«Муҳандислик геологияси» фанидан махсус сиртқи бўлим талабалари учун Ушбу услубий кўрсатма 5140900 Касб таълими «Бинолар ва иншоотлар қурилиши»
Ўқув дастурининг бўлимлари бўйича
Download 185.5 Kb.
|
Muhandislik geologiyasi
Ўқув дастурининг бўлимлари бўйича
1. Кириш Бу бўлимни ўрганиш жараёнида талаба мухандислик геологияси фани хакида умумий маьлумот олади, курилиш материали сифатидаги ишлатилаётган тог жинсини ахамияти тўгрисида, шунингдек иншоот остига асос сифатида ишлатилиши хакида, ватанимиз олимларининг бу сохада бажарган ишлари хакида маьлумот олади. 2. Минераллар, тог жинслари ва геологик хронология То\ жинсларни мухандислик максодларида ишлатилиш масаласи то\ жинсларни ва уларни ташкил этувчи минералларни ўрганмасдан туриб хал килиб булмайди. Иншоотдан тушаётган юклама остида жойлашган то\ жинсининг хоссалари ва ўзини тутиш хусусияти нафақат таркибий кисми билан, балки то\ жинсининг хосил бўлиши шароити билан бо\лиқ бўлади. Ушбу бўлимни ўзлаштиришда жинс хосил килувчи минералларни холати, тузилиши ва физикавий хоссаларини турли тог жинсларини хосил бўлиш шароитлари, уларни структураси, текстураси, минерал таркиби, ётиш шароити, шунингдек курилиш минералларини хоссаларини уларнинг хосил бўлиш шароитига бо\лик эканлигини тушуниб олиш керак. Талаба Ер хакида, катор геосфера кобикларидан тузилган мураккаб тузилма тасаввурига эга бўлиб, унинг таркиби ва хоссалари, Ернинг иссиклик режимини ўзгаришини (яъни Ернинг қаърига кириб борилган сари вакт бўйича унинг хароратини ўзгаришини) билиши лозим. Талаба иссиқлик режимни турли иншоотларни курилиш шароитига таъсири хакида тасаввурга эга бўлиши керак. Курилиш районининг характеристикаси, унинг геологик структураси ва гидрогеологик шароити геохронологик маълумотлар оркали тўла очиб берилиши мумкин шу боис, тог жинсларни ёшини, унинг аниклаш усулларини, шунингдек геохронологик жадвал шкаласини ўрганиш муҳимдир. Ўз ўзини текшириш учун саволлар. Минерал ўзи нима? Минералларни ташқи кўринишларини айтиб беринг? Қайси минераллар жинс хосил килувчи минераллар бўлиб хисобланади? Минералларнинг химиявий таркиби бўича классификацияланиши схемасини келтиринг? Тог жинси нима? Магматик тог жинслари кандай йўллар билан хосил бўлади? Чукурлик ва отилиб чиққан тог жинслари вакилларини, минерал таркибини айтинг, уларнинг структуравий ва текстуравий хоссаларини характерланг ва бу хоссаларни тог жинсининг хосил бўлиш шароитига боглиқлигини тушунтиринг. Магматик тог жинсларини ётиш шакли кандай бўлади? Чўкинди то\ жинслари қандай йўллар билан ҳосил бўлади? Чўкинди то\ жинсларини ҳосил бўлиш шароити бўйича гуруҳларга ажратинг. Чакилган, химиявий, органоген ва аралаш йўллар билан хосил бўлган жинслар вакилларини синаб ўтинг. Уларни минерал таркиби, структуравий хусусияти ва қурилиш хоссаларни келтиринг. Курилиш хоссаларини, жинснинг ҳосил бўлиш шароитига боглиқлигини изоҳлаб беринг. Чўкинди тог жинсларининг етиш шакли кандай кўринишда бўлади? Метаморфик тог жинслари кандай йўлар билан хосил бўлади? Контактли ва регионал метаморфизмли жинсларини айтинг, уларни минерал таркиби, структуравий ва текстуравий хусусиятлари, қурилиш хоссаларни тушунтиринг. Ернинг иссклик режими нима? У кайси манба билан аникланади? Ернинг чукурлиги бўйича иссиклик режими кандай ўзгариб боради ва ернинг ички зоналари бўйича харорат кандай ўзгариб боради? Ернинг иссиклик режимини ўрганишинг амалий ахамиятини тушунтириб беринг. Тог жинсларини абсолют ва нисбий ёши нима? Уларни аниклаш йўллари кандай? Тог жинсларини ёши хакидаги маълумотларни амалий аҳамияти нимадан иборат? 10. Геологик вақт шкаласини эралар ва даврлар бўйича характерланг? 3. Ер ички динамикасидаги жараёнлар. То\ жинсларини турли иншоотлар қурилишида асос ёки муҳит сифатида ишлатилганда сўзсиз, шу тог жинсларини геологик шароитини хисобга олинади. (Бузилган ёки бузилмаган ётиш шакллари бўлган майдонлар аникланади). То\ жинсиларини ётиш шакллари бузилмаган худудларда иншоотларни курилиши сезиларни равишда осонлашади, чунки бу ҳолда то\ жинсиларига ишлов бериш бир хил усул ва бир хил таянч курилмалари билан берилиб, иншоот эса бир жинсли асос устига курилади. Ётиш шакллари бузилган тог жинсларида асос бир жинсли бўлмайди, иншоот учун асос сифатида тайёрлаб олиш мушкуллашади ва айникса ер ости иншоотлари курилишидаги ишловда таянч мосламалар ўрнатиш ва утиш йўллари ишлари таннархи қимматлашади. Ушбу бўлимни ўрганиш чо\ида, то\ хосил бўлиши умумий ахамиятини, ернинг ички динамикасининг бир жараёни то\ жинсларини, дислокациялар шакли (сурилишлар), қатламларни ётиш елементлари эканлигини тушуниб етиш керак. Ер қоби\ининг тузилиши элементлари (платформа ва геосинклиналар), ерда бўладиган вертикал (тик) ва горизонтал (ётиқ) тебранишлар сабабларини аниқлашга имкон бериб, бу ердаги тектоник зилзилалар ва қурилиш ҳудудидаги турли дислокация шакллари ҳосил бўлиши билан бо\лиқдир. Download 185.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling