Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Фойдаланиладиган реагентлар таснифи


Download 1.82 Mb.
bet22/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
kerakli malumot

2.4. Фойдаланиладиган реагентлар таснифи


Тадқиқот давомида асосан эритмадан платинани чўктириш ва платина кукунини иккиламчи қўшимчалардан тозалаш тажрибаларида кимёвий реагентлар қўлланилди. Диссертация мавзуси бўйича дунё адабиётлари ва технологияларини ўрганиш мобайнида эритмалардан платина гурухи металларини чўктиришда асосан аммоний хлорид, натрий тиосулфати, қалай хлориди, тиомочевина ва бошқа органик бирикмалар қўлланилишига амин бўлдик [64; 247-255 б.].
Қалай (II) хлориди SnCl2 кимёвий формулага эга. Аналитик кимёда эритма таркибида платина ва палладий мавжуд йоки йўқлигини ушбу кимёвий реагент ёрдамида текширилади. Эритма таркибида жуда оз миқдорда платина бўлса хам қалай (II) хлориди билан тўлиқ таъсирлашади ва эритмада оқ-сариқ ивиқсимон чўкма хосил қилади. Шунинг учун кимёда эритмада платина хлориди мавжудлигини аниқлашда сифат реакцияси асосий реагенти хисобланади. Aммиак билан аммиакатлар, металл хлоридлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади..
Эритмлардан платинани чўктиришда энг кенг қўлланиладиган кимёвий реагент бу аммоний хлорид. Одатда платинанинг тозалик даражасини ошириш мақсадида платина бир неча бор ‘‘шох ароғи”да эритилади ва бир неча бор аммоний хлорид билан чўктирилади. Эритма таркибидаги платинанинг хлоридли комплекси H2PtCl6 аммоний хлорид билан жуда тез ва осон реакцияга киришиб диаммоний гексахлороплатинат ноэрувчан комлекс тузини хосил қилади. Платина таркибли эритмага аммоний хлорид сувда эритилган холатда эритмаси йоки қуруқ кристалл холатда қўшилади. Чўктириш натижасида хосил бўладиган диаммоний гексахлороплатинат тузи тўқ сариқ кукунсимон моддадир. Лекин эритмадан платина аммоний хлорид билан чўктирилиши учун эритмада платинанинг концентрацияси нисбатан юқори бўлиши лозим (˃0,5 г/л) [64; 250 б.].
Аммоний хлорид NH4C1 формулага эга, оқ рангли кристалл бўлиб кимёвий фаол модда хисобланади. Кимё саноатида ва металлургиянинг кўплаб тармоқларида қўлланилади.
Натрий тиосулфати, ушбу моддада хам эритма таркибидаги платина гурухи металлари билан ноэрувчан комлекс бирикмалар хосил қилиш имконияти кучли. Кўпинча эритмалардан қимматбахо металларни чўктиришда натрий тиосулфатининг эритмалари қўлланилади. Натрий
тиосулфатининг сувда эрувчанли 200С да 70,2 г/л ни ташкил этади [77; 186-87 б.]. Олтин ва кумуш ишлаб чиқарилишида қайта ишланган эритмалардан платина ва палладийни тўлиқ чўктириб олишда натрий тиосулфати қўлланилади [6; патент].
Тиомочевина эритмаларда ПГМ билан хар хил комплекс бирикмалар хосил хоссасига эга модда. Қимматбахо металларнинг ионларини тиомочевина билан чўктириш бўйича кўплаб патентлар нашр этилган. Улардан бирида айнан платинани тиомочевина билан чўктириш жараёни кўриб чиқилган [87; 59-63 б.]. Шу маълумотлар асосан эритмадан платинани чўктириш учун тиомочевина билан хам тажрибалар олиб борилди.
Нитрат кислотаси тадқиқот тажрибаларида олинган платина кукунини бошқа рангли металлардан тозалаш учун қўлланилди. Яъни, платина нитрат кислотасининг хар қандай концентрацияли эритмаларида эримайди. Аммо дастлабки эритма таркибида нитрат кислотасида эритмага ўтадиган унсур металлар мавжуд. Жараёнлар кетма-кетлиги бўйича ушбу металлар оз бўлсада охирги махсулот (платина кукуни) таркибига зарарли қўшимча кўринишида етиб боради. Уларнинг нитрат кислота эритмасида эриш хоссасидан фойдаланиб платина кукунини улардан тозалашда нитрат кислотасининг хар-хил концентрацияли эритмалари ва хар-хил хароратларда тажрибалар олиб борилди.
Платинани соф холатгача тозалаш учун охирги ювиш жараёни бидистилланган сув билан амалга оширилди. Тадқиқот тажрибаларида қўлланилган кимёвий реагентлар рўйхати ва улар хақидаги айрим маълумотлар 2.3–жадвалда келтирилган.
2.3-жадвал

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling