Мундарижа I. Кириш II. Назарий кисм


Download 0.92 Mb.
bet3/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1429801
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1v

II НАЗАРИЙ ҚИСМ


2.1 Иссиқлик алмашиш ҳақида тушунча.

Температураси юқори бўлган жисмдан температураси паст жисмга иссиқликнинг ўз - ўзидан, қайтмас ўтиш жараёнига иссиқлик алмашиниш дейилади.


Жараённи ҳаракатга келтирувчи кучи, бу ҳар хил температурали бўлган жисмларнинг температуралар фарқидир. Термодинамиканинг 2-қонунига биноан, иссиқлик ҳар доим температураси юқори жисмдан температураси паст жисмга ўтади.
Иссиқлик (иссиқлик миқдори) – бу иссиқлик алмашиниш жараёнининг энергетик характеристикаси бўлиб, жараён мобайнида узатилган ёки олинган энергия миқдори билан белгиланади.
Иссиқлик алмашиниш жараёнида иштирок этувчи жисмлар иссиқлик ташувчи - элткич ёки иссиқлик элткич деб номланади.
Иссиқлик ўтказиш – иссиқлик энергиясининг тарқалиш жараёнлари тўғрисидаги фан.
Иссиқлик алмашиниш жараёнларига иситиш, совитиш, конденсациялаш, буғланиш ва буғлатишлар киради. Ушбу жараёнларни амалга ошириш учун мўлжалланган қурилмалар иссиқлик алмашиниш қурилмалари деб аталади.
Маълумки, иссиқлик алмашиниш жараёнларида камида 2 та турли температурали муҳитлар иштирок этади. ўз иссиқлик энергиясини узатувчи, юқори температурали муҳит - иссиқлик элткич деб аталса, иссиқлик энергиясини қабул қилувчи паст температурали муҳит эса-совуқлик элткич деб аталади.
Иссиқлик ва совуқлик элткичлар кимёвий бардошли бўлиши, қурилмаларини емирмаслиги ва унинг деворларида қаттиқ, ғовак, қуйқа ҳосил қилмаслиги керак. Шунинг учун, иссиқлик ёки совуқлик элткичларни танлашда жараён температураси, нархи ва уларни қўлланиш соҳалари каби кўрсатгичларга катта аҳамият бериш керак.
Иссиқлик асосан 3 усулда узатилиши мумкин: иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция ва иссиқлик нурланиши.


2.2 Иссиқлик баланси.


Температураси юқори иссиқлик элткичдан берилаётган иссиқлик миқдори Q1 температураси паст элткични иситиш учун Q2ва маълум бир қисми қурилмадан атроф муҳитга йўқотилаётган иссиқлик ўрнини тўлдириш учун Qйўқ сарф бўлади. Одатда, иссиқлик қопламали қурилмалар учун Qйўқ миқдори фойдали иссиқлик миқдорининг 3...5% ни ташкил этади. Шунинг учун, бу турдаги қурилмаларни ҳисоблашда Qйўқ ни эътиборга олмаса ҳам бўлади. Унда, иссиқлик баланси қуйидаги тенглик билан ифодаланиши мумкин:


(1)


бу ерда Q - қурилманинг иссиқлик юкламаси.


Агар, иссиқлик элткичнинг массавий сарфи G1, унинг қурилмага кириш энтальпияси I ва чиқишдагиси эса I, совуқлик элткичнинг сарфи G2 қурилмага киришдаги энтальпияси Iв чиқишдагиси Iчбўлганда (1) тенгликни ушбу кўринишда ёзиш мумкин:


(2)


Агар, иссиқлик алмашиниш жараёнида иссиқлик элткичнинг агрегат ҳолати ўзгармаса, унда унинг энтальпияси ушбу кўринишда ифодаланади:


(3)



Одатда, техник ҳисобларда маълум температура учун энтальпия қиймати жадвал ва диаграммалардан топилади.
Агар, иккала элткичнинг солиштирма иссиқлик сиғимлари (С1 ва С2) температурага боғлиқ эмас деб ҳисобланса, унда иссиқлик балансининг тенгламаси қуйидаги кўринишни олади:


(4)



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling