Мулкий улушни ҳадя шартномаси
Download 0.61 Mb.
|
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- ABDULLAYEV NODIRBEK FARXOD O’G’LI
- SADIKOV BAXRIDDIN NASIMOVICH
- BOLTAYEV SUNNAT UKTAM O’G’LI
- ACHILOV SHUXRAT SHAVKATOVICH
- “KIFTI-OB KELAJAK AVLODI”
МУЛКИЙ УЛУШНИ ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ Мазкур шартнома Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Али Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчаси №47 Б уйда жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли томонидан расмийлаштирилди. Икки минг йигирма учинчи йил август ойининг йигирма туқизинчи куни. Биз қуйида имзо чекувчилар: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Ипак Йўли кўчаси 42 уйнинг 10 хонадонида руйхатда турувчи 03.08.1992 й.т ABDULLAYEV NODIRBEK FARXOD O’G’LI (паспорти АВ 7843749 Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ИИБ томонидан 04.10.2017 йилда берилган) ҳамда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Кунчиқар кўчаси 71 уйда руйхатда турувчи 03.06.1974 й.т SADIKOV BAXRIDDIN NASIMOVICH (паспорти АB 5601743 Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ИИБ томонидан 02.01.2017 йилда берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик; 1. Мен, BOLTAYEV SUNNAT UKTAM O’G’LI Китоб тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “KIFTI-OB KELAJAK AVLODI” масъулияти чекланган жамияти (Жамият Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 29.08.2020 йил куни №886403 сонли реестр рақами билан қайта руйхатга олинган уставга кўра давлат руйхатига олинган. СТИР: 307683159) жамият таъсисчиси сифатида жамият устав фондидаги 50 % фоизи, номинал қиймати 5.000.000 (беш миллион) сўмни ташкил қилувчи номимда бўлган улушимни Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги Низом ҳамда жамият уставининг 8.1-бандига кўра шу жамият таъсисчиси ACHILOV SHUXRAT SHAVKATOVICHга ҳадя қилдим. 2. Мен, ACHILOV SHUXRAT SHAVKATOVICH, ушбу “KIFTI-OB KELAJAK AVLODI” масъулияти чекланган жамияти улушини жамият таъсисчиси BOLTAYEV SUNNAT UKTAM O’G’LIдан миннатдорчилик билан ҳадя сифатида қабул қилиб олдим. 3. Мен, BOLTAYEV SUNNAT UKTAM O’G’LI, ҳадя қилувчи сифатида ушбу “KIFTI-OB KELAJAK AVLODI” масъулияти чекланган жамиятидаги улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман. 4. Масъулияти чекланган жамиятидаги улушини ҳадя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолат бўйича низо чиққан тақдирда низони ўзаро келишув асосида ҳал қилишни ўз зиммамизга оламиз. 5. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини ҳадя қабул қилиб олувчи тўлади. 6. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Китоб туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорада сақлаш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди. 7. Мазкур ҳадя шартномаси келгусида “KIFTI-OB KELAJAK AVLODI” масъулияти чекланган жамияти низоми ва таъсис хужжатларига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади. 8. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 185 ва 502–510-моддалари мазмуни биз тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли. 9. Биз томонлар шартноманинг тўлиқ матни билан нотариуси иштирокида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузиб, имзолаётганимизни маълум қиламиз. 1:_______________________________________________________________________________ 2:_______________________________________________________________________________ 27 июнь 2023 йил куни ушбу шартномани мен, Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли Китоб тумани Али Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчаси №47Б уйда жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда ўқиб имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубха туғилмади, нотариал идорадкгуа уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек мулкий улуш ҳадя қилувчи BOLTAYEV SUNNAT UKTAM O’G’LIга тегишлилиги текширилди. Реестрга №20230133200 билан қайд қилинди. 330000 (уч юз уттиз минг) сўм давлат божи ўндирилди. 49500 (қирқ туққиз минг беш юз) сўм лойиҳа учун ўндирилди. 16500 (ўн олти минг беш юз) сўм маслаҳат учун ўндирилди. 33000 (уттиз уч минг) сўм қарздорлик текширилганлиги учун ўндирилди. 16500 (ўн олти минг беш юз) сўм Тад.Суб Ядр дан маълумот олиш ва чоп этилганлиги учун ўндирилди. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling