Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Мувофиqлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш тартиби


Download 1.81 Mb.
bet28/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

4.3.3. Мувофиqлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш тартиби


Мувофиqлик сертификатини расмийлаштириш сертификатлаш идоралари томонидан амалга оширилади.
Сертификатлаштириш идорасини танлаш аризачи томонидан мустаqил амалга оширилади.
Ариза берувчи исталган ваqтда, сертификатлаштириш идоралари эса аризачининг биринчи талаби асосида qуйидаги hужжатларни таqдим этиши шарт:

а) мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маhсулот турларининг рўйхати ёки рўйхатдан кўчирма;


б) Идора сертификатлаштириш доирасига тааллуqли бўлган маhсулотни сертификатлаш qоидалари;
в) сертификатлаштириш бўйича хизматлар нархлари (тарифлари) прейскуранти;
г) давлат ваколатли органида аккредитация qилинганликни тасдиqловчи hужжат.
Сертификатлаштириш идораси, кўрсатиб ўтилган hужжатлар нусхаларини таqдим этганда уларнинг нусхаларини тайёрлаш учун кетган hаражатларнигина сўровчидан ундиришга hаqли.
Ишлаб чиqарилаётган маhсулотга мувофиqлик сертификатини расмийлаштириш учун ариза берувчи сертификатлаштириш идорасига ариза билан мурожаат qилади. Аризага qуйидаги hужжатлар илова qилинади:

  • ишлаб чиqарилаётган маhсулотга меъёрий hужжат нусхаси;

  • маhсулотни ёрлиqлаш намунаси (маhсулот тўg‘рисида ахборот);

  • гигиеник сертификат нусхаси.

Ариза берувчи томонидан айни бир ваqтда гигиеник сертификат ва мувофиqлик сертификати олишга ариза берилган таqдирда гигиеник сертификат нусхаси талаб этилмайди.
Четдан олиб келинаётган маhсулотни сертификатлаштириш учун qуйидагилар таqдим этилади:

  • ишлаб чиqарилаётган маhсулотга меъёрий hужжат нусхаси (у мавжуд бўлганда);

  • маhсулотни ёрликлаш намунаси (маhсулот тўg‘рисида ахборот);

  • божхона hудудига етиб келганлиги тўg‘рисида белги qўйилган илова hужжат (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура)лар нусхаси.

Ариза назарда тутилган таqдирда, сертификатлаштириш идораси сертификатлаштириш ишларини гигиеник сертификат (ветеринария ва фитосанитария хулосалари) нусхаларини олиш муддатини hисобга олган hолда кечиктириб бошлаши мумкин.
Бу hолда сертификатлаштириш идораси мувофиqлик сертификатини фаqат ариза берувчи томонидан ижобий натижаларга эга бўлган hужжатларнинг барча зарур нусхалари таqдим этилгандан кейин беришга hаqлидир.
Сертификатлаштириш идораси ариза берилган кундан бошлаб икки кун муддатда жойига бориб сертификатлаш синовларини ўтказиш учун маhсулот намуналарини танлаб олади ва идентификация qилади.
Намуналар сони, танлаб олиш тартиби, идентификация qилиш ва саqлаш qоидалари маhсулотга берилган меъёрий hужжатларда белгиланади.
Ариза берувчи ўз маhсулотининг танлаб олинишида ва синовларида qатнашиш hуqуqига эга. Намуналарнинг саqланиши, сифати ва синовларининг ишончлилиги учун синов ўтказишга таqдим qилинган лаборатория (марказ) жавобгар hисобланади. Синовлар бўйича баённомаларини масъул мутахассислар имзолайди ва лаборатория раhбари тасдиqлайди.
Ариза берувчи сертификатлаштириш идорасига аккредитация qилинган лабораториялардаги маhсулот синовлари бўйича qўшимча hужжатларни таqдим этиши мумкин. Агар маhсулотни алоhида кўрсаткичлари бўйича синовлар турли синов лабораторияларида ўтказилган бўлса, у hолда синовларнинг ижобий натижалари билан бирга барча зарур баённомаларнинг мавжудлиги маhсулотнинг белгиланган талабларга мувофиqлигининг ижобий баhоси hисобланади.
Республикага четдан келтириладиган, мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган маhсулотга меъёрий hужжат мавжуд бўлмаганда, сифат ва хавфсизлик бўйича сертификатлаштириш синовлари маhсулотнинг ана шундай турлари талабларига мувофиqлиги юзасидан амалга оширилади.
Аризачи томонидан четдан олиб келинаётган маhсулотга зарур меъёрий hужжат ёки техник таснифномалар таqдим этилмаган таqдирда, мазкур маhсулотни сертификатлаш маhсулотнинг ана шундай турларига hужжатлар бўйича ёки гигиеник сертификат асосида, уни идентификация qилган hолда амалга оширилади (озиq-овqат маhсулотига ва озиq-овqатга qўшиладиган qўшимча маhсулот учун).
Лаборатория синовларининг салбий натижалари, шунингдек hужжатларнинг тўлиq бўлмаган комплектини таqдим этиш мувофиqлик сертификати беришни рад этиш учун асос hисобланади, бу тўg‘рида сертификатлаштириш идораси ариза берувчига аниq qонунчилик нормаларини кўрсатган hолда ёзма равишда хабар qилади.
Хулоса беришни рад этганлик юзасидан ариза берувчи белгиланган тартибда шикоят qилиши мумкин.
Сертификатлаштириш идораси таqдим этилган hужжатлар ва синовларнинг ижобий натижалари асосида икки иш куни мобайнида мувофиqлик сертификатини расмийлаштиради.
Мувофиqлик сертификати четдан олиб келинаётган маhсулотларга маhсулот яроqлилигининг кафолатли муддатига, кўплаб ишлаб чиqариладиган маhсулот учун эса - 3 йилга берилади.
Кўплаб ишлаб чиqариладиган маhсулотга мувофиqлик сертификати бериш учун сертификатлаштириш идораси ариза берувчидан маhсулотни кўплаб ишлаб чиqариш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниqлаш маqсадида маhсулот ишлаб чиqариладиган объектларни белгиланган тартибда текширади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилади, ундан мувофиqлик сертификати бериш тўg‘рисида qарор qабул qилишда фойдаланилади.
Ўтказилган текширишлар натижалари тўg‘рисидаги маълумотлар мувофиqлик сертификатида келтирилади.
Текширишни ўтказиш муддати, ишлаб чиqаришнинг шакли ва тоифаларига кўра, синовлар учун намуналар танлаб олинган ваqтдан бошлаб 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Текшириш ўтказилганлиги учун тўлов амалда сарфланган ваqт бўйича ва белгиланган тартибда тасдиqланган харажатлар калкуляциясига биноан ундирилади.
Мувофиqлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати сертификатлаштириш идораси томонидан синовлар натижалари олинган ваqтдан бошлаб 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Кўплаб ишлаб чиqариладиган маhсулот учун мувофиqлик сертификати берган сертификатлаштириш идораси hар йили камида бир марта, маhсулотнинг сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиqлигини тасдиqлаш маqсадида, сертификатлаштирилган маhсулотни инспекция назорати текширувини ўтказади.
Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиqлик сертификатининг амал qилиши тасдиqланиши ёки тўхтатиб турилиши ёхуд белгиланган тартибда бекор qилиниши мумкин.
Лаборатория синовларини ўтказганлик, сертификатни расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов тартиби, лицензия ажратмалари миqдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган hолда "Ўзстандарт" агентлигининг йўриqнома hужжатлари асосида белгиланади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling