- Муҳандис- сапёр қўшинлари, кимёвий ҳимоя ва топогедозик таъминоти цикли катта ўқитувчиси ҚК хизматчиси Х. Уралов
- 3-МАВЗУ. Портловчи моддалар ва зарядлар. Ёғочни узиб ташлаш учун зарур контактли заряднинг оғирлигини аниқлаш.
- “ҲАРБИЙ МУҲАНДИСЛИК ТАЙЁРГАРЛИГИ” ФАНИ
ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ МАҚСАДИ: - 1. Талабаларни портловчи моддаларнинг асосий мазмуни ва талаблари билан таништириш керакли маълумотларини бериш.
- 2. Талабаларга портловчи моддалар билан ишлашда уларга нисбатан эҳтиёткорликни ҳафвсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда ёғочни узиб ташлаш учун зарур контактли заряднинг оғирлигини аниқлаш тартибини ўргатиш.
- 3. Талабаларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳақиқий жангчиси руҳида тарбиялаш ва жавобгарлик бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
- 1-Ўқув саволи: Портловчи моддаларнинг тавсифлари, асососий хусусиятлари ва синфланиши. Заряд кўриниши ва шакли. Қўшинларда ва саноатда ишлаб чиқиладиган зарядларнинг кўриниши.
- 2-ўқув саволи. Ёғочни узиб ташлаш учун зарур контактли заряднинг оғирлигини аниқлаш.
- 1. Портлатиш ишлари бўйича қўлланма 7-31, 100-108 бетлар. Тошкент 2012 й.
- 2. Ҳарбий муҳандислик ишлари бўйича қўлланма 319-347 бетлар. Тошкент 2013 й.
- 1-Ўқув саволи: Портловчи моддаларнинг тавсифлари, асососий хусусиятлари ва синфланиши.
- Заряд кўриниши ва шакли. Қўшинларда ва саноатда ишлаб чиқиладиган зарядларнинг кўриниши.
- ПОРТЛОВЧИ МОДДА деб, кимёвий бирикмаларнинг аралашмалари ва бирор ташқи таъсир остида жуда қизиб кетадиган ва катта босимли газлар ҳосил қиладиган, ўз-ўзидан тез тарқаладиган, кимёвий ўзгарадиган хусусиятга эга бўлган ва кенгайиб, механик иш бажарадиган жараёнга айтилади.
- Портлатиш ишлари, яъни портловчи моддалар ёрдамида бажариладиган ишлар ҳарбий-муҳандислик ишининг соҳаларидан бири ҳисобланади ва қўшинлар жанговар ҳаракатларини муҳандислик ишлари билан таъминлашнинг асосий тадбирлари таркибига киради.
- Портлатиш ишлари қуйидаги ҳолларда олиб борилади:
- Муҳандислик тўсиқларини қуришда
- Портламай қолган ўқ-дориларни йўқ қилишда
- Объектларни тезда яксон қилишда (портлатишда)
- Муҳандислик тўсиқлари, уюмлар, кўчкилар ва шу кабилардан ўтиш йўлаги очишда
- Музлаган сувли тўсиқларда кечув жойларини жиҳозлаш учун музларни кўчиришда
- Муз кўчиши вақтида кўприклар ва гидротехника иншоотларини ҳимоялаш ишларини олиб боришда ва муҳандислик таъминотининг бошқа вазифаларини бажаришда
- Портловчи моддалар зарядларини портлатиш учун:
- — оловли;
- — электр;
- — механик;
- — кимёвий усуллардан фойдаланилади.
- Оловли ва электр усулларда детонацияловчи шнур ёрдамида портлатиш ҳам қўлланилиши мумкин.
- Портлатишнинг механик ва кимёвий усуллари турли миналарнинг портлатиш қурилмаларида кенг қўлланилади. Портлатиш ишларини амалга оширишда мазкур портлатиш усуллари, одатда қўлланилмайди ва шунинг учун ҳам улар ушбу “Қўлланмада” кўриб чиқилмайди.
- ПОРТЛАТИШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
- Заряд деб портлатишни амалга ошириш учун тайёрланган маълум миқдордаги портловчи моддага айтилади.
- Заряднинг оғирлиги портловчи модданинг сифатига, портлатиладиган объектнинг ўлчамига боғлиқ бўлади ва ҳар бир ҳол учун ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
- Зарядлар шаклига қараб тўпланган, узайтирилган, шаклдор ва кумулятив турларга бўлинади.
- Тўпланган зарядлар шаклан кубга ёки узунлиги унинг энг кичик кўндаланг ўлчамидан камида беш баравар ортиқ бўлган параллелепипедга яқин бўлиши керак. Тўпланган зарядлар саноатдан (стандарт зарядлар) тайёр ҳолда келтирилиши ёки қўшинларнинг ўзида тайёрланиши мумкин.
- Узайтирилган зарядлар - узайтирилган параллелепипед ёки цилиндрсимон шаклда бўлиб, уларнинг узунлиги энг кичик кўндаланг ўлчамидан камида беш баравар ортиқ бўлиши керак.
- Параллелепипед шаклидаги узайтирилган зарядларнинг баландлиги уларнинг энидан ошмаслиги керак. Узайтирилган зарядлар саноатдан тайёр ҳолда (стандарт зарядлар) келтирилади ёки қўшинларнинг ўзида тайёрланиши мумкин.
- Шаклдор зарядлар конструкцияларнинг турли хил шаклдор элементларини портлатиш учун қўлланилади. Улар турли шаклларга эга бўлиб, портлатиладиган объектнинг қалин қисмига кўп миқдорда портловчи модда тўғри келадиган тарзда тақсимланади.
- Қўшинларда шаклдор зарядларни тайёрлаш учун катта ёки кичик тротил шашкаларидан ёки пластит-4 дан фойдаланилади. Пластитдан исталган (шу жумладан эгри чизиқли) шаклдаги зарядлар тайёрланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |