Muhammad al-xorazmiy nomidagi axborot texnalogiyalari universiteti
Қурилиш ишлари бўйича ишлаб чиқаришнинг
Download 0.85 Mb.
|
Azizov Jahongir. 414-17. TTL. MI-2
Қурилиш ишлари бўйича ишлаб чиқаришнинг асосий тушунчалари.
Қурилиш ишларининг асосий мақсади биноларни, ишлаб чиқариш корхоналарини ва бошқа иншоатларни қуриб яратишдан иборат бўлиб, улар қурилиш ишларининг охирги маҳсулот кўринишига эга. Қурилиш ишлари олдиндан ишлаб чиқарилган лойиҳалар ва унга тегишли бўлган смета асосида бажарилади. Корхоналар, бинолар ва иншоатларнинг лойиҳалаштириш ишлари албатта техник иқтисодий асослар асосида олиб борилиб, улар иқтисод томонидан мақсадга лойиқлиги ва ҳўжалик учун қурилиш ишлари кераклиги тасдиқланади. Унчалик катта бўлмаган ва техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган иншоатларни ва комплексларни лойиҳалаштириш учун техник – ишчи лойиҳалар ишлаб чиқарилади, йирик ва мураккаб комплекслар ҳамда иншоатлар учун эса қурилиш ишлари маълум бир мураккаб шароитларда бажариладиган ишлар учун лойиҳалаштириш ишлари икки босқичда – техник лойиҳа ва ишчи чизмалар асосида бажарилади. Қуйидаги тушунчалар маълум:
Линия ва станция иншоатларининг қурилиш ишлари ўз ичига- кабелларни ётқизиш ва кабеллар монтажи жараёнида уларга арматураларни ўрнатиш, бино ва жихозларга киритилувчи ускуналар, кабел канализациясининг қурилмалари, кабелларни коррозиядан ва яшиндан химояловчи ускуналар, кабелларни ўзгармас ҳаво босим остига қўйиш; шаҳарлараро ва ҳалқаро телефон станция бинолари, линия аппарат цехлари, хизмат кўрсатувчи кучайтиргич пунктлари ва хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари, электр манба берувчи ускуналар, электростанция дизелларининг ускуналари ва уларнинг монтаж ишларидан иборат. Ишлаб чиқаришнинг қурилиш ишлари янгидан қурилувчи ва ишлаб турувчи корхоналарнинг қурилиш ишларидан ташкил топади. Янгидан қурилувчи корхоналар ва ишлаб чиқарувчи корхона ва иншоатларнинг қурилиш ишлари ўз ичига бино ва иншоатларнинг қурилиш ишларидан иборат бўлиб, улар бирламчи тасдиқланган лойиҳа асосида янгидан ташкил этилган қурилиш майдончасида қурилиш ишлари бошланишидан то қурилиш ишлари тугалланиб уни тўлиқ лойиҳа қувватига қадар етказилиш иш жараёнидан иборат. Телекоммуникация соҳасида янгидан қуриладиган ишлардан иборат бўлган иншоатларга кабелли линиялар, тармоқ тугунларида ишлаб турган кучайтиргич пунктларини ишлаб турган шаҳарлараро телефон станцияларга чиқиш имкони учун, янги қурилиш майдончасига жойлаштириладиган линиянинг шаҳар телефон тармоқларининг абонент линия тармоғи (станция ва линия иншоатлари), районлаштирилмаган тармоқдан районлаштирилувчи районга ўтиш жараёнидаги станциялараро алоқа линияларини яратишд янги қурилиш майдончасида яратилувчи шаҳарлараро телефон станциялар биносига ишлаб турган шаҳарлараро телефон станцияни кўчириш, янги бинога кўчирилувчи радиостанция, радиомарказлар, радиотелевизион узатувчилар, космик алоқа объектлари, кабелли-линиялар ётқизилувчи худудий тармоқ ва қишлоқ телефон тармоқ линияларини ётқизиш билан боғлиқ ишлар, янги трассалар бўйлаб радиорейлели линиялар ва ҳаво алоқа линияларининг қурилиши, район алоқа узелларининг янги бинолари, почтамп ва матбуот тарқатувчи бўлинмалар комплексининг технологик ускуналарини ўрнатиш каби ишларидан иборат.
Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling