Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Маҳсулотлар, хизматлар ва ишларни сертификатлаштириш


Download 1.81 Mb.
bet4/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Маҳсулотлар, хизматлар ва ишларни сертификатлаштириш маҳсулотни ўрнатилган талабларга ва унинг сифати билан тўғри боғлиқлигини тасдиқлашдир. Сифатсиз маҳсулот сертификатлаштирилиши мумкин эмас.
Сертификатлаштириш қуйидаги йўналишларга: маҳсулот (хизмат) истеъмолчиларнинг танлаш лаёқатлилиги фаолияти; истеъмолчиларни нопок ва виждонсиз ишлаб чиқарувчилар (сотувчи, бажарувчи)дан ҳимоя қилиш; маҳсулот (хизмат, ишлар)ни атроф-муҳит, яшаш ва жамият соғлиғи учун хавфсизлигини назорат қилиш; маҳсулот (хизмат, ишлар) сифат кўрсаткичлари ва ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарган ишлаб чиқарувчилар (бажарувчилар)ни тасдиқлаш; ташкилот ва хусусий тадбиркорлар фаолиятини Республикамиз ягона товар бозорини ҳамда халқаро иқтисодиётда, илмий-техник ҳамкорликда ва халқаро савдоларда қатнашиши учун имконият яратиш соҳасида иш олиб боради.
Мувофиқликни тасдиқлаш ва баҳолаш тизими маҳсулот сифати ва хавфсизлигини, ишлар ва хизматларни назорат қилиш ва бунинг учун давлат текшируви ва назорати, лицензиялаштириш, ихтиёрий сертификатлаштириш билан бошқа назорат шаклларининг асосий механизми бўлиши билан аҳамиятлидир.
Республикамизда сертификатлаштиришнинг ривожлантириш истиқболи маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, шу билан бирга «мувофиқликни тасдиқлаш ва баҳолаш» - тизимига ўтиш, ҳамда бу фаолиятни такомиллаштириш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги томонидан қабул қилинган концепцияда тўлиқ тарзда ёритиб берилган.
Шу сабабларга кўра, ушбу маъруза матни республикамиздаги амалга оширилаётган иқтисодий ва таълим борасидаги ислоҳотларга ёндашган ҳолда жумладан, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш соҳаларидаги билимларни етказишда стандартлаштириш асослари таянч фаолият эканлагини инобатга олиб яратишга ҳаракат қилинди.

1-Мавзу: СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИ


Режа
1.1. Сертификатлаштиришнинг ривожланиш тарихи
1.2. Сертификатлаштириш ва сифатни бошқаришнинг қонуний ва меъёрий асослари

1.1. Сертификатлаштиришнинг ривожланиш тарихи


Ҳозирги вақтда сертификат деган атамани тез-тез учратиб турамиз. Бу қандай атама деб сўрасангиз турлича талқин олишингиз мумкин: кимдир бирор малака олганлик тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжат деса, яна кимдир, маҳсулотни сифати тўғрисидаги ҳужжат, баъзи бировлар эса маҳсулотни ҳудудимизга олиб кириш ёки олиб кетиш учун божхонага кўрсатилиши лозим бўлган ҳужжат деб таъриф беради. Ўйлаймизки, дарслигимизнинг ушбу бўлимларини ўқиб ва ўрганиб чиқиб шу билан бирга маълум кўникмага эга бўлганингиздан сўнг ушбу атамага албатта аниқ ва мукаммал жавоб топасиз.
Сертификат сўзининг маъносини келтиришдан олдин мавзудан бироз четга чиқамиз.
Маълумки, Шарқ, жумладан Ўзбекистонимиз чет элларда нафақат гўзал табиати ва меҳнатсевар халқи билан, балки ўзининг кўзни қамаштирадиган, ранг-баранг мева, сабзавот ва турли маҳсулотларга сероб бозорлари билан ҳам машҳурдир. Бундан ташқари, бизнинг бозорлардаги яна бир ўзгачалик ҳам бор. Агар расталар оралаб юрадиган бўлсангиз, сотувчилар, деҳқонлар мева-чевалардан узатиб, тотиб кўришни таклиф этишларини гувоҳи бўласиз (албатта, тотиб кўрганлик учун ҳақ сўралмайди). Буни тагида бир маъно ётадики, у ҳам бўлса, маҳсулотнинг сифатига харидорнинг ўзи баҳо берсин, яъни, таклиф килинаётган маҳсулот сифати ва унга суралаётган нарх мутаносиб равишда белгиланаётганлигига ўзи ишонч ҳосил қилсин.
Қадимдан бизда бир тушунча бор. Харид пайтида савдо мукаммал ва тўлиқ бўлиши учун учта томон иштирок этиши керак. Биринчи томон – олувчи (харидор), иккинчи томон – сотувчи (тайёрловчи) ва учинчи – холис томон. Учинчи томон сотилаётган буюм ёки маҳсулотга қўйилган нарх ушбу маҳсулот эга бўлган сифат кўрсаткичларига мутаносиб эканлиги тўғрисида кафолат берган. Бунда учинчи томон албатта маҳсулот тўғрисида ўзининг холисона фикрини ҳаққоний билдира олиши, жуда кўп вақтдан буён шу фаолият билан шуғулланаётганлиги сабабли сотилаётган маҳсулотнинг шу вақтда ва шу бозордаги нархи бир-бирига мос тушушини белгилай оладиган мутахассис бўлиши талаб этилади. Савдонинг бу тури асосан катта миқдордаги ёки қимматбаҳо харид пайтида қўлланилган бўлиб, бу ҳолатни ҳозир ҳам қорамол, қўй ёки от савдоларида учратишимиз мумкин. Ўртада турувчи холис томон (уларни даллоллар деб юритилган) савдони бир муқим бўлишига ёрдам бериб, савдо объектига хос бўлган сифат кўрсаткичларига тавсиф беради ва холисона баҳо беради. Бу шахсни ҳозирда кўп қўлланилаётган брокер билан тенглаштириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки брокер сотилаётган ёки олинаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари тўғрисида етарли баҳо бера оладиган шахс сифатида эмас, балки сотувчи томондан белгиланган нархда маҳсулотни сотиш ёки сотиб олиш билан шуғулланади. Биз сертификатлаштиришни тушунтириш мақсадида танлаган мисолимизда савдо тугагандан сўнг сотувчи томон ўз савдосидан, олувчи томон эса харидидан ва савдо объектининг мавжуд сифат кўрсаткичларидан ишонч ҳосил қилиб, қониқиш ҳиссига эга бўлади. Бу савдонинг яна бир муҳим хусусияти – учинчи холис томон сифатида алоҳида ишончга ва нуфузга эга бўлган, ростгўй шахсларгина иштирок этиши мумкин. Биздаги мана шу савдо тури бир неча юз йиллардан бери мавжуд бўлиб, чет давлатларда сертификатлаштириш деб аталувчи фаолиятга айнан шу асос солган бўлса ҳам ажаб эмас.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling