11- савол. Интизомий жазолар. Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
(3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади
Билет № 16
1-савол. -Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига;
-“Олмалиқ КМК” АЖнинг буйруқлари, қарорлари, фармойишларига;
-Фойдали қазилмаларни майдалашда, саралашда, бойитишида ва руда концентратларни бўлаклаш ишларида хавфсизлик қоидаларига;
- Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик техникаси қоидалари (ПТЭ ва ПТБ)га;
Санитар нормалар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига;
-“Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари”га.
2-савол. Меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборатдир.
3- савол. Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир
Do'stlaringiz bilan baham: |