Мулкий улушни ҳадя шартномаси
Download 0.61 Mb.
|
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУРРАМОВ ТУРА ЖАХАНОВИЧ
- YAKUBOVA MARG’UBA NISHONOVNA
- SHUKRONA SAVDO
НОТАРИУС: Ш.Шовкатов.
МУЛКИЙ УЛУШНИ ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДАГИ ШАРТНОМА. Мазкур шартнома Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Сурум қишлоғида жойлашган давлат нотариал идорасида расмийлаштирилди. Икки минг ўн бешинчи йил февраль ойнинг ўнинчи куни. Биз қуйидаги имзо чекувчилар: Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Беруний кўчаси №7 уйда доимий прописка қилинган фуқаро ХУРРАМОВ ТУРА ЖАХАНОВИЧ (паспортим СМ 0987276 Китоб тумани ИИБдан 17.09.1999 йилда берилган) ҳамда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Пирмухамидов кўчаси №5-уйнинг 91-хонадонида доимий прописка қилинган фуқаро YAKUBOVA MARG’UBA NISHONOVNA (паспортим АА 0920090 Тошкент шаҳар Сирғали туман ИИБдан 01.03.2013 йилда берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик; 1. Мен, ХУРРАМОВ ТУРА ЖАХАНОВИЧ, Китоб тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келалаётган “SHUKRONA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси (таъсисчиси) (Жамият Китоб туман хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси”нинг 12.04.2004-йилда реестрга № 838 тартиб рақам билан қайд қилинган №-0000838 сонли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган. СТИР:200672876) сифатида жамият низом жамғармасининг 28.6 (йигирма саккиз бутун юздан олти) фоизини, номинал қиймати 85.000 000 (саксон беш миллион) сўмни ташкил қилувчи номимда бўлган улушимни “Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 7-бўлим 6.1-бандига кўра “SHUKRONA SAVDO” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) ҳисобланган фукаро YAKUBOVA MARG’UBA NISHONOVNAга ўзаро келишган ҳолда сотдим. 2. Мен, YAKUBOVA MARG’UBA NISHONOVNA, “SHUKRONA SAVDO” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) сифатида ушбу улушни жамият иштирокчиси (таъсисчиси) фукаро, ХУРРАМОВ ТУРА ЖАХАНОВИЧдан сотиб олдим. 3. Мен, ХУРРАМОВ ТУРА ЖАХАНОВИЧ, ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, низода йўқлигини, таъқиқ қўйилмаганлигини тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман. 4. Биз ўзаро келишган холда ушбу улушни сотилиш бахосини 150.000 (бир юз эллик минг) сўм деб бахоладик ва ушбу суммага олди-сотди килдик. 5. Мен, Исомов Насрулла, ушбу суммани сотиб олувчи жамият таъсисчиси ҳисобланган Хайдаров Джавлидан шартномани имзолагунга кадар тўлиқ олдим. 6. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 354-моддасига кўра фуқаролар шартномани тузишда эркин эканликлари, шартнома шартлари тарафларнинг хохишига кўра белгиланиши, шартноманинг асосий шартлари тарафларнинг ўзаро келишуви ҳисобланиши, улушнинг ҳақиқий сотилиш баҳоси шартномада ошириб ёки камайтириб кўрсатилган тақдирда шунингдек учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида низо чиққан тақдирда жавобгарлик бизларнинг зиммамизда қолиши ҳақида бизларни огоҳлантирди. 7. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини улушни сотиб олувчи тўлади. 8. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди. 9. Биз шартноманинг тўлиқ матни билан нотариус ҳузурида танишдик. Шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузаётганлигимизни маълум қиламиз. Келгусида ушбу ҳолат бўйича низолашмаслигимизни, даъво қилмаслигимизни маълум қиламиз. 1:_______________________________________________________________________ 2015 йил 31 июль куни ушбу шартномани мен, Т.Исматов, Шаҳрисабз тумани Шеърозий кўчасида жойлашган Шахрисабз туман 2-сонли давлат нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек сотилаётган улушни сотувчига тегишлилиги текширилди. Реестрга № _______ билан қайд қилинди. 19221 (ўн тўққиз минг икки юз йигирма бир) сўм давлат божи ундирилди Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling