Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида


Таълим жараёни мониторинги тузилишини модел кўринишида тасаввур


Download 0.85 Mb.
bet4/13
Sana24.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1653009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
23.O`rinov Sanjarbek krill

Таълим жараёни мониторинги тузилишини модел кўринишида тасаввур
қилиш мумкин:




Баҳоловчи-таҳлилий босқич ахборот технологияларини қўллаш билан ўтказилади.


Мониторингни самарали қўллашнинг, педагогик шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш мониторингнинг таълим жараёнидаги жараёнларни ўрганишнинг назорат-ташхислаш - башорат қилиш бошқарув қуроли сифатидаги моҳиятига боғлиқ. Ўқитишни бошқариш даражасига қараб мониторинг мақсади ва вазифалари, унинг мезонлари ва кўрсаткичлари ўзгаради, аммо бошқарувнинг бир даражасидан бошқа даражасига ўтишда унинг мақсади ва принциплари бир хиллигича қолади. Шу сабабли мониторингни самарали қўллаш шартларини таълим жараёни самарадорлигини таъминловчи бошқарув шароитларини стандарт танлаш асосида аниқлаш мақсадга мувофиқ. Бундай шароитлар техник, кадрлар, дас- турий-услубий, ташкилий, молиявий гуруҳларга бўлинади. Мониторинг тизими самарадорлигини ўрганиш учун биринчи учта гуруҳ катта аҳамиятга эга: техник, кадрлар ва дастурий-услубий. Бироқ ҳар қандай ҳолатда таълим мониторинги жараёнида объектив маълумотларни олиш қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

  • маълум бир назорат нуқталарига эга объектнинг фаолиятини кузатишга ва қайд қилишга имкон берадиган инструментларнинг мавжудлиги;

  • ўқув фаолиятидаги мониторингнинг доимий тескари алоқаси ва тузатиб турилиши;

  • мониторингли тадқиқотларда маълум бир вақт оралиғида сон маълумотларидан фойдаланиш ва динамик коэффициентларини топиш;

  • ўқув муассасаси ва бўлими иши самарадорлигини аниқ белгилаш учун имкон берадиган таълим мониторинги фаолияти.

Педагогик мониторингли тадқиқотларнинг технологик мақсади - бу ўқув жараёни, ўқув-тарбия сифатининг белгиланган талаблари ва стандартларига қанчалик даражада жавоб беришини текшириш ҳисобланади. Таълимнинг педагогик мониторинги қуйидаги схема бўйича олиб борилиши мумкин:

  1. кафедра, факултетни бошқариш самарадорлигини баҳолаш (ўқув режаси, умумий ҳужжатлар, педагогик жамоанинг мажлис баённомалари ва ҳ.к.);

  2. педагог ходимлар малакаси даражаси (ўқитувчиларнинг шахсий иш ҳужжатлари, малака ошириш режалари ва ишининг сифатини баҳолаш ва бошқалар);

  3. ҳар бир фаннинг ўқитилиш сифати (ўқув дастурлари сифатини ўрганиш, фойдаланадиган ўқув материаллари);

  4. ўқувчилар билимининг сифати (ўқувчиларни тестлаш; ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари орасида олинаётган билим ва малакалардан қониқаётганлиги жиҳатидан анкета сўрови ўтказиш);

  5. ўқув муассасаси ёки бўлимининг моддий-техник таъминланганлигини (жумладан, ўқув жараёнининг техник воситалар билан жиҳозланганлиги даражасини) аниқлаш.

Шундай қилиб, хулоса қилишимиз мумкинки, мониторинг бир вақтнинг ўзида гуркираб ривожланиш босқичида турган педагогик жараён ва бошқарув технологиясини такомиллаштиришнинг зарур шарти ҳисобланади. Таълим сифатининг назорати ҳозирги кунда заиф жойлигича қолмоқда (бунга кўпинча маълумотларни олиш ва уларни қайта ишлашнинг муносиб механизми мавжуд эмаслиги сабабдир). Якуний ҳисоботларда эса ҳар доим ҳам ҳақиқатга мос бўлмаган самарали таълим жараёнининг ижобий кўриниши ўрганилган.
Педагогик мониторингни таълим муҳити ҳолати ҳақидаги маълумотларни объективлаштириш жараёни сифатида кўриб чиқаётиб, кўрсатиб ўтилган мониторинг тадқиқотлари жараёнида амалга ошириладиган асосий функцияларни қуйидагича шарҳлаш мумкин:

  1. Йўналтирувчи:

а) жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ривожланишининг устувор йўналишлари бўйича йўналтириш;

  1. ижтимоий тараққиётда педагогик жараённинг аҳамияти ҳақидаги илмий асосланган тасаввур;

в) субъектларнинг олинаётган ахборот асосида ўқув предмети маконида мўлжал олиши.

  1. Конструктив: бир томондан, таълим олиш майдонида шахснинг индивидуал ўрнини аниқлаштириш, иккинчи томондан, бошқа кишилар, субъектлар ва таълим объектлари билан ўзаро муносабатлар ва ижобий алоқаларни ўрнатиш ҳисобига шахс маконини кенгайтириш.

  2. Ташкилий-фаолиятли: олинаётган ахборот ва илмий-назарий билимларнинг доимий интеграцияси шахснинг у ёки бу фаолиятни бажариш жараёнидаги оптимал позициясини аниқлаш имконини беради.

  3. Тузатувчи: педагогик таълимнинг мантиқи ва тузилмасини аниқлаштириш, бажариладиган ўқув-тарбиявий вазифаларни, шахснинг фаолият давомидаги тутган ўрнини ўзгартириш;

  4. Баҳоловчи-башоратловчи: мониторинг давомида олинадиган ахборотни таълимнинг кутилган якуний натижалари ва назорат нуқталари билан қиёслашнинг дискрет жараёни.

Мониторингнинг фақат педагогик эмас, бошқарув технологияси эканлигини назардан четда қолдириб бўлмайди. Мониторинг ўқув муассасасидаги таълим жараёнининг ҳолатини нафақат ташҳислашга, балки раҳбарга стратегик чоралар ва тактик қарорлар қабул қилиш учун ахборотларни тақдим этади. У ёки бу стратегиянинг ишлаб чиқилиши таълим муассасаси айни пайтда қандай мавзу устида ишлаётганлигига қараб белгиланади. Агарда диққат-эътибор объекти таълим мазмуни ва сифати бўлса, олдинга ҳаракат қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун раҳбар охирги 5-10 йил ичида муассасадаги таълим мазмуни ва сифати динамикаси ҳақидаги ахборотга муҳтожлик сезади. Мабодо раҳбарнинг ғамхўрликлари таълим хизматини ривожлантиришга қаратилган бўлса, бу таълимнинг бозор шароитларида яшаб қолишининг энг долзарб муаммоси ҳисобланади, унда ўқувчилар ва ота-оналарнинг оҳирги йиллардаги эҳтиёжлари тўғрисидаги ахборот у учун муҳим ва зарур ҳисобланади.
Мониторинг таълим муассасасидадан мақсад сифатида айни пайтда мавжуд бўлган ижтимоий талабларга жавоб бериши, шунингдек, раҳбар ва бошқарув жамоасининг имкониятларига мувофиқ бўлиши керак. Шунинг учун мониторинг инструмент сифатида раҳбар учун зарур бўлган йўналишда: таълимнинг сифати, таълим эҳтиёжлари, кадрларнинг касб маҳорати ва бошқа йўналишларда қўлланилиши лозим. Таълим муассасасида яхши йўлга қўйилган экспертиза, назорат ва ахборот таъминоти тизимисиз алоҳида олинган мониторинг хизматини ташкил қилиш бефойда.
Таълим муассасасига мониторингни сунъий равишда киритишга уриниш керак эмас. Бу ўта мураккаб ва жиддий бошқарув инструменти бўлиб, уни таълим муассаси раҳбарининг ўзи ва бутун бошқарув тизими ўз- ўзини ривожлантиришда маълум бир даражадаги барқарорликка эришган пайтда қўллаш мумкин.
«Педагогик мониторингнинг айрим тавсифлари» ишида мониторинг тавсифлари бўйича таълим муассасаси бошқарув тизими ўз- ўзини ривожлантиришнинг ички босқичларига мувофиқ бўлган бошқарувни амалга ошириш даражалари бўйича кўриб чиқилган. Ҳар бир раҳбар ва унинг бошқарув жамоаси ўзининг оёққа туриши ва ривожланиши жараёнида шу даражалардан ўтади:

  1. Юзага келаётган вазиятлар ва вужудга келаётган муаммоларга тартибсиз, шошилинч тарзда реакция қилишнинг даражаси, раҳбар ва жамоанинг бошқарув фаолияти - бошланғич даврига мос келади. Бу давр янгилик киритиш учун уринадиган давр эмас. Асосий вазифа - бошқарув рулини ўз қўлида ушлаб туриш ва унда узилишларга йўл қўймаслик.

  2. Қаттиқ буйруқ-маъмурий бошқарув даражаси. Бу босқич раҳбар ва бошқарув жамоаси томонидан ўзининг таълим муассасасидаги қонун чиқарувчилик аҳамиятини ўзи англаши учун зарур босқич ҳисобланади. Бу даврда бошқарувнинг барқарорлашуви, масъулият, интизом, ижрочиликнинг йўлга қўйилиши содир бўлади. Энг муҳими, бу босқичга доимий ўрнашиб қолмай, олдинга силжиш учун ҳаракат қилиш, ривожланиш ва ўзини-ўзи такомиллаштириш зарурлигини ўз вақтида тушунишдир[4].

  3. «Соғлом фикр» ва ўзини-ўзи бошқариш даражаси. Ўз-ўзини ривожлантиришнинг бу даражасида раҳбарда ва жамоада бошқарилаётган жамоадан тескари алоқани олишга ва берилаётган буйруқ ва кўрсатмаларнинг аниқлиги ва бажара олинишини англашга бўлган қизиқиш пайдо бўлади. Бу босқичда тескари алоқа одатий даражада фикрлар, гап- сўзлар, ғийбатлар, очиқ ёки яширин гап-сўзлар орқали амал қилади. Қолаверса, кўп ҳолларда анъаналар эгалари бўлаётган ўзгаришларни кузатган ва таҳлил қилган ҳамда кейинчалик нима бўлишини олдиндан айтиб беришга уринган пайтларида мониторингдан фойдаланадилар. Бошқарувнинг ушбу даражаси илмий асосланган мониторингдан фойдаланиш учун тайёрлов ҳисобланади.

  4. Йўлга қўйилган тескари алоқали илмий ўзини ривожлантирувчи бошқарув даражаси. Бу даража бошқарув тизими керакли даражада барқарорликка эришган ва ўз ривожланишининг кейинги стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш учун илмий асосланган тескари алоқага муҳтож бўлган пайтдаги босқичга мос келади. Бу босқичда мониторинг қўллашнинг айни пайти, чунки у қандай йўналишда ривожланиш ва қандай тактикани танлашда стратегик қарор қабул қилиш учун ахборот бериши мумкин.

Шундай қилиб, бошқарувда мониторингни қўллаш жойи ва вақти ҳақида сўз кетганда шуни айтиш мумкинки, мониторингни қўллагунга қадар бошқарув тизимининг пайдо бўлиши ва барқарорлашиши даврини босиб ўтиш керак. Раҳбар ва унинг бошқарув жамоаси узоқ муддатли илмий асосланган тескари алоқа зарур бўладиган босқичгача табиий равишда етиб боришлари лозим.
Мониторинг учун муҳим вазифалардан бири ахборот кўрсаткичлари, индикаторлари, манбаларини: таҳлил қилиш ва ахборотни тақдим этиш технологиясини аниқлаш ҳисобланади. Зарур кўрсаткичлар ва индикаторларни назорат тизими беради. Ахборот манбалари ахборотли бошқарув таъминоти тизимидан олинади. Таҳлил технологияси ва маълумотларни тақдим этиш экспертизанинг инструментарийси ҳисобланади. Етарлича ишланган ва ахборот технологияларини максимал жорий этиш унинг янада ривожланиши истиқболи ҳисобланади. Жамиятнинг ҳозирги замон босқичи ахборотлаштиришнинг инқилобий ривожланиши билан тавсифланади, у бутун цивилизацияни қамраб олган ва глобал ижтимоий техник жараён ҳисобланади. «Замонавий ахборот технологиялари ва ҳисоблаш техникаси воситалари» - бу таълимни ахборотлаштириш жараёнининг негизидир, уни амалга ошириш давомида қуйидагилар содир бўлади: қулай ахборотдан янада тўлиқ (ахборот воситалари орқали) фойдаланиш ҳисобига таълим сифатининг яхшиланиши;

  • ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ва жадаллаштириш асосида унинг самарадорлигининг ошиши;

  • ривожлантирувчи ва белгиловчи таълимга йўналтирилган ўқитишнинг истиқболли услубларининг амалга оширилиши;

  • информатика ва ҳисоблаш техникаси воситаларини эгаллашда белгиланган касб маҳорати даражасига эришиш;

  • янги ахборот технологияларини қўллашга асосланган ягона методология доирасида ўқув юрти фаолияти ҳамма турларининг интеграциялашуви;

  • ахборотли жамият шароитларида таълим жараёни қатнашчиларини ҳаётий фаолиятга тайёрлаш;

  • таълим тизимидаги кризисли ҳолатларнинг енгиб ўтилиши.

Таълим ахборот тараққиётидан четда қолмайди. Электрон шаклдаги
бой материал тўпланади. Бир вақтнинг ўзида ўқув жараёнида электрон техникадан фойдаланишнинг янги усулиятлари шаклланади, ўқувчиларнинг индивидуал таълим йўналишини ахборотлар билан таъминловчи усулиятлар ишлаб чиқилади ва таълимнинг барча субъектларининг турли-туман коммуникатив имкониятлари ривожланади.
Бир томондан, мониторинг ўрта ва олий мактабни ахборотлаштириш йўналишини акс эттиради, таълим тизимига тузатишлар киритиш ва ривожлантириш баланси мақсадларига хизмат қилади. Бошқа томондан, ахборот технологиялари мониторинг учун ахборот тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва сақлаш тизимининг техник жиҳатдан қуролланганлиги ҳисобланади.
Ихчам, катта сиғимли ахборот (мониторинг пирамидасининг чўққиси) олиб борилган фаолиятнинг натижаси бўлади. Унга асосланиб раҳбар педагогик жараён стратегиясига оид ишончли қарорлар қабул қилади. Таълим вазифаларини ва уларни ҳал этиш воситаларини оптимал танлаш мақсадида педагогик жараённинг ҳолати ҳамда ривожланишини узлуксиз, илмий асосланган ҳолда, ташхисли-башоратли, режали-фаолиятли кузатиш тизими, яъни педагогик мониторинг ўтказилган амаллар натижаси ҳисобланади.
Техникум тизими иши самарадорлигини ўз вақтида тўлақонли таҳлил қилиш зарурати педагогика назариячилари ва амалиётчилари томонидан тан олинади. Ҳозирги кунда ўқувчиларнинг мактабда таълим олишга бўлган тайёргарлигининг аниқ даражасини ташхислаш ва аниқлаш услубларини ишлаб чиқишга катта эътибор берилмоқда. Педагогик мониторинг амалини шакллантириш мақсадида бу тарқоқ ҳолдаги ҳолатларни ягона тизимга бирлаштириш керак бўлади. Бу ўқувчилар тайёрлаш жараёни натижаларини кузатишга, унинг ривожланиш йўналишларини аниқлашга ва шулар асосида зарур тузатишларни киритишга имкон яратади. Мониторинг доирасида ўтказилган педагогик фаолиятларни аниқлаш ва баҳолаш амалга оширилади. Бунда педагогик тизимнинг амалдаги натижаларининг унинг якуний мақсадларига мувофиқлиги тўғрисида хабар берувчи тескари алоқа таъминланади. Шундай қилиб, мониторинг ўқувчилар таълим жараёнини бошқаришнинг реал омили бўлиши учун у илмий ташкил қилинган фаолиятнинг маълум бир тизимини ифода этиши зарур.
Мониторингни ташкил қилиш муайян педагогик вазият хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мониторингнинг турли-туман шакллари, турларининг оптимал уйғунлашувини аниқлаш ҳамда танлаш билан боғлиқ.
Педагогика фани ва амалиётининг ҳозирги кундаги ривожланиш босқичида янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш масаласи кескин турибди. Улардан бири педагогик мониторингдир. Қачонки қандайдир фаолият давомида реал предметлар муҳитида содир бўлаётган жараёнлар ва ҳодисалар жорий кузатишлар натижаларини бошқарув фаолиятига дарров киритиш мақсадида кузатилганда, мониторинг ҳақида гапирилади.
Кейинги ўн йилликда ватанимиз ва чет эл адабиётларида мониторинг фаолиятининг кўп сонли муайян турлари мавжудлиги ҳақида гувоҳлик берувчи мақолалар пайдо бўлди. Мониторинг муаммоларига бўлган катта қизиқиш турли илм-фан соҳаси вакиллари, айниқса, тиббиёт ходимлари, иқтисодчилар, социологлар, психологлар ва педагоглар намоён қилмоқдалар.
Олимларнинг тадқиқотларида педагогик мониторингнинг тизимли-генетик таҳлили ўтказилган, умумий педагогик ва умумий психологик жиҳатлари асосланган, улар мониторингдан таълим жараёнида фойдаланиш заруриятини исботлайдилар.
Педагогик мониторинг мазмунини ишлаб чиқишда унинг тамойилларини белгилаб олиш муҳим ҳисобланади:

  1. Узлуксизлик тамойили (бир сифатнинг иккинчисига ўтишини

аниқлаш, тузатишлар киритиш, таълим жараёнининг мувофиқ
йўналишларини сақлаб туриш ёки бўшаштириб юбориш).

  1. Илмийлик тамойили (таълим жараёнини илмий асосланган тавсифларда ташкил этиш).

  2. Тарбиявий мақсадга мувофиқлик тамойили (шахснинг ҳуқуқлари, ғурури, манфаатларига зиён етказувчи технологияларнинг қўлланилишига йўл қўймаслик).

  3. Ташхислаш-башорат қилишга йўналтирилган тамойил (илмий- текшириш кузатуви, унинг жараёнида таълимнинг ҳалигача текширилмаган моҳияти юзага чиқади).

Педагогик мониторинг технологияси уни босқичма-босқич амалга оширишни тақозо этади. Илмий асосланган, амалиётда текширилган тадқиқот фаолиятининг изчиллик билан олиб борилиши таълим ходимларининг педагогик фаолиятига меҳнатни оптимал мақбул ташкиллашни жорий этишга имкон беради [12].
Юқорида қайд қилинганлардан шундай хулосага келиш мумкинки, мониторинг технологияси таълим жараёнини педагогик назорат қилишнинг самарали шаклини акс эттиради. Бунинг учун ўқувчиларнинг маълумотларини объектив кузатит, таққослат ҳамда бутун ўқув йили давомида ўқув жараёнига тузатишлар киритиш бўйича объектив қарор қабул қилит учун стандарт кўрсаткичларга эга бўлит зарур.
Таълим жараёнини муваффақиятли амалга ошириш учун унинг жорий ҳолати ва ўқув жараёни натижаларини таҳлилий назорат қилиш, режалаштиришда эса ўзгаришларни таҳлил қилиш, башорат қилиш ва реакция қилиш силлиқлиги долзарб аҳамият касб этади.
Шунинг учун ахборот-таҳлилий ишларни ташкил қилиш зарурияти юзага келади. Уни ўқувчилар ва талабалар жисмоний тарбияси жараёнида мониторингдан фойдаланишни тавсия қиладилар, бунинг учун мониторинг тизимини тажрибада асослаш зарур. Бу ерда таълим жараёни мониторинги тизими асосий инструментга айланиши зарур.
Педагогик мониторинг ва уни амалда қўллаш технологиясининг самарадорлиги янги ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси ва таълим жараёни қатнашчиларининг маданияти билан белгиланади.
Педагогик мониторинг тизимини амалга ошириш технологияси нуқтаи назаридан ахборот билан ишлашнинг қуйидаги технологик босқичларидан ташкил топган тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин:

  • педагогик мониторингнинг тизимли тузилмасини танлаш;

  • ахборот олиш муҳити ва ахборот тўплаш жараёни;

  • натижаларни қайта ишлаш, визуаллаш ва таҳлил қилиш;

  • ахборотни умумлаштириш ва тарқатиш.

Мониторингнинг кўп жиҳатлилиги (турлари ва типлари) таълим жараёнини ташкил қилиш таркиби билан белгиланади. Унинг «Таълим тўғрисидаги Қонун ва таълим маскани Устави билан белгиланади. Тизимнинг ҳолатини баҳолаш ва мониторинг ёрдамида башорат қилиш интеграл бўлиб, бу ерда таълим жараёнининг сифатига таъсир этадиган кўпгина турли хил омиллар ҳисобга олинади.

  1. Техникум ўқувчиларининг ёш хусусиятлари тавсифи.

Ёшни даврлаш маълум даражада шартли ва унинг ўсиш фазалари орасидаги тахминий чегараларни ўрнатиш имконини беради, чунки ҳар бир ёш даврида жисмоний тарбия ўзининг фарқли томонларига эга. Организмнинг ёшга хос хусусиятлари кўп жиҳатдан жисмоний тарбия мазмуни ва усулиятини белгилаб беради, бу ерда ёшни ҳисобга олган ҳолда воситалар танланади, йўл қўйиладиган юкламалар ва талаб меъёрлари аниқланади [13].
15-20 ёш даври организм аъзолари ривожланишининг олдинга силжиши билан тавсифланади ва тана вазни ҳамда ўлчамларининг аста-секин ортиши, организм мослашиш имкониятларининг кенгайиши билан ажралиб туради.
Скелетнинг шаклланиши 17-18 ёшга бориб тўхтайди. Бу вақтга келиб умуртқа поғонасининг физиологик қийшиқлиги шаклланиб бўлади. 16-18 ёшда оёқ кафтининг шаклланиши тугалланади, шунинг учун жисмоний тарбия ўқитувчисининг асосий эътибори қадди-қоматнинг расолиги ва оёқ кафтининг ривожланишига қаратилиши муҳим аҳамиятга эга.
Тўлақонли қадди-қомат ички органлар ва бутун организмнинг оптимал ишлашига имконият яратади.
Аёлларда ўсиш 20-22 ёшда, эркакларда эса 23-25 ёшда тугалланади. Тананинг ўсиши суяк тизими тузилишидаги ўзгаришлар билан бирга кечади. Ҳаддан зиёд жисмоний юкламалар бўй ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Ёш ўтиши билан тананинг умумий вазнида мушакларнинг нисбий ҳиссаси ортади. Тананинг вазни тахминан 25 ёшгача ортиб боришда давом этади. Аёлларнинг вазни, худди бўй каби, эркакларникига қараганда камроқ ошади. 15 ёшдаги ўсмирларда тана оғирлигига нисбатан мушак массаси 32,6%ни, 17-18 ёшли ёшларда эса 44,2% ташкил этади.
18-21 ёшга келиб марказий ва вегетатив асаб тизимларининг функционал ривожланиши асосан тугалланади. Асаб жараёнлари ўта ҳаракатчанлиги билан ажралиб туради, бу ерда қўзғалтурувчи жараёнлар кучи тормозлантирувчи кучлардан устунлик қилади.
11-18 ёшда юракнинг тез ўсиши кузатилади. Юракнинг узунасига ўлчами 15-17 ёшга етганда янги туғилган чақалоқларнинг ўлчамларига нисбатан 3 мартага ортади. Юрак бўшлиғи ҳажми 13-15 ёшда 250 см3 ни, катталарда эса 250-300 см ни ташкил этди. Агарда етти йилда (7 дан 14 ёшгача) унинг ҳажми 30-35% га ошса, тўрт йил давомида (14дан 18 ёшгача) 60-70%га катталашади. Юрак бўшлиғи ҳажмининг ошиши томир йўлларининг намоён бўлишидан олдинроқ содир бўлади. Юрак кўпинча тананинг умумий ўлчамларининг ошиб бориши даражасидан ортда қолади. 15-20 ёшда 10-15% ўғил болаларда ва қизларда нисбатан «кичик» юрак қайд қилинади, бу, ўз навбатида, юкламадан сўнг тикланиш жараёни даврининг чўзилишига сабаб бўлади[11].
Юрак қисқариш тезлиги 15 ёшда минутига 76 зарба бўлиб, 20 ёшга бориб йигитларда 65-70 зарба, қизларда эса 70-75 зарба кузатилади.
Тўқималарнинг кислород билан таъминланишида қоннинг айланиш тезлиги асосий омиллардан бири ҳисобланади. 14-16 ёшда қоннинг айланиш вақти 18 секундни, катталарда 17-19 сек. ни ташкил этади.
Юрак-қон-томир тизимини мустаҳкамлаш учун ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик, жисмоний юкламаларни қатъий меъёрлаш ва аста- секин ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ёш ўзгариши билан респиратор нафас олиш тизимида ҳам ўзгаришлар содир бўлади, бу ерда тана ўсиши билан кислородга бўлган талаб ошади ва нафас олиш органлари янада зўриқиш билан ишлайди. 14 ёшли ўсмирларда нафас олишнинг 1 минутли ҳажми 1 кг вазнга 110-130 мл.ни ташкил этади (катталарда фақат 80-100 мл. бўлади), чунки нафас олиш аппаратининг функционал имкониятлари ҳали етарли такомиллашмаган. Ўпканинг тириклик сиғими ва максимал ўпка вентиляцияси катталарга қараганда камроқ. Вентиляция ҳажми 14-16 ёшда минутига 45 л 17-18 ёшда 61 л.ни ташкил этади.
Нафас олиш аппаратини ривожлантиришда жисмоний тарбиянинг аҳамияти беқиёс. Ўқитувчи ўқувчиси кўкрак қафасининг тўғри шаклланишига ва унинг ҳаракатчанлигининг (экскурсиясининг) ошишига, нафас олиш мушакларининг мустаҳкамланишига эътиборни кучайтириши лозим. Ўқувчиларни тўғри нафас олишга ўргатиш, кўкрак ва диафрагмали (қорин билан) нафас олиши малакасини эгаллашда уларга ёрдам бериш зарур. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, нафас олиш тизимининг ривожланиши организмнинг бошқа тизимлари ривожланиши билан биргаликда содир бўлади, турли хил ёш даврларида жисмоний қобилиятларни ривожлантиришга турлича талаблар қўйилади. У ёки бу жисмоний қобилиятларни ривожлантиришни нафақат ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириш нуқтаи назаридан, балки ўсаётган организмнинг жисмоний ривожланиш жараёнининг бир меъёрда кечишини таъминлаш ва функционал имкониятларни ошириш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш лозим.
Жисмоний қобилиятларнинг ривожланиш даражаси ва организмнинг тезкорлик, куч, эгилувчанлик учун берилган жисмоний юкламаларга мослашиш даражаси организмнинг ёшга хос хусусиятлари билан боғлиқ. Эгилувчанлик ва тезкорликнинг юқори кўрсаткичларига 18 ёшгача эришиш мумкин, мушаклар кучи 20 ёшгача ва кўпроқ давом этиши мумкин.
Чидамлиликнинг юқори даражаси одатда 23-25 ёшда кузатилади. Чидамлилик машқларини 17-18 ёшда, айниқса, 15-16 ёшда қатъий меъёрлаш шарт.
15-16 ёшда мушак массасининг аҳамиятли даражада ортиши ва асаб- мушак аппаратининг такомиллашиши кўзга яққол кўриниб қолади, кучнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилади. Лекин бу ёшдагилар билан машғулотларда меъёридан ортиқ юкламали машқлардан воз кечиш зарур бўлади, чунки кучни ривожлантириш учун шарт-шароитлар бир оз кечроқ - 19-20 ёшда юзага келади [10].
Таъкидлаш лозимки, техникумдаги ўқиш даври жинсий етилиш даврига тўғри келади. Бу даврда қўзғалувчанликнинг ўта ошиб кетиши ва асаб тизимининг турғун эмаслиги кузатилади. Ўқувчилар жисмоний ривожланишининг индивидуал хусусиятлари тиббий назорат натижалари орқали аниқланади. Бир хил ёшдаги ўқувчиларнинг физиологик имкониятлари сезиларли даражада фарқланиши мумкин. Шунинг учун жисмоний тарбия жараёнида мониторинг асосида илмий асосланган индивидуал ёндашув зарур.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling