Мулкий улушни ҳадя шартномаси
Download 0.61 Mb.
|
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- BOBOMURODOV SUNATILLA BOLTAYEVICH
- MAXMUDOV RUSTAM AKMALOVICH
- “SAYQAL-TOSH”
Нотариус: Ш.Шовкатов.
МУЛКИЙ УЛУШНИ ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ Мазкур шартнома Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Денов қишлоғида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли томонидан расмийлаштирилди. Икки минг йигирма иккинчи йил ноябрь ойининг ўн биринчи куни. Биз қуйида имзо чекувчилар: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бошлиқ массиви, Армуғон МФЙ 8 уйнинг 105 хонадонида руйхатда турувчи 08.04.1958 й.т BOBOMURODOV SUNATILLA BOLTAYEVICH (паспорти АB 4127873 Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ томонидан 09.06.2016 йилда берилган) ҳамда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчаси 84 уйнинг 18 хонадонида руйхатда турувчи 29.03.1967 й.т MAXMUDOV RUSTAM AKMALOVICH (паспорти АA 8910744 Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани ИИБ томонидан 05.03.2015 йилда берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик; 1. Мен, BOBOMURODOV SUNATILLA BOLTAYEVICH, Китоб тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “SAYQAL-TOSH” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси сифатида (Жамият Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 08 ноябрдаги №2009025 сонли реестр рақами билан давлат руйхатига олинган. СТИР: 204174701) жамият низом жамғармасидан менга тегишли бўлган жами 76,32 (етмиш олти бутун юздан уттиз икки) фоизлик яъни, жами 1.566.064.905 (бир миллиард беш юз олтмиш олти миллион олтмиш турт минг туққиз юз беш) сўмни ташкил қилувчи улушимни Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 8.1-моддасига кўра шу жамият таъсисчиси MAXMUDOV RUSTAM AKMALOVICHга ҳадя қилдим. 2. Мен, MAXMUDOV RUSTAM AKMALOVICH, ушбу улушни масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси BOBOMURODOV SUNATILLA BOLTAYEVICHдан миннатдорчилик билан ҳадя сифатида қабул қилиб олдим. 3. Мен BOBOMURODOV SUNATILLA BOLTAYEVICH, ҳадя қилувчи сифатида ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман. 4. Улушни ҳадя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолат бўйича низо чиққан тақдирда низони ўзаро келишув асосида ҳал қилишни ўз зиммамизга оламиз. 5. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 185 ва 502–510-моддалари мазмуни биз тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли. 6. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини ҳадя қабул қилиб олувчи тўлади. 7. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Китоб туман нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди. 8. Мазкур ҳадя шартномаси келгусида Китоб “SAYQAL-TOSH” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади. 9. Биз томонлар шартноманинг тўлиқ матни билан нотариуси иштирокида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузиб, имзолаётганимизни маълум қиламиз. 1:____________________________________________________________________________ 2:____________________________________________________________________________ 11 ноябрь 2022 йил куни ушбу шартномани мен, Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли Китоб тумани Денов МФЙ худудида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда ўқиб имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубха туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек мулкий улуш ҳадя қилувчи BOBOMURODOV SUNATILLA BOLTAYEVICHга тегишлилиги текширилди. Реестрга №20220133200 билан қайд қилинди. 300000 (уч юз минг) сўм давлат божи ўндирилди. 45000 (қирқ беш минг) сўм лойиҳа учун ўнирилди. 15000 (ўн беш минг) сўм маслаҳат учун ўндирилди. 30000 (уттиз минг) сўм қарздорлик текширилганлиги учун ўндирилди. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling