Мультимадал ташишда транспорт-логистика тизимини ривожлантириш масаласи


Download 88 Kb.
Sana28.02.2023
Hajmi88 Kb.
#1236085
Bog'liq
Андижон-2019


МУЛЬТИМАДАЛ ташишДА транспорт-ЛОГИСТИКА тИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ масаласи
Қўзиев А. Ў.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “...транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ҳам энг долзарб масаладир. Чунки денгизга чиқиш имкониятимиз чеклангани учун маҳсулотни экспорт қилишда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлмоқда”1. Шу билан бирга, Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги индекси”даги мамлакатимиз ўрнини юқори позицияга кўтариш чораларини кўриш лозимлиги бўйича маъсул идораларга топшириқлар бердилар.
Мамлакатимиз транспорт-логистика тизимини нафақат халқаро ташишларда, балки мультимадал, яъни мамлакатимизнинг ички ташишларида ривожлантиришимиз муҳим ҳисобланади. Маълумки, республикамизда юк ташиш ҳажмининг ортиб бориши, турли транспорт воситаларининг йўл тармоқлари кенгайиши ва зичлашиши, улардаги материал оқимлар жадаллиги ошиши, шаҳарларни йириклашуви ва шу каби омиллар ҳудуднинг маҳсулот ва товарлар жўнатувчи манзиллари билан истеъмолчи ташкилотлар объектларини ўзаро боғлайдиган энг қисқа узунликдаги кам харажатли йўл (тармоқ) схемаларини аниқлаш масаласини кун тартибига қўймоқда. Чунки энг қисқа йўл тармоғи бўйлаб етказилиб бериладиган юк оқим камхарж ҳисобланади ва у юқори самарадорлик келтиради.
Россия мутахассисларининг фикрича, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатдошлигининг юқори эмаслиги биринчи навбатда уларда транспорт-экспедиция ишларига сарфланаётган харажат миқдори юқори эканлиги билан изоҳланади2. Бундай ҳолат юкларни етказиб беришга доир транспорт фаолиятидаги ва заҳираларни бошқариш тизимидаги камчиликлар оқибатидир.
Берилган иқтисодий ҳудудда макралогистик тизим доирасида маҳсулот ёки хомашё оқимларини оптималлаштириш (оқимларга бўлган эҳтиёжларни энг кам харажатлар эвазига бажариш) катта амалий аҳамиятга моликдир. Оқимларни оптималлаштириш турли манзилларда жойлашган таъминловчи ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, сотувчи) омборларидан жўнатилаётган бир хил турдаги юк оқимларини улар харид қилувчи корхоналарга қарашли истеъмол манзиллар эҳтиёжига мувофиқ, энг кам харажатлар эвазига тақсимлаб беришдан иборатдир. Бунинг ечимини топиш учун катта ахборот массивларини тайёрлаш ва масалани бир неча йўналишда моделлаштириш лозимлиги боис умумий ечимга эришиш жараёнига кетма-кетликдаги бир неча босқичлардан иборат, деб қараш мақсадга мувофиқ.
Республикамизда ташилаётган юкларнинг асосий қисми ер усти –автомобиль ва темир йўл транспортларида ташилади. Шунинг учун мамлакатимизда мультимодал ташишларни оптималлаштиришни тақоза этади. Мультимодал ташишлар-камида икки транспорт тури билан мамлакат ичидаги ташишлардир.
юк оқимини оптималлаштириш кенгайтирилган ер усти транспорт мультитармоғи да амалга оширилади. Транспорт мультитармоғи оддий тармоқдан бир нечта транспорт участкалари ва қўшимча (фиктив) узеллари борлиги билан фарқ қилади. У қуйидаги тартибда тузилади. Ҳар бир транспорт турларининг мавжуд юк жўнатиш ва қабул қилиш манзиллари уларнинг иқтисодий-техникавий ва ўтказиш қобилияти ҳамда бошқа кўрсаткичлари ифодаланган ҳолда график чўққилари сифатида кўрсатилади. Ҳар хил транспорт турлари туташган манзиллар юкни бир транспорт туридан бошқасига қайта юклаш имконияти мавжудлиги боис мос равишда бир нечта манзиллар кўринишда тасвирланади. Улар бошланғич-сўнгги операциялар бўйича келиб чиқаётган харажатларнинг иқтисодий кўрсаткичларини белгиловчи ёйлар билан туташтирилади. Масалан, икки хил транспорт тури-автомобиль ва темир йўллари туташадиган манзиллар ягона транспорт мультитармоғида қуйидагича тасвирланади (1-расм).
Б унда 1,2 звенолар шартли ҳисобланади. Ҳар хил транспорт турлари туташган реал пункт Б- жўнатувчи, О-қабул қилувчи шартли ва нейтрал 1 ва 2 звеноларга бўлинган. Шартли звенолар орасида ўтказилган ориентрли ёй мос транспорт турларининг бошланғич–сўнгги операцияси бўйича харажатларини ҳамда бир транспорт туридан бошқасига қайта юклаш бўйича харажатларни акс эттиради. Шунинг учун СБА ва ССА – автомобиль транспорти, СБТ ва ССТ –темир йўл бўйича бошланғич ва сўнгги операциялар таннархини белгилайди, ССБ – эса юкларни сақлаш бўйича қўшимча харажатларни кўрсатади (1-расм).
Автомобиль транспорти тармоғидаги юк оқимини темир йўлга ўтказиш ва унда бажариладиган операциялар учун харажатларни ҳисобга олиш тартибини 1-расм бўйича кўриб чиқамиз. 1-звено ва О звено автомобилдан юкларни тушириш харажатларини ўзида акс эттирган ССА ёй билан, О звено ва Б звено юкларни маълум муддат сақлаш харажатларини ҳисобга олувчи ССБ ёй билан, Б звено ва 2-звено юкларни темир йўлга юклаш харажатларини характерловчи СБТ ёй билан бирлаштирилади. Бунда юк оқимларини автомобиль транспортидан темир йўлга ўтказишда харажатларни ҳисобга олиш услуби намоён бўлади. Юк оқимини темир йўлдан автомобиль транспортига ўтказиш тартиби ва ундаги харажатларни ҳисобга олиш усули ҳам худди шу тартибда бажарилади. Юк оқимини ташиш харажатларининг бундай тартибда ҳисобга олиниши транспорт турларида ташишни оптимал тақсимлашни атрофлича асослайди.
Юқорида кўрсатилган схема транспорт турлари ўртасида ташишни оптимал тақсимлашда қўшимча харажатларни ҳисобга олади ва юк оқимларини минимал харажатли транспорт тармоғи орқали етказиб бериш имконини беради. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақоботдошлигини оширади.


Фойдаланилган адабиётлар:

1.2018 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.


2.Бутаев Ш.А., Сидиқназаров Қ.М., Муродов А.С., Қўзиев А.Ў. Логистика (етказиб бериш занжирида оқимларни бошқариш).-Тошкент:Extremum-Press, 2012.-580 б.
3.Миротин Л.Б. Транспортная логистика.-М.: Транспорт, 2007.

1 2018 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.

2 Миротин Л.Б. Транспортная логистика.-М.: Транспорт, 2007.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling