Ишлаб турувчи корхонанинг кенгайиши деганда тасдиқланиб ўрнатилган тартибда ишлаб турувчи корҳонанинг янги лойиҳа бўйича келажакда корҳонани ривожлантириш, қўшимча ишлаб чиқарувчи комплексларни яратиш ҳамда қўшимча хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқарувчилар ва коммуникацияларни яратиш, ишлаб турувчи корхона ҳудудида ва унга таълуқли майдончада бажариладиган ишлар мажмуидан иборат.
Ишлаб турган корхонанинг кенгайиши билан боғлиқ бўлган ишларга қуйидагилар киради: кабелли ва радиорелели линиялардаги каналларни бирлаштиришда асосий технологик ускуналарни алмаштирмаган ҳолда бажариладиган ишлар, таянч ва симёғочларнинг реконструкцияси, ШТТ ва ҚТТнинг қўшимча станцияларини қуриш ёрдамида бажариладиган ишлар, станция биносида бўш бўлган жойларни тўлдириш билан бажариладиган ишлар, ШТТни кенгайиш ҳисобига станциялараро ва тармоқлараро иншоатларни яратиш, ишлаб турган ҳаво алоқа линияларига қўшимча занжирлар симини осиш йўли билан ёки бошқа узатиш воситаси ёрдамида зичлаштириш усули билан эришиладиган ишлар мажмуидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |