Муассаса, ташкилот номи


Download 243.31 Kb.
bet1/3
Sana22.04.2023
Hajmi243.31 Kb.
#1376844
  1   2   3
Bog'liq
595988 Buxgalteriya xisobi va xujalik faoliyatini taxlil


___________________________________________________________


(муассаса, ташкилот номи)





ТАСДИҚЛАЙМАН*










(директор; лавозим йўриқномасини тасдиқлаш ваколати берилган бошқа мансабдор шахс)


























































(имзо)


(Ф.И.О.)






























М.Ў.


(сана)






















БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИҚТИСОДЧИНИНГ
ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
I. Умумий қоидалар

1. Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи* мутахассислар тоифасига тегишли бўлиб, бош бухгалтернинг тақдимномасига кўра корхона директорининг буйруғи билан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади.


2. Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи лавозимига олий (иқтисодий) маълумотга** эга шахс иш стажига талаб қўйилмаган ҳолда тайинланади.


3. Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи бевосита _______________________________га бўйсунади.


4. Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи қуйидагиларни билиши керак:


4.1. Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбарий ва услубий материалларни.
4.2. Бухгалтерия ҳисоби шакллари ва усулларини.
4.3. Асосий воситалар, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракати билан боғлиқ бўлган операцияларни ҳужжатли расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттириш тартибини.
4.4. Тайёр маҳсулотни жўнатиш ва сотиш, ишлаб чиқариш (муомалада бўлиш) харажатлари ҳисобга олиш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини ҳисоблаш тартибини.
4.5. Корхона ва унинг бўлинмаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усулларини.
4.6. Моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини.
4.7. Солиқ қонунчилигини.
4.8. Иқтисодиёт, ишлаб чиқариш (муомалада бўлиш), меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш.
4.9. Хўжалик юритишнинг бозор усулларини.
4.10. Бухгалтерия ҳисоби юритиш ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун ҳисоблаш техникасини қўллаш имкониятларини, уни ишлатиш қоидаларини.
4.11. __________________________________________________
4.12. Меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг асосий қоидаларини.
4.13. Ички меҳнат тартиби қоидаларини.
4.14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномаларни.
4.15. __________________________________________________
4.16. Ўз фаолиятида бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи қуйидагиларга асосланади:
- бажариладиган иш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий материалларга;
- корхона уставига;
- ички меҳнат тартиби қоидаларига;
- корхона директорининг (бевосита раҳбарининг) буйруқларига;
- ушбу лавозим йўриқномасига.
5. Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи ___________________________________
_________________________________________________________________________________га бўйсунади.
(бош бухгалтер, бухгалтерия таркибидаги таркибий бўлинма раҳбари)

6. Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича иқтисодчи ишда бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, хизмат сафари, бошқа) унинг вазифаларини корхона директорининг буйруғи билан тайинланган ходим бажаради, у тегишли ҳуқуқларга эга бўлади ва ўзига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ва лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар бўлади.





7.



Download 243.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling