Ишлаб турган корхонанинг техник томондан қайта жиҳозлаш (переворужение) деганда ишлаб чиқариш комплексини режа бўйича техник томондан ўзгартириш ишлари, ишлаб чиқарувчи корхонанинг маълум бир участкаларига янги техника ва технологияларни қўллаш усули билан ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаш йўли билан эришилади, унда ишлаб чиқариш махсулотини ошириш, унинг сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнини ошириш, ишлаш шароитини яхшилаш ва корхонанинг бошқа кўрсатгичларини яхшилаш ишлари кўзланади.
Телекоммуникация соҳасида техник томондан қайта жиҳозлаш ишлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
Алоқа тармоқлари талабларининг ўзгариши ҳисобига ёки эскирган ускуналарни янги хизмат турларини кўрсата олмаганлиги учун, ускуналарни автоматик равишда бошқариш учун қўллаш, корхонанинг назоратловчи ва ўлчов аппаратураларини жиҳозлаш учун ҳамда қийин бўлган процессларни механизациялаш учун қўшимча ускуналар билан жиҳозланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |