Мундарижа бет
Download 357.1 Kb.
|
3. Тайёр маҳсулот тавсифи
1968 йилда муҳандис Базаров А.И. томонидан аммиакнинг карбонат ангидрид билан узаро таъсирида содир бўладиган қайтар жараён орқали карбамид синтези кашф этилган: 2NНз + С02 NН2СООNН4 NН2СОNН2 + Н20 Н атижада аммоний карбамат ва унинг парчаланиши натижасида карбамид ҳосил бўлади. Ҳозирги пайтда бу жараёндан бутун дунё амалиётида фойдаланилади. Карбамиднинг хоссалари Структура формуласи Кимёвий формуласи (NH2)2CO Карбамид - карбонат кислотанинг диамид тузи бўлиб, мочевина деб ҳам аталади. У рангсиз, хидсиз кристалл модда бўлиб, 25°С даги зичлиги 1330 кг/м3 га тенг, 132,7°С да суюқланади. Техник маҳсулот эса оқ ёки сарғиш рангли игнасимон ромбик призматик шаклдаги кристаллардан иборатдир. Суюқланиш хароратигача атмосфера босимида қиздирилганда аммиак гази ажралиб чиқиши билан парчаланади. Бу жараёнда даставвал аммоний цианат ҳосил бўлади, сўнгра цианат кислота ва аммиакгача парчаланади: (NН2)2СОNН4ОСNНОСN + NНз Оддий цианат кислотаси карбамид билан таъсирлашиб биурет ҳосил қилади: НОСN + (NН2)2СО NН2СОNНСОNН2 Аммиак иштирокида биурет ҳосил бўлиши секинлашади, лекин карбамиднинг ўзаро таъсиридан ҳам биуретланиш реакцияси содир бўлиши давом этаверади: 2(NН2)2СОNН2СОNНСОNН2 + NН3 Карбамид кучсиз асос хоссасига эга бўлганлиги учун (25°С хароратдаги диссоциация константаси 1,5*10-14) кислоталар билан таъсирлашиб тузлар ҳосил қилади. Масалан, карбамид нитрат (NН2)2СО*НNО3 сувда оз эрийди, қиздирилганда эса портлаш билан парчаланади, карбамид фосфат (NН2)2СО*Н3Р04 эса сувда яхши эрийди ва тўла диссоциланади. Маҳсулот сифатидаги карбамид таркибида белгиланган категорияга мос ҳолда: 46,3% ва 46,2% N. 0,6% ва 0,9% дан кам миқдорда биурет, 0,2% ва 0,3% сув бўлади. Чорвачилик озуқалари тайёрлашда ишлатиладиган карбамид таркибида эса 3% гача биурет бўлиши белгиланган талаб даражасига жавоб бера олади. Ўғит сифатида ишлатиладиган карбамид эса Б маркада ишлаб чиқарилади. Унинг таркибида 46,0% N 0,9% атрофида биурет ва 0,25% гача намлик бўлади. Ўғитнинг донадорлиги эса: 1-4 мм ли доначалар 94% дан кам эмас, 1 мм ли доначалар 5% дан ортиқ эмас. Уни 6 ойгача қопсиз сақланганда ҳам ёпишиб қолмайди. Б маркали карбамид донадор ҳолда ишлаб чиқарилади, таркибида 46,0 % азот, 0,9 % гача биурет, 0,25% намлик бор. Доналарнинг ўлчами: 1-4 мм 94%, 1 мм гача бўлганлари 5% , сақланиш муддати 6 ой. жадвал 4.1 Карбамиднинг физик-кимёвий хоссалари
Download 357.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling