Муассаса, ташкилот номи


II. Лавозим мажбуриятлари


Download 243.31 Kb.
bet2/3
Sana22.04.2023
Hajmi243.31 Kb.
#1376844
1   2   3
Bog'liq
595988 Buxgalteriya xisobi va xujalik faoliyatini taxlil

II. Лавозим мажбуриятлари

Ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи қуйидагиларга мажбур:


1. Корхонада бухгалтерия ҳисобини юритиш, хўжалик фаолиятининг ҳолати ва натижаларини таҳлил қилиш ва назорат қилиш бўйича ишларни бажариш.


2. Келиб тушаётган пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, асосий воситаларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ операцияларни тегишли бухгалтерия ҳисобварақларида ўз вақтида акс эттириш, шунингдек ишлаб чиқариш ва муомалада бўлиш харажатлари, харажатлар сметасининг ижроси , маҳсулот (ишлар ва хизматлар) сотиш, молиявий-иқтисодий фаолият натижалари ҳисобини юритиш.


3. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархининг ҳисоб-китобини тузиш.


4. Ички хўжалик захираларини аниқлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, йўқотишлар ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш мақсадида моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва тежамкор фойдаланиш устидан мониторинг олиб бориш.


5. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот маълумотлари асосида корхона ва унинг бўлинмаларининг хўжалик-иқтисодий фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш, маблағларни сарфлашдаги камчиликларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисод режимини изчил жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


6. Молиявий интизомга риоя қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.


7. Бухгалтерия баланси ҳамда даромад ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун маблағларнинг харажати тўғрисидаги тезкор йиғма ҳисоботларни тузиш учун маълумотларни тайёрлаш.


8. Норегламент ҳисоб-китоблар билан боғлиқ зарур ишларни бажариш ва ҳисоб-китоб операцияларининг тўғрилигини назорат қилиш.


9. Ҳисобварақлар ишчи режасини, намунавий шакллар назарда тутилмаган хўжалик операцияларини расмийлаштириш учун фойдаланиладиган бирламчи ҳужжатлар шаклларини тайёрлаш, шунингдек ички бухгалтерия ҳисоботи учун ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқиш бўйича ишларда, бухгалтерия ҳисобининг асосий йўллари ва усулларининг мазмунини, бухгалтерия маълумотларини қайта ишлаш технологияларини аниқлашда қатнашиш.


10. Замонавий ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда бухгалтерия ҳисобининг илғор шакллари ва услубларини ташкил этиш ҳамда жорий этишни такомиллаштириш, бирламчи ҳисоб ҳужжатларини тартибга солиш, намунавий бирхиллаштирилган шаклларни қўллаш бўйича ишларни бажариш.


11. Раҳбарлар, кредиторлар, инвесторлар, аудиторлар ва бухгалтерия ҳисоботларининг бошқа фойдаланувчиларини корхона фаолияти, унинг мол-мулки, мажбуриятлари ва хўжалик операциялари, даромадлари ва харажатлари тўғрисида солиштирма ва ишончли бухгалтерия маълумотлари билан таъминлаш.


12. Белгиланган муддатларда корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботларини тузиш.


13. Корхонанинг молиявий операциялари ва фаолиятининг молиявий натижалари тўғрисидаги маълумотлар базаларини шакллантириш, юритиш ва сақлаш бўйича ишларни бажариш.


14. Маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган маълумотнома тусидаги ахборотларга ўзгартиришлар киритиш.


15. Ҳисоблаш техникаси ёрдамида ҳал қилинадиган вазифаларни ёки уларнинг алоҳида босқичларини иқтисодий жиҳатдан шакллантиришда иштирок этиш, бухгалтерияга оид ахборотнинг иқтисодий жиҳатдан асослантирилган тизимларини яратиш имконини берадиган тайёр лойиҳалар, алгоритмлар, амалий дастурлар пакетларидан фойдаланиш имкониятини белгилаш.


16. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг илғор тажрибасини ўрганиш.


17. Ўзининг бевосита раҳбарининг алоҳида хизмат топшириқларини бажариш.





18.



Download 243.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling