Муаммоси Бобда кўриладиган мавзулар


Конформизми ва нонкорформизм ходисаларининг моҳияти


Download 113.5 Kb.
bet5/5
Sana07.03.2023
Hajmi113.5 Kb.
#1247189
1   2   3   4   5
Bog'liq
e8ac861ea579108ff09ab81fa7b5725f ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ (ўқув қўлланма)

Конформизми ва нонкорформизм ходисаларининг моҳияти
Конформизм - бу реал ёки тасаввурлардаги гуруҳнинг шахс эътиқоди ва хулқ-атворига таъсирини тушунтирувчи ходисадир. У икки хил намоён бўлиши мумкин:

  • ён бериш - қалбан қўшилмаса-да, ташқи характада кўпчилик фирига эргашиш;

  • маъқуллаш - эътиқод ва қарашларнинг ижтимоий тайзиққа тўла мос келиши.

Конформизмнинг табиатини тушунтирувчи экспериментлар (масалан, Музафер Шериф, Соломон Аш, Милграм ва б.қ.) маълум маънода бизга ҳаётда ёқмайдиган нарсаларнинг келиб чиқишини, масалан, жоҳилликнинг, ўғрилик ёки бошқа иллатларнинг табиатини тушунишга имкон беради, яъни, жоҳиллик ёки ёмонлик, албатта ёмон одамларнинг борлиги учун келиб чиқмайди, балки одамларнинг турли вазиятларда нохақликка кўникишлари ёки худбинлик ёки ёвузликни кўриб ўтиб кетавериш, уларга нисбатан исённи намоён қилмаслик оқибатидир.
Конформизм ходисасини экспериментал йўл билан ўрганган тадқиқотчиларнинг фикрича, бу - маълум шарт-шароитларнинг оқибатидир. Масалан, конформизм гуруҳнинг катта ёки кичиклигига, унинг ҳажмига боғлиқ. Одамлар ўзлари учун бироз бўлса-да, обрўли ёки ёқимтой бўлган одамлар сони уч ёки ундан ортиқ бўлган шароитда уларнинг гапларига жуда тез ишониб, эргашиб кетаверадилар. Бундан ташқари, юқори даражали конформизм холати бирор масала юзасидан жавоблар кўпчилик ичида берилганда, ёки олдиндан бирор жавобга шаъма қилинмаган шароитда тез содир бўлади.
Нима учун одамлар конформизмни намоён этадилар, бу аслида инсон табиатига зид эмасми? деган савол табиий. Ёки бўлмаса, кўпчиликнинг таъсирига ўйламай-нетмай берилавериш яхшими? Бу шахснинг ўзлигига, мустақиллигига путур етказмайдими, деган савол ўринли бўлиб, унинг жавобини икки манбадан - жамиятнинг инсонлар учун ишлаб қўйган нормалари тизимидан, шунга мос тарзда одамнинг ўзгалар томонидан тан олинишига интилишидан ва одамларнинг ўзаро коммуникатив маълумотлар алмашинишлари жараёнида сўзлар ва иборалар орқали бир-бирларига етказадиган таъсирлари орқали тушунтиришга харакат қилади.
Ким кўпроқ конформли, деган саволга кўпчилик муаллифлар аёлларнинг эркакларга, ёшларнинг катталарга нисбатан анча ишонувчан ва таъсирларга берилувчан эканликларини эътироф этадилар. Бундан ташқари, олимлар бу ходисанинг миллий-худудий ўзига хосликларини ва бу каби хулқ-атвор айрим танг, суст вазиятларда одам иродасининг пастлаши сифатида намоён бўлишини айтишган. Нима бўлганда ҳам, бизнингча, шахснинг ташқи тайзиқларга берилиши, танқидсиз у ёки бу харакат типларига эргашиб кетавериши индивидуал хусусиятларга эга бўлиб, у одамнинг дунёқарашига, менталитетига ва маълумоти даражасига боғлиқдир.
Нонконформизм-чи? Кимлар ўзгалар фикрига эргашмайди? Шундай инсонлар тоифаси борки, улар кўпчиликка, қолаверса, иккиланувчиларга эргашолмайди. Улар ҳакида баъзан лидерлар термини, баъзида эса, «қўшилмаслар» ибораси ишлатилади. Бу яхшими ёки ёмонми? Ўзбекларда «Подадан ажраганни бўри ейди» деган мақол бўлишига қарамай, айнан ана шундай ягоналар, камчиликни ташкил этувчи «қўшилмаслар» тарихий шахслар ёки жамиятда туб ислоҳотларни бошловчилар бўлиб чиқади. Агар бундай қобилият туғма - харизматик бўлиб, буни одамлар қалбан хис қилсалар, улар норасмий лидерларга айланади, агар бундай интилиш атайлаб, бошқаларга кўрсатиб қўйиш учун намойиш этилса, улар расмий лидерларга - раҳбарларга айланиб қоладилар. Нима бўлганда ҳам лидерлик ва раҳбарлик муаммолари ҳам ижтимоий психологиянинг устивор йўналишларидан ҳисобланади.

Гуруҳдаги психологик муҳит



Мавзу юзасидан қисқача хулоса:
Мавзуда гурух, гурухларнинг турлари: шартли, реал, расмий, норасмий, катта, кичик, референт, нореферент; гурухнинг шахсга таъсири: ингибиция, фасцилитация; гурухдаги динамик жараёнлар: уюшганлик, автономлилик, тарқоқлик, лидерлик, конформизм, негативизм тушунчалари ва моҳияти атрофлича баён этиб берилган.



Download 113.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling