Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Комплекс хосил қилиб чўктирувчи моддалар таснифи


Download 1.82 Mb.
bet16/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

1.4.1. Комплекс хосил қилиб чўктирувчи моддалар таснифи


Дунё амалиётида платинанинг қанақа кимёвий моддалар ёрдамида чўктирилиши ва платинанинг кимёвий хоссаларига таяниб бир нечта платинани эритмалардан чўктирувчи реагентлар ўрганиб чиқилди. Улар платина иони билан йомон эрийдиган комплекслар хосил қилади, йоки платина билан чўкма (сульфид) хосил қилиб чўктириш хусусиятига эга моддалар.
Тиомочевина, тиокарбамид, CS(NH2)2 - тахир таъмли, оқ кристалл кукун. Суюқланиш харорати 182°C, зичлиги 1405 кг/м3. Сувда, спиртда, пиридинда эрийди. Баъзи ўсимликлар таркибида топилган. Кимёвий хоссаларига кўра мочевинага ўхшаш. Aсослар билан туз, металл тузлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Турли органик бирикмалар, жумладан, дори препаратлар синтезида қўлланилади [67; 23469 б.].
Шунингдек тиомочевина қимматбахо металларни (олтин ва кумушни) танлаб эритишда хам қўлланилади [68; 707-710 б.]. Тиомочевина эритмадаги металлар ионлари билан эрувчан ва ноэрувчан бирикмалар хосил қилади. Уларнинг кўпчилиги комплекс бирикмалардир. Айрим металларни сорбциялашда эритмага тиомочевина қўшилади бу металл ионалри харакатини яхшилайди [69; 435-445 б.].
Тиомочевинанинг яна бир ноёб хоссаси турли органик радикаллар иштирокида Fe (II), Ni (II), Zn (II), Hg (II) ва Cu (II) лар билан комплекслар хосил қилади. Бифункционал N-(2-метилфенил), N-(2-метилфенил) тиомочевина оғир металларни яхши тутувчи хисобланади. Ушбу модда агрессив сувли ва нордон эритмаларда металлар коррозиясида ингибитор сифатида қўлланилади [70; 299-309 б.]. Шунингдек тиомочевинанинг металлар билан комплекслари органик моддалар ассиметрик катализида [71; 5138-5175 б.] ва кетонлар синтезида қўлланилади [72; 8964-8965 б.].
Тиомочевина эритмадаги металл иони билан олтингугурт, азот йоки айрим холлардагина кислороднинг донор атоми билан комплекс хосил қилиб кординацияланади [73; 96 б.].
Aммоний хлорид, новшадил, NH4C1 – рангсиз кристалл модда; сувда яхши ерийди, ҳавода ўзгармайди, қиздирилганда аммиак газ холатидаги водород хлоридини хосил қилиб парчаланади [74; 614 б.].
Aммоний хлорид металлургияда, газламаларга гул босишда, бўёқ ишлаб чиқаришда, металларни кав-шарлашда ва қуруқ галваник елементлар тайёрлашда ишлатилади. Консентрланган аммоний хлорид эритмаси айрим металларнинг оксидларига таъсир қилади ва металларнинг аминли хлоридларини хосил қилади [75; 423 б.].
Натрий тиосулфати (Na2S2O3). Ноорганик модда бўлиб, натрий ва тиосулфат кислотанинг тузи хисобланади. Ташқи кўринриши рангсиз кристалл, 220 C хароратда натрий сульфати, натрий сулфиди ва олтингугуртга парчаланади. Натрий тиосульфати молекуласи таркибидаги олтингугурт эритмадаги платина хлориди билан таъсирлашиб платинани сулфид холатида чўктиради. Айнан шу хусусияти сабабли бу модда платина гурухи металларини эритмалардан чўктиришда ишлатилади [76; 88-94 б.].
Натрий тиосульфати эритмаси қийин суюқланувчан материаллардан қимматбахо металларни танлаб эритишда хам қўлланилади [77; патент]. Шунингдек натрий тиосульфатини медицина, фотография, металлургия ва бошқа сохаларда қўлланилиши айтилган [78; 236 б.].
Қалай хлориди. Хлор ва қалай бинар бирикмаси бўлиб, SnCl2. Формула билан ифодаланади. Оддий шаройитда оқ кукун, сувда яхши эрийди ва эритмаси суюлтирилганда SnCl2∙2H2O кристаллогидратини хосил қилиб чўкмага тушади. 652 C хароратда қайнайди, қалайни хлорид кислотасига таъсир эттириб олинади [79; 581 б.]. Сув, этанол ва бошқалар органик эритувчиларда яхши эрийди. Эритмаси кучли қайтарувчи. SnС12 га хлор таъсир эттирилса, SnС14 гача, кислород таъсир эттирилса, оксохлоргача оксидланади.
Қалай хлориди органик моддалар синтезида қайтарувчи сифатида қўлланилади [80; 839-842 б.]. Масалан, ароматик нитробирикмаларни анилингача қайтаради.


Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling