Муҳандис-техник ходимларининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича билимларини имтиҳон қилиш учун саволлар
Download 173.59 Kb.
|
Т.Б. Аттест. Янги
6- савол. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхоналарнинг бошқа ходимлари меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
7- савол. Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин. Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади. Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, — содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди. Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. 8- савол. Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга тайёргарлик ва уни амалга ошириш учун маъсул ҳисобланади: наряд-ижозатномани берган шахс, ишларни амалга оширувчи, ишларни ижро этувчи (бригада аъзо)лари. 9- савол.Таъмир-монтаж, такелаж ишлари корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган ишларни амалга ошириш хариталари асосида олиб борилиши, унда алоҳида операцияларни амалга ошириш бўйича хавфсизлик талаблари кўрсатилиши керак.Юқорида кўрсатилган хариталар бўлмаганида ишлар ёзма нарядлар асосида олиб борилади, зарурият талаб қилганида хавфсизликнинг алоҳида чора-тадбирлари кўрсатилган ҳолда наря-рухсатномага асосан амалга оширилади. 10- савол. Ишларни бажаришга қўювчи ишлар амалга оширилишини тўхтатиши, наряд-рухсатномани қайтариб олиши, қайтадан расмийлаштириши ва ишларни бажаришга қўйишни амалга ошириши керак, агар мазкур наряд-рухсатнома бўйича ишлар якунланганида қадар: хавфсизлик техникаси талалабларига биноан иш шароитлари амалдаги вазиятда наряд-рухсатномада белгиланганталабларга жавоб бермаслиги аниқланганида; Таъмир қилинаётган ускуна, жиҳозга ёки бевосита ишлар олиб борилаётган зонага амалда ишлаб турган ускунанинг қисмини ёки энергетика коммуникацияларини улаш зарурияти туғилганида. 11- савол. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли Download 173.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling