Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Download 1.81 Mb.
bet71/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Маhсулот атамаси “жараён натижаси” сифатида ифода этилади. Бунинг учун маhсулот хавфсиз бўлиб ва яхши сифатга эга бўлиши ва шуни унутмаслик керакки, у qандайдир талабларга мувофиq бўлиши ва бу мувофиqликнинг ишончли исботлашни qандайдир ифодасини таъминланиши шарт. O‘z DSt ISO 9000:2009 стандарти маhсулотларнинг асосий тўрт турини ифода этади: qурилмалар, qайта ишланадиган материаллар, хизматлар ва дастурий таъминот. “Мувофиq” сўзи эса “ўрнатилган талабларни бажарилиши” маъносини англатади. Маhсулотларга биринчи навбатда хавфсизлик бўйича регламентларда hамда hукумат томонидан тасдиqланган регламентлар билан уйg‘унлашган меъёрий hужжат (стандарт, техник шарт)ларда талаблар ўрнатилган.
Мувофиqликни тасдиqлашда иккита асосий ёндашув мавжуд бўлиб, булар маhсулотларни сертификатлаштириш ва декларация qилинишидир. Мувофиqлик hаqидаги декларацияни таqдим qилиш ёки сертификатни бериш мувофиqликни тасдиqлашнинг натижалари бўлиб hисобланади. Мувофиqликни тасдиqлашни истеъмолчилар hам амалга оширишлари мумкин лекин, бунда расмий hужжат тўлдирилмайди.
Сертификатлаштириш деганда “маhсулот, жараён, тизим ёки ходимларнинг берилган талабларга мувофиqлигини ёзма равишда тасдиqловчи учинчи томон ёрдамидаги жараён” тушунилади. Сертификатлаштириш мос равишда барча объектлар мувофиqлигини баhолашни истесно qилиш учун худди мувофиqликни баhолаш бўйича идораларда баъзи hолларда “аккредитлаш” атамаси hам qўлланилади.
Декларациялаш ваqтида маhсулот мувофиqлигини тасдиqлашни ишлаб чиqарувчининг ўзи ёки унинг расмий вакиллари (етказиб берувчилари) hам амалга оширишади.
Учинчи томон, бу маhсулотни баhолаш ва синашга лаёqатли идора бўлиб, у етказиб берувчилардан (биринчи томон) ва истеъмолчилардан (иккинчи томон) hам мустаqил бўлиши лозим.
Бунда мувофиqликни сертификатлаштириш деганда “маhсулотни муайян меъёрий hужжатга мувофиq керакли ишончлилик билан таъминланган hамда идентификацияланган тарздаги тасдиqловчи ва сертификатлаштириш qоидалари бўйича берилган hужжат” тушунилади. Декларация эса етказиб берувчи мувофиqлик тўg‘рисидаги – ушбу “етказиб берилаётган маhсулотни муайян меъёрий hужжатлар талабларига мувофиqлигини (яратилганлигини жавобгарлик билан исботлаш) ёзма равишда кафолатлаш” тушунилади.
Сертификат ёки декларация меъёрий hужжатларнинг барча талабларига нисбатан нисбий бўлиши hамда унинг алоhида бўлими ёки маhсулотнинг муайян тавсифлари hужжатнинг ўзида аниq qилиб айтиб ўтилган бўлади. Сертификатга ёки декларацияга таqдим qилинаётган маълумотлар, мувофиqликни баhолаш натижалари билан уни солиштириш, юзага келган асослашни бу hужжатларда расмийлаштириш имкониятларини таъминлаш лозим.
Мувофиqликни баhолашни белгиланган талабларга мувофиqлик даражаси hамда бунга алоqадор фаолият турларини синаш, ўлчаш, назорат ва аудит сифатида мунтазам (доимий суратда) текшириш деб hисоблаш мумкин (14.2-расм).


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling