Мулкий улушни ҳадя шартномаси
Download 0.61 Mb.
|
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА
НОТАРИУС: Т.ИСМАТОВ
УЛУШНИ ҲАДЯ Ш А Р Т Н О М А С И Ўзбекистон Республикаси, Шахрисабз тумани. Икки минг ўн учинчи йил октябрь ойининг йигирма учинчи куни. Биз куйидаги имзо чекувчилар;Қашқадарё вилояти, Китоб туман, Боғбон ҚФЙ, Айрончи қишлоғида яшовчи фуқаро Рахмонов Бахрон Абруевич (паспортим СМ 2314311 Китоб тумани ИИБдан 07.01.2010-йилда берилган) ҳамда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Оқгузар қишлоғида яшовчи фуқаро Ойназаров Джавли Соатович (паспортим СМ 0788870 Қамаши туман ИИБдан 30.09.1998-йилда берилган)лар куйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик; 1. Мен, Рахмонов Бахрон Абруевич, Қарши шаҳри худудида фаолият курсатиб келаётган “ZAMIN OIL-AUDIT” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси сифатида (Жамият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 05.02.2002-йилдаги №64-сон билан қайд қилинган гувоҳномасига кўра давлат рўйхатига олинган бўлиб, Адлия вазирлигининг 05.09.2013-йилдаги реестр тартиб рақами №64-билан қайд қилинган №761-рақамли юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган. Адлия вазирлигининг 28.02.2011-йилдаги №8-175/4-сонли хатига кўра жамият таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги рўйхатдан ўтказилган. СТИР:203869896) жамият низом жамғармасидан менга тегишли бўлган жами 16,84 фоизлик яъни, жами 23.609.700 (йигирма уч миллион олти юз тўққиз минг етти юз) сўмни ташкил қилувчи улушимни Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 6-булими, 6.1. ва 6.2-бандларига кўра жамият таъсисчиси ҳисобланмаган фуқаро Ойназаров Джавли Соатовичга ҳадя қилдим. 2. Мен, Ойназаров Джавли Соатович, ушбу улушни “ZAMIN OIL-AUDIT” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси фуқаро Рахмонов Бахрон Абруевичдан миннатдорчилик билан ҳадя сифатида қабул қилиб олдим. 3. Мен, Рахмонов Б.А., ҳадя қилувчи сифатида ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман. 4. Улушни ҳадя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолат бўйича низо чиққан тақдирда низони ўзаро келишув асосида ҳал қилишни ўз зиммамизга оламиз. 5. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини ҳадя қабул қилувчи тўлади. 6. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди. 7. Мазкур ҳадя шартномаси келгусида “ZAMIN OIL-AUDIT” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади. 8. Биз томонлар шартноманинг тўлиқ матни билан нотариуси иштирокида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузиб, имзолаётганимизни маълум қиламиз. 1:______________________________________________________________ 2:______________________________________________________________ 23-октябрь 2013-йил куни ушбу шартномани мен, Т.Исматов Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги конунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубха туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек улушни ҳадя қилувчига тегишлилиги текширилди. Реестрга № ________билан қайд қилинди. 236097 сўм давлат божи ўндирилди Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling