Муассаса, ташкилот номи
Download 38.33 Kb.
|
440790 Xizmat xonalari farroshining lavozim yuriknomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСДИҚЛАЙМАН *
- ХИЗМАТ ХОНАЛАРИ ФАРРОШИНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар
- II. Лавозим мажбуриятлари
- III. Ҳуқуқлари
___________________________________________________________ (муассаса, ташкилот номи)
ХИЗМАТ ХОНАЛАРИ ФАРРОШИНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ I. Умумий қоидалар 1. Хизмат хоналари фарроши* хизмат кўрсатувчи ходимлар тоифасига тегишлидир. 2. Шахс хизмат хоналари фаррошлигига маълумоти** ва иш стажига талаблар қўйилмасдан қабул қилинади. 3. Хизмат хоналари фарроши қуйидагиларни билиши керак: 3.1. Хоналарни сақлаш бўйича санитария ва гигиена қоидаларини. 3.2. Хизмат кўрсатилаётган ускуна ва мосламаларнинг тузилиши ҳамда вазифасини, тозалаш қоидаларини. 3.3. Ювиш ва дезинфекция воситаларининг таркиби ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини. 3.4. Санитария-техника жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларини. 3.5. Ички меҳнат тартиби қоидаларини.
4. Хизмат хоналари фарроши ўз фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига, Ички меҳнат тартиби қоидаларига, ушбу лавозим йўриқномасига ва ташкилот раҳбариятининг фармойишларига амал қилади. 5. Хизмат хоналари фаррошини ишга қабул қилиш ва у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш корхона директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
бўйсунади. 7. Хизмат хоналари фарроши ишда бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, бошқалар) унинг мажбуриятларини белгиланган тартибда тайинланадиган шахс бажариб, у тегишли ҳуқуқларга эга бўлади ва унга юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлади.
II. Лавозим мажбуриятлари Хизмат хоналари фарроши: 1. Маъмурий биноларнинг хизмат хоналари, йўлаклар, зиналар, санузеллар, туташ ҳудудни тозалайди. 2. Чангни кетказади, супуради ва деворлар, поллар, шифтлар, дераза ромлари ва ойналари, эшик блоклари, мебель ва гиламларни қўлда ёки машина ва мосламалар ёрдамида ювади. 3. Унитазлар, раковиналар ва бошқа санитария-техника жиҳозларини тозалайди ва дезинфекция қилади. 4. Ахлатдонларни қоғоздан тозалайди ва уларни дезинфекция қоришмалари билан ювади. 5. Ахлатларни йиғади ва белгиланган жойга олиб боради. 6. Тозаланадиган хоналарда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилади. 7. Чироқлар ва санитария узелларининг ишлашини кўздан кечиради, зарур ҳолларда уларни ўчиради. 8. Ювиш воситалари ва мосламаларининг мавжудлигини кўздан кечиради.
III. Ҳуқуқлари Хизмат хоналари фарроши қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1. Корхона ходимларидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни олиш. 2. Раҳбарият кўриб чиқиши учун ўз фаолиятига оид масалалар юзасидан таклифлар тақдим этиш. 3. Корхона раҳбариятидан ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда кўмаклашишни талаб қилиш.
Download 38.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling