Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича жамият


Download 1.81 Mb.
bet21/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича жамият (DQS). Германияда сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича Амалий ишларни олиб боради.

Сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича DQS жамияти фаолият олиб бориб, у фирма ва компанияларнинг мажбурий бўлмаган hолда яъни ихтиёрий равишда мурожаатларини qабул qилади. Бундан ташqари RW TUV ва бир неча халqаро миqъёсда танилган Германия компаниялари hам сертификатлаштириш ишлари билан шуg‘улланишади.

3.2.5. Япония сертификатлаштириш тизими фаолияти


Японияда асосан ихтиёрий сертификатлаштириш ишлари мавжуд бўлиб, hозирги бозор иqтисодиёти талабларидан келиб чиqиб, раqобат туфайли мажбурий сертификатлаштиришга айланган. Маhсулотларни ихтиёрий сертификатлаштириш билан бирга уларнинг турли текширувлари hам олиб борилади. Маhсулот ёки хизматларни сертификатлаштириш бўйича 25 дан ортиq qонунлар мавжуд бўлиб, буларнинг баъзилари фаqатгина маhсулотларни текширувларини олиб бориш фаолиятига qаратилган.
Стандартларга мувофиqлигини кафолатловчи, hамда сертификатлаштириш масалалари бўйича энг таниqли ташкилотлардан бири Япония саноат стандартлари комитети (JISC) бўлиб, у томонидан ишлаб чиqилган стандартлар qатор вазирликлар томонидан (qишлоq хўжалик, ташqи савдо ва саноат, ўрмончилик, балиqчилик, qурилиш, алоqа хизмати ва маорифларда) qабул qилинган. Озиq-овqат, qишлоq хўжалик ва ўрмончилик маhсулотлари учун JAS стандартлари талаблари асосида сертификатлаштиришда ишлари олиб борилади. Японияда qишлоq хўжалик ассоциацияси томонидан hам стандартлар ишлаб чиqилиб, у qишлоq хўжалик ва ўрмончилик маhсулотларини стандартлаштириш ва тамg‘алашга мўлжалланган.
Балиqчилик ва ўрмончилик хўжаликларида назоратни ушбу вазирлик томонидан рўйхатга олинган мустаqил ташкилот олиб боради.
Маhсулотларга qўйилган VCCI белгиси маhсулотнинг электромагнит мослашувчанлигини билдиради. Ушбу белгини олиш ва уни маhсулотлар ёрлиg‘ига qўллаш ихтиёрий саналади.
SG – белгиси 50 дан ортиq турдаги маhсулот ва товарлар учун qўлланилиши мумкин бўлиб, бу белги уларнинг хавфсизлиги hаqидаги кафолат белгиси hисобланади, Т – белгиси мамлакат ички бозор савдоси ва саноат вазирлиги томонидан белгиланган бўлиб, импорт маhсулотлар яъни электротехника маhсулотларининг хавфсизлиги белгисини билдиради.



Японияда учта шаклдаги сертификатлаштириш амал qилинади: мажбурий сертификатлаштириш, qонуний талабларга мувофиqлигини тасдлиqлаш, миллий стандартларга мувофиq ихтиёрий сертификатлаштириш.
Мажбурий сертификатлаштиришни hукумат тасарруфидаги идоралар ва ихтиёрий сертификатлаштиришни хусусий идоралар шуg‘улланишади.

Япония qонунларида турли хил маhсулотлар ва турли тоифадаги тавсифлари hамда хавфсизликларини белгиланади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling