муаммоми?
3. БА муаммосини ечишга ёндошишларда ўзгаришлар борми?
4. БА билан оғриган беморда нималар кузатилади?
5. Кимлар БА билан касалланади?
6. Нималар астмани келтириб чақиради?
7. БА патофизиологиясига замоновий ёндошиш қандай?
8. Астмаолди ҳолати нима?
9. БАнинг узига хос клиник симптомлари борми?
10. БАнинг патогенетик вариантларининг ўзига хос хусусиятлари қандай?
11. БАнинг таснифи кандай?
12. БА диагностикаси, дифференциал диагностикаси.
13. БАни даволаш принциплари.

II. БОСҚИЧ. МУАММОНИ БАЁН ЭТИШ





Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling