Мулкий улушни ҳадя шартномаси


Download 0.61 Mb.
bet9/23
Sana27.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1726304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА

Нотариус: Ш.Шовкатов.


МУЛКИЙ УЛУШНИ ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДАГИ
ШАРТНОМА.
Ўзбекистон Республикаси, Шахрисабз тумани.
Икки минг ўн учинчи йил июнь ойнинг йигирма икинчи куни.
Биз қуйидаги имзо чекувчилар: Шахрисабз тумани, Сариосиё кўчаси 90-уйда яшовчи фуқаро Бобоева Раъно Зайнитдиновна (паспортим СМ 2309146 Шахрисабз тумани ИИБдан 22.11.2009 йилда берилган) ҳамда Шахрисабз тумани, Навоий кўчаси №12-уйда яшовчи фуқаро Самиев Срожддин Халимович, (паспортим СМ 0681619 Шахрисабз шахар ИИБдан 10.06.1998 йилда берилган)лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик;
1. Мен, Бобоева Раъно Зайнитдиновна, Шахрисабз тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келалаётган “САДО” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) (Жамият Шахрисабз туман хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси” нинг 23.04.2004-йилда реестрга № 1049 тартиб рақам билан қайд қилинган №-0001049 сонли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган. СТИР рақами 200673606) сифатида жамият низом жамғармасининг 0.02 (ноль бутун юздан икки) фоизини, номинал қиймати 3.144 (уч минг бир юз қирқ тўрт) сўмни ташкил қилувчи номимда бўлган улушимни “Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 7-бўлим 7.3-бандига кўра “САДО” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) ҳисобланган фукаро Самиев Срожддин Халимовичга сотдим.
2. Мен, Самиев Срожддин Халимович, “САДО” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) сифатида ушбу улушни жамият иштирокчиси (таъсисчиси) фукаро, Бобоева Раъно Зайнитдиновнадан сотиб олдим.
3. Мен, Бобоева Раъно Зайнитдиновна, ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, низода йўқлигини, таъқиқ қўйилмаганлигини тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман.
4. Биз ўзаро келишган холда ушбу улушни сотилиш бахосини 100.000 (бир юз минг) сўм деб бахоладик ва ушбу суммага олди-сотди килдик.
5. Мен, Бобоева Раъно Зайнитдиновна, ушбу сумма улушни сотиб олувчи жамият таъсисчиси ҳисобланган Самиев Срожддин Халимовичдан шартномани имзолагунга кадар тўлиқ олдим.
6. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 356-1-моддаси талабига кўра шартномадаги бахо томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланиши, улушнинг хакикий сотилиш бахоси яширилган ёки учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида томонлар ўртасида низо чиққан тақдирда давлат нотариуси жавобгарликни зиммасига олмаслиги тўғрисида бизларни огоҳлантирди.
7. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини улушни сотиб олувчи тўлади.
8. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди.
9. Биз шартноманинг тўлиқ матни билан нотариус ҳузурида танишдик. Шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузаётганлигимизни маълум қиламиз.
Келгусида ушбу ҳолат бўйича низолашмаслигимизни, даъво қилмаслигимизни маълум қиламиз.

1:_______________________________________________________________________


2:_______________________________________________________________________
2013 йил 22 июнь куни ушбу шартномани мен, Т.Исматов, Шаҳрисабз тумани Шеърозий кўчасида жойлашган Шахрисабз туман 2-сонли давлат нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек сотилаётган улушни сотувчига тегишлилиги текширилди.
Реестрга № 4219 билан қайд қилинди.
15918 сўм давлат божи ўндирилди



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling