Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида


Download 0.85 Mb.
bet1/13
Sana24.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1653009
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
23.O`rinov Sanjarbek krill


Texnikum o‘quvchilari jismoniy tarbiyasining pedagogik texnologiyasi monitoringi.


МУНДАРИЖА
I БОБ. МОНИТОРИНГ ЎҚУВЧИЛАР ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ
НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ САМАРАЛИ ТИЗИМИ СИФАТИДА
1.1.Мониторинг педагогик ва бошқарув технологияси сифатида
1.2.Техникум ўқувчиларининг ёш хусусиятлари тавсифи
1.3.Техникум ўқувчиларининг жисмоний қобилиятларини тарбиялаш
усулияти хусусиятлари
1.4.Техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича ўзлаштиришларидаги муаммолар
II БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ,
УСЛУБЛАРИ, МАЗМУНИ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ
2.1.Илмий-услубий адабиётларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш
2.2.Педагогик кузатув
2.3.Тестлаш
2.4.Антропометрия
2.5.Педагогик тажриба
2.6.Математик статистика услублари
III БОБ. ТЕХНИКУМ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГИНИ ТАЖРИБАДА АСОСЛАШ (АСОСИЙ ТАЖРИБА)
3.1. I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний
тайёргарлиги даражаси
3.2. Техникум ўқувчиларининг тажриба давомидаги жисмоний
ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари таҳлили
3.3. Техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича таълим жараёни
мониторинги
ХУЛОСАЛАР
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан кейинги йилларда таълим тизимида тубдан ўзгаришлар юзага келди, соҳа давлат сиёсатида устувор йўналиш, деб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сон ва 2000 йил 16 октябрдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 400-сон қарорлари мамлакатимиз халқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш тизимига янада илмий ёндашишни тақозо этади.
Ўқув жиҳозлари базасини бойитиш, ҳозирги замон таълим стандартларини шакллантириш билан таълим тизимини тубдан яхшилашга эришиш натижасида ўқувчиларнинг яшаш жойидан қатъи назар уларга тенг шароит яратиш таълим дастурининг асосий вазифалари, деб қабул қилинди
(3).
Таълим муассасалари тизимида жисмоний тарбия ва спорт устувор йўналишга айлантирилди. Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги» Қонуни (2015) ва Республика Президентининг «Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш ҳақида»ги (2002) Қарори қабул қилинди.
Ўқувчиларнинг соғлиғи жисмоний тарбия таълими жараёнининг асосий йўналиши, деб тан олинди ва шунга кўра унинг мазмуни ҳамда ташкилий шакллари ушбу стратегик мақсадга бўйсундирилди.
Педагогик жараён ривожланишининг объектив қонунларини танлаш мақсадида узоқ узлуксиз кузатишга асосланган таълим жараёни сифатини ошириш шаклларидан бири ўқув жараёни мониторинги эканлиги ҳозирги кунда исботланган (А.С.Белкин, 1995; С.Д.Ильенкова, 1998; С.Е.Шишова, В.А.Кальний, 1998; Н.Н.Доброва, А.В.Краузе, Н.А.Чекмарева, 2003).
Жисмоний ривожланиш, ҳаракат тайёргарлиги ва морфологик функциялар кўрсаткичларини комплекс баҳолаш ўқувчининг саломатлик ҳолатини аниқлаб беради, шунга кўра, энг ахборотли ва ишончли тестларни танлаш педагогик технология мониторингини белгилаб беради (9).
Назорат тестларини қўллаш ва улардан фойдаланиш босқичлари масалаларининг илмий ишлаб чиқилмаганлиги, шунингдек, техникум ўқувчилари жисмоний тарбияси мониторинги бўйича илмий-асосланган тавсиялар ва воситаларининг йўқлиги тадқиқот муаммосининг долзарблигини белгилаб беради.
Тадқиқотнинг мақсади: I-III курс техникум ўқувчилари жисмоний тарбия бўйича мониторингининг илмий асосланган технологияси.
Тадқиқот объекти. I- III курс техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича таълим жараёни ва уни ташкил қилувчи ўқув жараёни мониторинги.
Тадқиқот предмети. Техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия мониторингининг педагогик технологиясини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот фарази: ўқитиш семестрлари бўйича жисмоний ривожланиш ва ҳаракат тайёргарлигини токомиллаштириш тизимда баҳолашга асосланган техникум ўқувчилари жисмоний тарбиясининг янги педагогик мониторинггини жорий этилишидан кўзладики, бу ўқув жараёнини самарадорлигини оширишга ва доимий назорат қилишга имконият яратади (ёрдам беради, осонлаштиради).

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling