Мундарижа I. Кириш II. Назарий кисм


Иссиклик алмашиниш қурилмалари


Download 0.92 Mb.
bet4/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1429801
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1v

2.3 Иссиклик алмашиниш қурилмалари

Маълумки, саноатнинг турли соҳаларида хилма-хил хом - ашё ва маҳсулотларни кайта ишлашда иссиклик алмашиниш жараёнлари ва уларни амалга оширувчи курилмалар жуда кенг микёсда кулланилади. Жараёнларни утказиш шартлари ва курилмаларни куллаш соҳасига караб, иссиклик алмашиниш курилмаларнинг тузилиши турлича булади.


Ишлаш принципи караб иссиклик алмашиниш курилмалари сиртий (рекуператив), регенератив ва аралаштирувчи (градирня, скруббер, аралаштирувчи конденсатор ва ҳ.) курилмаларга булинади.
Сиртий иссиклик алмашиниш курилмаларида иссиклик элткичлар девор билан ажратилган булиб, уларда бир муҳитдан иккинчисига иссиклик ушбу девор оркали узатилади. Конструкциясига кура сиртий иссиклик алмашиниш курилмалари кобик - трубали, змеевикли, пластинали, спиралсимон, киррали, ғилофли, блок-графитли ва махсус иссиклик алмашиниш курилмаларига булинади.
Регенератив иссиклик алмашиниш курилмаларида бир иссиклик алмашиниш юзаси галма-гал иссик ва совук элткичлар билан ювилиб туради. Агар, иссиклик алмашиниш юзаси иссик элткич билан ювилиб турса, муҳитнинг иссиклиги ҳисобига исийди, совук элткич билан ювилганда эса - уз иссиклигини беради. Шундай килиб, иссиклик алмашиниш юзаси иссиклик элткичнинг иссиклигини йиғиб олади, сунг эса совук элткичга беради.
Аралаштирувчи иссиклик алмашиниш курилмаларида иккала элткич бевосита узаро аралашуви пайтида иссиклик алмашади.
Иссиклик алмашиниш турига кура курилмалар иситкич, буғлаткич, совуткич ва конденсаторларга ажратилади.
Конструкциясига караб ушбу турдаги курилмалар кобик - трубали, «труба ичида труба», змеевикли, спиралсимон, ювилиб турувчи, пластинали, қиррали, ғилофли, блок-графитли, шнекли ва ҳоказо булиши мумкин.


2.4 Спиралсимон иссиқлик алмашиниш қурилмаси.

Бу қурилмаларда иссиқлик алмашиниш юзаси иккита юпқа металл лист 1 ва 2 ларни спирал бўйлаб ўраш натижасида ҳосил бўлади (1-расм). Спиралларнинг ички учлари пластина– тўсиқ 3 ёрдамида бирлаштирилган.




1-расм




Каналлар ён томони қистирма ва текис қопқоқ ёрдамида зичлаб ёпилган. Натижада бир - биридан ажраб турувчи каналлар ҳосил бўлади ва уларда қарама - қарши йўналишда суюқликлар ҳаракатлантирилади. Каналларнинг эни металл лист эни билан белгиланади. Баландлиги эса ораликни белгиловчи бўлакча 7 нинг ўлчами билан аниқланади. Текис қопқоқ 4 лар фланец 5 га болтлар ёрдамида маҳкамланади.


Иссиқлик элткичлар кириши ва чиқиши учун текис қопқоқларнинг марказида ва спиралнинг ташқи учларида штуцерлар ўрнатилади.
Бу қурилма суюқлик ва газлар орасида иссиқлик алмашиниш учун ишлатилади. Агар, иссиқлик элткич таркибида қаттиқ заррачалар бўлган тақдирда ҳам ушбу қурилмалардан фойдаланиш мумкин, чунки тўғри тўртбурчак шаклдаги каналга тиқилиб қолмайди.
Спиралсимон иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: тузилиш ихчам; гидравлик қаршилиги нисбатан кичик; суюқликлар тезлиги юқори (1...2 м/с); иссиқлик ўтказиш коэффициенти катта; кам жой эгаллайди.
Ушбу қурилма камчиликлари: ясаш, таъмирлаш ва тозалаш қийин; юқори босим (1,0 МПа) да ишлатиш мумкин эмас, чунки бу босимларда зичланишни таъминлаш қийин.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling