8- савол. Наряд-рухсатномада белгиланган барча тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши учун жавобгардир.
9- савол. Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
10- савол. Кириш йўриқномаси-Корхонага ишга қабул қилинаётган ишчи-ходимлар, бошқа ташкилотларнинг мазкур корхонада ишларни бажариш учун хизмат сафарига юборилган ишчи-ходимлари (малакаси, меҳнат стажи ва тажрибасидан қатъий назар), шунингдек амалиётни ўтовчилар ва ўқувчилар кириш йўриқномасидан ўтишлари керак.
Ишчи-ходимларга кириш йўриқномасини меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ходими ёки шу вазифа юклатилган ходим ўтказиши керак, бошланғич йўриқномаси кириш йўриқномасидан кейин участка бошлиғи ёки смена устаси томонидан ўтказилади, Даврий йўриқнома барча ишчи-ходимлар билан уч ойда камида бир марта малакаси ва ушбу касбдаги меҳнат стажидан қатъий назар участка бошлиғи ёки смена устаси томонидан ўтказилиши керак. (Йўриқномаларни даврийлиги комбинат бўйича чиқарилган буйруқ ёки махсус йўриқномалар асосида белгиланади), Навбатдан ташқари йўриқнома-янги ва қайта ишланган стандартларни, қоидалар, меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини жорий этиш ва уларга ўзгартишлар киритилганида;
-технологик жараёнларга ўзгартишлар киритилганида, ускуналар, жиҳозлар алмаштирилганида, модернизация қилнганида, ишларни хавфсиз амалга оширишга таъсир қилувчи бошланғич хом-ашъё, материаллар ва бошқа омиллар тадбиқ этилганида;
-меҳнат хавфсизлиги қоидалари ишчи-ходимлар ва колледж талабалари(ишлаб чиқариш амалиётини ўташ вақтида) томонидан бузилиб, у авария, жароҳатланиш, портлаш, ёнғин ва заҳарланишга олиб келганда ёки олиб келиши муқарарлигида;
-назорат қилувчи ташкилотлар(“Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси, Энергия назорат, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Вазирлиги ва бошқ.)талабларига асосан;
-ишда 30 календар иш кунидан ортиқ танаффуслар юзага келганидаучастка бошлиғи ёки смена устаси томонидан ўтказилади, Жорий йўриқномаҳар сменада, ўзининг асосий вазифаларини бажариш билан боғлиқ вазифаларни олишда бевосита иш раҳбари томонидан ўтказилиб, топшириқлар ва наряд топшириқлар бериш журналида расмийлаштирилиб ўтказилади
Do'stlaringiz bilan baham: |