Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


-мавзу. СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ 95


Download 1.81 Mb.
bet3/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

15-мавзу. СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ 95
16-Мавзу: СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АУДИТ ВА ИЧКИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ 104
17-мавзу: АУДИТЛАРНИ СИНФЛАНИШИ ВА ТУРЛАРИ 107
Адабиётлар 129

КИРИШ


Серификатлаштириш” маърузалар тўпламида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, иқтисодиётнинг ва саноатнинг барча тармоқлари учун ўта зарур бўлган, секртификатлаштириш ҳақидаги асосий тушунчалар ва таърифлар, меъёрий ҳужжатлар, сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий ва қонуний асослари ҳамда Ўзбекистон республикаси сертификатлаштириш миллий тизими каби масалалари хусусида етарли ва зарур маълумотлар келтирилган.


Ушбу маъруза матни моҳиятан ҳозирги кунларда республикамиздаги таълим ва иқтисодиёт борасидаги ривожланиши ва ўзгаришлари фан-техника ҳамда технологияни жадал ўзгариб боришини ҳисобга олинган ҳолда яратилди.
Асосан стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш фаолиятини пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихий манбалардан маълумки, узоқ тарихимизга ўзаро боғлиқ бўлиши билан бир қаторда, илмий-фалсафий нуқтаи назардан иқтисодиётнинг барча тармоқларига хос бўлган, доимий равишда ва узлуксиз тарзда ривожланишда бўлувчи фаолиятлар туркумига мансубдир.
Мустақил Ўзбекистонимиз жуда бой ва кўҳна маданий ва маърифий меросларга эга бўлиб, ушбу мерос Ғарб фалсафасини шаклланишида, буюк олимларни ва алломаларни мувоффақият қозонишларида муносиб ўрин эгаллаган. Бундан ташқари республикамиз «Буюк ипак йўли» асосий томирида жойлашганлиги ва йирик савдо марказларига эга бўлганлиги сабабли халқаро иқтисодий муносабатларни ривожланишида алоҳида аҳамият касб этган.
Маълумки, республикамизда туб иқтисодий ислоҳотлар орқали бозор муносабатларини шакллантиришга киришишда энг аввало, унинг стратегик мақсадлари белгиланиб олинди. Бу мақсадлар ичида «рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлаш» алоҳида таъкидлаб ўтилган. Иқтисодий ислоҳотларнинг устивор саналган йўналишларида ҳам қуйидагиларни кўришимиз мумкин:

  • илғор технологияларни жорий қилиш орқали тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

  • аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш;

  • мамлакатнинг экспорт қувватидан тўла-тўкис фойдаланиш, уни жадаллик билан ривожлантириш.

Бу борада республикамизда қисқа муддат ичида улкан ишлар амалга оширилди ва натижада Ўзбекистон саноатлашган ҳамда иқтисодий жиҳатдан буюк имкониятларга эга давлатлар сафига қўшилди.
Стандартлаштириш фаолияти юқорида санаб ўтилган йўналишлар ва саноатимизнинг барча тармоқларида ишлаб чиқаришдаги замонавийликни акс эттириш, технологик жараёнларни комплекс автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган турли хил маҳсулотларнинг сифати юқори даражада, меъёрий хужжатларнинг белгиланган талабларига мос бўлишини, истеъмол маҳсулотларининг аҳоли учун хавфсизлигини таъминлаш, илғор, кўп йиллик тажрибадан ўтган жаҳон андозаларидан фойдаланиш ва уларни республикамизда тадбиқ этиш кабиларни ўзига мужассамлаштирган. Табиийки, барча соҳа мутахассислари қайси тоифада бўлишидан қатъий назар ушбу борада етарли билим ва малакага эга бўлишлари лозим.
Сертификатлаштириш асосий мақсади – талабаларни маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини бошқариш масалаларининг мазмун моҳияти нимадан иборат, унинг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи, ҳозирги замонда унга бўлган талаблар, чет элларда ва Республикамизда сертификатлаштириш тартиби ва қонун қоидалари, миллий сертификатлаштириш ва аккредитлаш тизимлари ҳамда сифатни бошқариш тўғрисида билим олишларига ва кўникмага эга бўлишларига имконият яратади.
Сертификатлаштириш маъруза матни хорижий давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг, ҳамда Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштиришнинг ташкилий-услубий ва ҳуқуқий томонлари, шунингдек сертификатлаштириш қоидаларига тааллуқли ва сифатни бошқариш бўлимларини ўз ичига олган. Айтиш керакки, сертификатлаштириш билан сифат тизими ва аккредитлаштириш идораларининг сертификатлаштириш ва тадқиқот амалиётиларини тадбиқ қилиш масалалари бевосита бир-бирига боғлиқдир. Шунингдек Ўзбекистонда аккредитлаш тизимини халқаро андозаларга уйғунлаштирилган тарзда яратиш натижалари устида олиб борилаётган ҳаракатлар ҳам ушбу ўқув қўлланмада эътиборга олинган.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling