Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Хитой сертификатлаштириш тизими


Download 1.81 Mb.
bet22/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

3.2.6. Хитой сертификатлаштириш тизими


Хитой Халq Республикаси (ХХР)да стандартлаштириш фаолияти давлат qонунлари ва qарорлари орqали бошqарилади ва такомиллаштирилади, бу qонун ва qарорлар Хитой халq вакиллар йиg‘илишида (ХХВЙ) ёки Хитой юqори ташкилотлар идоралари hуqуq доирасида qабул qилинадиган фармойиш ва буйруqлар асосида бажарилади. Метрология, стандартлаштириш, маhсулотнинг сифатини назорат qилиш, экспорт ва импорт маhсулотлари бўйича qабул qилинган qонунларда ўз аксини топган. 1991 йил май ойида Хитой Халq Республикасида (ХХР) сертификатлаштириш, маhсулотларни сифатини аниqлаш бўйича qоидалар ишлаб чиqилган. Маhсулотнинг сифатини аниqловчи энг асосий ташкилотлардан бири Давлат техник назорат бюроси (ДТНБ) ва Давлат импорт-экспорт товарларининг бошqармаси (ДИЭТБ) экспортга чиqариладиган ва импорт бўйича олиб кириладиган маhсулотларни сертификатлаштиришни назорат qилади.
Хитойда миллий стандартларга амал qилиш, соg‘лиqни саqлашдаги талаблар, экология ва инсонларни муhофаза этиш талаблари мажбурийдир.
Qолган стандартлар фаqатгина qўлланишга тавсия этилиб, аммо сертификатлаштириш тизими талабларига кўра импорт бўйича мамлакатга маhсулотларни олиб келувчи шахсларда сифат сертификати бўлиши шартлиги белгиланган. Бу hолларда маhсулот текширувдан ўтгандан сўнг талабларга жавоб берганлиги тасдиqланса унга сертификат берилади.
Хитойда импорт ва экспорт маhсулотлар учун qуйидаги белгилар мавжуд:
- Соg‘лиq учун хавфли эмас белгиси – CCIB унинг ранги hаво рангда бўлиб, H индекси билан белгиланган бўлса «соg‘лиq» белгиси сифатида qабул qилинади.
- Хавфсизлик белгиси - CCIB hарфлари сариq ранг бўлиб, S индекси билан белгиланган бўлса «хавфсиз» деб qабул qилинади.
- Сифат белгиси - CCIB hарфлари qизил рангли бўлиб, Q индекси билан белгиланган бўлса «сифат» ли деб qабул qилинади.
Юqорида айтиб ўтган белгиларимизни ишлатишга рухсат, маhсулот ўрнатилган тартибда текширувдан ўтгандан сўнг берилади.

3.2.7. Россия Федерациясида сертификатлаштириш миллий тизимини яратилиши


Россия давлат стандартининг сертификатлаштириш ва аккредитлаш тизимларини ташкил этиш бўйича Бутунроссия стандартлаштириш илмий тадqиqот институти (Всероссийский научно-исследователский институт стандартизации - ВНИИС) бош ташкилот бўлиб hисобланади.
ВНИИС дунёдаги сертификатлаштириш соhасидаги илg‘ор тажрибаларни мужассамлаштириб, Россияни дунё бозорида маhсулот савдо сотиg‘и бўйича тенг hуqуq билан qатнашишига асос солмоqда.
Институт Россия давлат стандарти (Росдавстандарт) ташкилотининг аккредитлаш соhаси бўйича ваколатли ташкилоти hисобланиб, шунга асосланган hолда у аккредитланган сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораторияларининг устидан назоратни hам амалга оширади.
Бу ташкилот томонидан корхоналарни сертификатлаштириш соhасига тааллуqли етарли ахборот ва услубий материаллар билан таъминлаш, малака ошириш маqсадида саноат ходимлари учун махсус ўqув курслари ташкил qилиниб, шу билан бирга уларга бу соhалар бўйича турли маслаhат хизматлари кўрсатилмоqда.
Россияда сертификатлаштириш тизими "ГОСТ" сертификатлаштириш тизими" деб юритилади. Бу очиq тизим бўлиб, hар бир ташкилот ёки корхона, агар унинг qоидалари билан рози бўлса ва уларга амал qилса, унга кира олиши мумкин.
"ГОСТ" тизимига асос qилиб, ИСО ва МЭКларнинг меъёрий hужжатлари, шунингдек EN 45000 серияли Европа норма (стандарт)лари олинган. Тизимнинг асосий qонун-qоидалари, тузилиши ва тартиблари 1991 йилда давлат стандартлари томонидан белгиланган.
Россияда сертификатлаштиришни махсус аккредитланган Идоралар, синов лабораториялари амалга оширади.
Сертификатлаштиришни ўтказиш билан боg‘лиq барча hаражатлар мурожаат qилган томон hисобидан бўлади.
Hаражатларни тўлаш йўли hар хил бўлиши мумкин: сертификатлаштириш хизмати учун бир йўла тўлаш орqали, hамда сертификатлаштирилувчи маhсулот (сифат тизимлари)ни назорати учун ваqти-ваqти билан ёки мувофиqлик белгисидан фойдаланганлиги учун тўлаш орqали.
Етакчи мамлакатларнинг амалий тажрибаларини qўллаган hолда, qуйидаги хизматлар учун бир йўла hаq тўлаш qабул qилинган:

  • талабномалар ва бошqа сертификатлаштириш бўйича таqдим этилган hужжатларни экспертизалари учун;

  • маhсулот синовларини ўтказиш учун;

  • сифат тизимларини баhолаш ва (ёки) сертификатлаштирилувчи маhсулот чиqарадиган корхонани аттестатлаш учун;

  • мувофиqлик сертификатини бериш hаqидаги qарор qабул qилинганлиги, уни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш учун.

Мустаqил давлатлар hамдўстлигини (МДХ) ташкил qилиниши муносабати билан собиq Иттифоqдаги стандартларнинг ишлатишни чегаралаш муддатлари 1992 йилдан бекор килинишига келишилган. Шу маqсадда илгариги баъзи стандартлар hозирда hам ўз кучларини йўqотгани йўq.
Россия давлат стандарти qумитаси ва ВНИИС кўпгина, дунёда обрўли, сертификатлаштириш бўйича тан олинган мамлакатлар тизимлари билан алоqаларни яхшилаш йўлида иш олиб бормоqдалар. Улар бу соhадаги ишларини ривожлантириш билан бир qаторда, мамлакатдаги ишлаб чиqарилаётган маhсулотларнинг сертификатлаштирилишини бошqа мамлакатларда тан олишлигига hаракат qилмоqдалар. Шу маqсадда ВНИИС сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича жуда кўп чет эл давлат ташкилотлари ва халqаро даражада тан олинган ташкилотлар билан ўзаро алоqада ишлаш бўйича битимлари мавжуд.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhаларида бир-бирининг иш натижаларини тан олиш маqсадида Буюк Британия, Франция, Швецария, Канада ва бошqа мамлакатлар билан hам икки томонлама келишув имзоланган бўлиб, бунга кўра qуйидагилар кўзда тутилган:

  • сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторлар тайёрловчи ягона мактаб яратиш;

  • сертификатлаштириш маqсадида ўтказиладиган баhолаш аудитларида биргаликда текширув ўтказиш;

  • сифат тизимларини сертификатлаштириш идорасининг "сифат тизимларини сертификатлаштиришда жавобгар бўлган сертификатлаштириш идоралари учун умумий мезонлар" ИСО\МЭК 65 раqамли меъёрий hужжатга мувофиq алоhида ташкилотни тузиш бўйича иш бошлаш.

Бундан ташqари метрология, стандартлаштириш, аккредитлаш масалалари ва бу соhа учун мутахассислар тайёрлаш ва бошqа шунга ўхшаш масалалар hам шу келишувларда кўзда тутилган.
Юqоридаги qайд qилинган учта масалалардан бугунги кунда иккитаси тўлиq амалга жорий qилинган.
Бу келишувлар доирасида мунтазам равишда эксперт-аудиторларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоqда, hамкорликда тайёрланган сертификатлаштириш бўйича мутахассисларнинг hаммаси ўqиш якунига qараб Росдавстандарт qарори билан эксперт-аудитор сифатида рўйхатга олинди.
Россияда сертификатлаштириш миллий тизимининг вужудга келишини турли тизимлар мажмуи hолида ёки аниq маhсулот бўйича сертификатлаштиришда ёхуд мажбурий ва ихтиёрий тус олган синовларнинг турлари бўйича ифодалаш мумкин.
Hозирги ваqтда "Истеъмолчи хуqуqларини hимояси hаqида" Qонунига биноан hавфсизлик ва экологик параметрлар бўйича маhсулотнинг сертификатлаштириш тизимлари янада такомиллаштирилмоqда.
Россия Федерациясида сертификатлаштириш тизимлари тўртта даражадаги идоралардан иборат.
Биринчи даражадаги идорага Россия Федерациясининг сертификатлаштириш миллий идораси киради. У Росдавстандарти бўлиб, сертификатлаштириш бўйича республикада ташкилий ишларни бошqаради ва халqаро hамкорликни таъминлайди. Унинг вазифасига qуйидагилар киради:

  • маhсулот (хизмат)нинг сертификатлаштирилишини Россия hудудида ўтказишнинг умумий qонун-qоидаларини белгилаш;

  • халqаро ва минтаqавий сетрификатлаштириш тизимларига qўшилиш ва сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш hаqида qарор qабул qилиш;

  • лозим топилган hолларда Россия Федерациясининг ташqи мамлакатлар билан ўзаро муносабатларида ва халqаро ташкилотларда ваколатхонасига эга бўлиш.

Иккинчи даражадаги идоралар - булар qонунда кўрсатилган бўлади ёки hукумат Qарорлари билан давлат ташкилотларига юклатилади ва буни марказий сертификатлаштириш тизимларининг идоралари деб аталади.
Учинчи даражадаги идораларга аниq маhсулотни сертификатлаштириш идоралари киради. Булар аккредитланиш доирасига qараб сертификатлаштиришни ўтказувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардир.
Тўртинчи даражадаги идораларга аккредитланган синов лабораториялари киради. Аккредитланиши доирасига qараб, аниq синовлар ёки уларнинг аниq хилларини qонуний равишда амалга оширади.
Маhсулотнинг сертификатлаштирилиши натижасида сўровчига сертификат, hамда лицензия келишувига асосан аниq намуна учун мувофиqлик белгисини ишлатиш хуqуqи берилади.
Сертификатлаштириш соhасидаги hамма ишлар келишилган hолда манфаатдор бўлган томонларга етказилиши шарт. Фаqат тижорат сирларини ташкил этувчи хабарлар бундан мустасно hисобланади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling