Мулкий улушни ҳадя шартномаси
Download 0.61 Mb.
|
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА
НОТАРИУС: Т.ИСМАТОВ.
УЛУШНИ ҲАДЯ Ш А Р Т Н О М А С И Ўзбекистон Республикаси, Шахрисабз тумани. Икки минг ўн биринчи йил июнь ойининг йигирманчи куни. Биз куйидаги имзо чекувчилар; Шахрисабз туман, Т.Малик кўчаси №15-уйда яшовчи фуқаро Астанова Мияссар (паспортим СМ 1684021 Шахрисабз туман ИИБ дан 19.11.2005-йилда берилган) ҳамда Шахрисабз тумани, Т.Малик кўчаси №39-уйда яшовчи фуқаро Каримов Азамат Мустафаевич (паспортим СМ 0197593 Шахрисабз шахар ИИБ дан 05.03.1996-йилда берилган) лар куйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик; 1. Мен, Астанова Мияссар, Шахрисабз туман худудида фаолият курсатиб келаётган “Шахрисабз вино ароқ” очиқ акциядорлик жамият таъсисчиси сифатида (Жамият Шахрисабз туман “Тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш инспекцияси” нинг 19.11.2008-йилдаги №1449-рақамли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган) жамиятдан менга тегишли бўлган жами 192 (бир юз тўқсон икки дона) ҳар бир донаси 3185 (уч минг бир юз саксон беш) сўмни ташкил қилувчи умумий суммаси 611.520 ( олти юз ўн бир минг беш юз йигирма сўм) сўмни ташкил қилувчи улушимни Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 6-булими, 6.6 бандига кўра фуқаро Каримов Азамат Мустафаевичга ҳадя қилдим. 2. Мен, Каримов Азамат Мустафаевич, ушбу улушни “Шахрисабз вино ароқ” очиқ акциядорлик жамият таъсисчиси фуқаро Астанова Мияссардан миннатдорчилик билан ҳадя сифатида қабул қилиб олдим. 3. Мен, Астанова Мияссар, ҳадя қилувчи сифатида ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман. 4. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини ҳадя қабул қилувчи Каримов Азамат Мустафаевич тўлади. 5. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди. 6. Биз томонлар шартноманинг тўлиқ матни билан нотариуси иштирокида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатлари бизларга тушунарли. 1:______________________________________________________________ 2:______________________________________________________________ 20-июнь 2011-йил куни ушбу шартномани мен,Т.Исматов Шахрисабз туман 2-сон нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги конунлар асосида тасдикладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аникланди,муомала лаёкати текширилди,мулокот давомида уларнинг муомала лаёкатига шубха туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёкатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек улушни ҳадя қилувчи Астанова Мияссарга тегишлилиги текширилди. Реестрга № ________билан қайд қилинди. _________сум давлат божи ўндирилди Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling