Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


-мавзу. МУВОФИQЛИКНИ ТАСДИQЛАШ СОHАСИДАГИ ТУШУНЧАЛАР ВА УНИНГ МОHИЯТИ


Download 1.81 Mb.
bet70/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

14-мавзу. МУВОФИQЛИКНИ ТАСДИQЛАШ СОHАСИДАГИ ТУШУНЧАЛАР ВА УНИНГ МОHИЯТИ


Мувофиqликни баhолаш маhсулот, жараён, тизимга нисбатан ўрнатилган талабларни шахслар ёки идоралар томонидан баhолашни амалга оширишни бажарилишини тасдиqлаш зарурияти билан боg‘лиqдир. Мувофиqликни тасдиqлаш маhсулот, жараён, тизим, шахслар ёки идораларни халqаро, hудудий ёки миллий стандартларга тегишли меъёрий hужжатларга мувофиq баён qилинган талабларнинг бажарилишини кафолатлашда хизмат qилади (14.1-расм).



Халqаро стандартларни hамма томонлама уйg‘унлаштириш ва даражали тан олиниши савдода техник тўсиqларни бартараф этиш ва раqобатни ривожлантиришнинг самарали воситаларидан биридир. Фан-техниканинг шиддатли ривожланиши, ишлаб чиqариш ва иqтисодий тизимларини ягона иqтисодий сиёсат асосида ўзаро боg‘ланган hолда ривожланиши hамда халqаро савдо-сотиqни кенгайтиришда мувофиqликни баhолаш тизими ва бажариладиган жараёнларни бирхиллаштириш зарурияти юзага келмоqда. Шуни тасдиqлаб ўтиш керакки, барча тизимлар ва мувофиqликни баhолаш жараёнларида барча qизиqувчи томонларни жалб qилиш, очиq-ойдинлик ва савдода ортиqча тўсиqларни яратмаслик, hаq-hуqуqларини чекламаслигини кўзда тутиб маqсадли hаракат qилиниши керак. Шу маqсадда дунё бўйича тан олинган стандартлаштириш бўйича халqаро ташкилоти барча мамлакатлар, яъни ривожланаётган давлатлар учун hам мувофиqликни баhолаш тизимида qатор халqаро стандартларни амалий аниqлаб берган.
Мувофиqликни баhолашнинг асосий тамойиллари ISO/IEC 60 халqаро qўлланмасида келтирилган. Мувофиqликни баhолаш фаолиятида qатнашувчи барча ташкилотлар жумладан, мувофиqликни баhолаш ва аккредитлаштириш бўйича идоралар qуйидаги шартларни бажаришлари лозим:

  • халqаро стандартлар ва ISO/IEC qўлланмаларига асосланиб ўз фаолиятларини олиб бориши;

  • ўзининг техник лаёqатлигини саqлаб туриш, яъни мувофиqликни баhолаш натижаларининг тан олинишини соддалаштириш ва маhсулот, жараён, тизим, шахс ёки идораларни ўрнатилган талабларга мувофиqлигини етарли даражада кафолатлаши;

  • барча махфий маълумотларни hимоялаши;

  • ўз фаолиятини касбий hалоллик билан амалга ошириши, одоб-ахлоq тамойилларига риоя qилиш ва камситмасликка qаратилган тарзда ва томонларни барча низоларидан ўзини четга олиши;

  • адолатли ва самарали тарзда тезкорлик билан ишлаши, талабномани кўриб чиqиши ва баhолашни бажариши;

  • шикоят ёки апелляция hолатларини кўриб чиqишда адолатли ва самарали тарзда, тезкорлик билан тўg‘риловчи амалларни амалга ошириши зарур;

  • мувофиqликни баhолаш, мувофиqлик гувоhномасини бериш hаqидаги тасдиqловчи qарор ёки уни рад этилиши, бекор qилиш, тўхтатиш ва фаолиятга чек qўйиш бўйича фаолиятлари hаqидаги ёзувларни юритиш hамда саqлаши;

  • барча аризачиларга таклиф этилаётган хизматлар ва унинг учун тўлов шартлари тўg‘рисидаги маълумотларни таqдим qилишга тайёрлиги hамда бериладиган сертификатлар, аккредитлаш соhаси ва hоказолар тўg‘рисида маълумотлар мавжудлиги;

  • ўзининг лаёqатлилигини мувофиq механизмлардан (масалан, аккредитлаш, эксперт баhолаш) фойдаланиш йўли билан намойиш qилиши;

  • мувофиqликни баhолаш жараёни hаqида мувофиq hужжатлаштирилган кўрсатма билан hисоботни, зарурият бўлса, аниqланган номувофиqликларни ёки талаб qилинган тўg‘риловчи амалларни аризачига таqдим этиши;

  • мувофиqлик белгисидан фойдаланилган hолатларда бу белги билан боg‘лиq бўлган нотўg‘ри фойдаланишлардан hимоя qилиш учун qўллаш qоидалари ёки шартларини таъминлаши;

  • ривожланаётган мамлакатлар иштироки билан боg‘лиq бўлган муаммоларни ва ривожланган мамлакатлар фаолияти натижаларидан фойдаланишни hисобга олиш.

Асос солувчи ISO/IEC 17000 халqаро стандарти бўйича мувофиqликни баhолаш бу “маhсулот, жараён, тизим, шахс ёки идораларга берилган талабларни бажарилишини асослаш ёки исботлаш” деб ифодаланган. Бунда мувофиqликни баhолаш деганда, шундай фаолият турлари яъни синов, назорат, мувофиqликни тасдиqлаш hамда мувофиqликни баhолаш бўйича аккредитланган идоралар тушунилади. Синов лабораториялари, сертификатлаштириш бўйича идоралар ва назорат идоралари hамда мувофиqликни баhолаш бўйича идораларни аккредитлашда идораларнинг мувофиqликни баhолаш бўйича амалга оширилаётган фаолиятлари мувофиqлаштирилади. “Мувофиqликни тасдиqлаш” жараёни “аризани, объектни текширувдан сўнг белгиланган талабларни бажаришини исботланганлиги тўg‘рисидаги qарор qабул qилинганлиги асосида (сертификат кўринишида расмий hужжат ёки мувофиqлиги тўg‘рисида декларация) бериш” сифатида ифодаланган жараёндир.
ISO/IEC 17000 стандарти бўйича аккредитация бу “мувофиqликни тасдиqловчи учинчи томон, мувофиqликни баhолаш бўйича идорага тегишли бўлиб, мувофиqликни баhолаш бўйича муайян топшириqларни бажариш учун унинг лаёqатлилигини расмий исботлашда хизмат qилади”.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling